Комбинацияланган чақиш-сепарациялаш агрегатини IМРСо (АҚШ) фирмаси ишлаб чиқаради. Бу агрегат пахта чигитини чақади, ҳосил бўлган чақилмани фракцияларга ва мағиздан қобиқни ажратади. Агрегатнинг технологик схемаси ва ишлаш принципи 3.12-расмда кўрсатилган.
Пахта чигити (1) тебранувчи таъминлангич ёрдамида тарам-тарам сатҳли иккита валлар (2) орасига берилиб чақилади. Чақилма ички қисмида урувчи куракчалар ўрнатилган вал(4)лар тўрли тўрт секцияли камера(3)га берилади. Урувчи куракчалар зарби натижасида чақилмадан мағиз ажратилади ва (3) камеранинг тўридан ўтиб, эксцентрик вал (5) орқали илгариланма-қайтма ҳаракат қилувчи (6) элакга тушади. (6) элакдан тушувчи фракция мағиз шулха билан биринчи аспирацион камера(1)га ўтади, мағиз эса (9) течка орқали ускунадан чиқади. Шулхани маълум миқдорда мағиз билан (1) аспирацион камеранинг юқори қисмига ҳаво оқими тортиб кетади. (6) элак тешикларидан ўтган мағиз ва шулханинг майда фракцияси – элак билан ҳаракатланувчи (7) тагликдан тушган фракциялар (II) аспирацион каналга ўтади. Бу ерда майда мағиз пастга тушади ва (10) течка орқали жўнатилади, шулханинг майда бўлакчаларини ҳаво оқими каналнинг юқори қисмига олиб кетади.
3.12-расм. Комбинацияланган чақиш-сепарациялаш агрегати
Урувчи куракчали валлар (4) соат стрелкасига қарама-қарши томонга айланганда, чақилма чапдан ўнгга яъни турли камерани биринчи секциясидан тўртинчи секциясига қараб ҳаракатланади. Шу билан бирга урувчи куракчалар таъсирида ажралган мағиз ва майда шулха (3) камерани тўрли таглиги тешиклари орқали эланади. Тўртинчи секциядан йирик шулха ва мағиз (8) новга тушади кейин I аспирацион камерага узатилади, мағиз пастга тушади ва (9) течка орқали машинадан чиқиб кетади.
I ва II аспирацион каналларда ҳаво оқими олиб чиққан шулха (12) айланувчи барабан ташқи юзасига келиб тушади. Барабаннинг ички қисмидан ҳаво вентилятор ёрдамида ҳаво қувури (15) билан батареяли циклон орқали сўриб олинади. Шулха таркибидаги мағизнинг майда фракцияси (12) барабан юзасидаги тешиклари орқали сўриб олинади ва батареяли циклонларда тутиб олинади. Турли барабан юзасида йиғилган шулха, мағиз бўлакчалари айланиш давомида барабан ва (16) вал оралиғидан ўтиб, III аспирацион каналга ўтади ва майда мағиз бўлакчалари пастга тушади. Шулха циклон системасига сўриб олинади. III каналда йиғилган мағизни майда бўлаклари (14) қия нов орқали умумий мағиз оқимига қўшиб юборилади. Тўр юзали айланувчи барабан ҳаво оқимини ростловчи ускуна (13) ва барабаннинг тўрли юзасини тозаловчи – вакуум тозалагич (11) билан жиҳозланган.
Чақиш-сепарациялаш агрегатининг габарит ўлчамлари: (мм да)
узунлиги 3700; эни 1600; баландлиги 2600.
Do'stlaringiz bilan baham: |