Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-БОБ. ҚОВУРМА ТАЙЁРЛАШ ВА ПРЕССЛАБ МОЙ ОЛИШ



Download 6,7 Mb.
bet48/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

4-БОБ. ҚОВУРМА ТАЙЁРЛАШ ВА ПРЕССЛАБ МОЙ ОЛИШ


1-§. Қовурма тайёрлаш

Янчилмадаги мой янчилган мағиз ёки янчилган уруғ (зиғир, рапс ва шу каби уруғларни қайта ишлашда) заррачалари юзасига юпқа парда кўринишида ёйилган бўлади. Улар заррачаларда молекулаларни ўзаро таъсир кучи (юзани молекуляр куч майдони) ҳисобига ушланиб туради ва бу кучларнинг катталиги замонавий пресслардаги ҳосил қилинадиган босимдан юқори бўлади.


Янчилма заррачалари юзаси билан мойни боғлаб турувчи кучларни камайтириш ва ёғни янчилманинг ёғ бўлмаган компонентларидан ажралишини енгиллаштириш учун ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш технологиясида янчилмага қовуриш деб номланувчи иссиқлик-намлик ишлови берилади.
Жадаллик билан аралаштирган ҳолда янчилмага оптимал ҳарорат ва намликкача, маълум вақт давомида иссиқлик-намлик ишлови берилганда, унинг бир қатор физик-кимёвий хоссалари ўзгаради ва ундаги ёғни ажратиб олиш самараси яхшиланади.
Бир қатор мойли уруғларни қайта ишлашда уларга намлик-иссиқлик ишлови берилганда тугал маҳсулот сифатини яхшилашга олиб келувчи айрим кимёвий ўзгаришлар содир бўлади, масалан пахта чигити янчилмасидаги госсиполни боғланиши ва ҳоказо.
Иссиқлик-намлик ишлови бериш жараёни махсус аппаратлар – қовуриш қозонларида олиб борилади. Янчилмага иссиқлик-намлик ишлови бергандан кейин олинадиган маҳсулот қовурма деб аталади.
Иссиқлик-намлик ишлови бериш материални, ёғ ажратиб олиш учун, пресслаш ёки экстракцияга тайёрлашдаги муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади ва у тугал маҳсулотлар: ёғ, кунжара ва шротларнинг миқдори ва сифатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Мойни бирламчи ажратиб олмасдан тўғридан-тўғри экстракциялаб олинадиган бўлса, янчилма ёки донадор маҳсулот яссиловчи валцовкаларда барқарор баргсимон ҳолатга келтирилиши лозим. Бунинг учун янчилма ёки донадор маҳсулотга иссиқлик-намлик ишлови берилиб, етарли пластикликка эга бўлган материал олинади.
Иссиқлик – намлик ишлови бериш йўли билан материални фақат пресслашга ёки ёғни прессда бирламчи ажратиб олиш билан экстракцияга тайёрланганда қуйидагиларга эришилади:
а) ёғни яхши сиқиб олинадиган оптимал шароитга;
б) кунжарани узлуксиз брикетловчи оптимал қовурма пластиклигига;
в) заррачалараро ишқаланиш ва кунжара ҳосил бўлишидаги босимни ошиши учун етарли бўлган кунжара эластиклигига;
г) мой қовушқоқлигини камайтириш ва пресслашда уни сизиб чиқиши шароитини яхшилашга;
д) янчилмадаги ферментлар системасини инактивациялашга;
Бунда сиқиб олинадиган мой ва кейинроқ экстракциялаб олинадиган кунжарадаги қолдиқ мой, ҳамда иккиламчи тугал маҳсулотлар – кунжара ва шротни табиий сифатини сақлаб қоладиган шароитларга амал қилиш керак. Бу шароитлар мойли уруғлардаги оқсил моддалар денатурациясини камайтириш, ҳамда пахта чигити, соя, канакунжут ва бошқа уруғларнинг кунжара ва шротларини зарарсизлантириш ва ферментларни инактивациясини таъминлаши лозим.
Иссиқлик-намлик ишлови бериладиган материалларга қуйидагилар киради: бир ёки икки марта прессланадиган янчилма; тугал прессланадиган майдаланган форпресс кунжараси; бирламчи мой олингандан кейинги, форчанлардаги, фораппаратлардаги ёки тугал пресслашнинг аппаратларидаги қовурма.
Саноатда икки хил қовуриш мавжуд: биринчиси “ҳўл” қовуриш ва иккинчиси “қуруқ” қовуриш.
Қовуришнинг биринчи тури икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда сув қўшиш ва буғлаш йўли билан у ёки бу уруғдан олинган янчилма ўзига хос бўлган оптимал намлик ва ҳароратгача намланади ва қиздирилади.
Агар янчилманинг намлиги бошланғич оптимал намликка тенг бўлса, у ҳолда биринчи босқич янчилмани фақат қуруқ буғ билан оптимал ҳароратгача қиздириш билангина чекланади.
Иккинчи босқичда намланган янчилма тайёр қовурма ҳарактерига ва пресслашга мос бўлган оптимал ҳарорат ва намликкача қуритилади ва оптимал структура ҳосил қилинади.
Иссиқлик-намлик ишлови беришнинг биринчи босқичидаги ҳарорат ва намликни белгиланган катталиккача етказиш янчилмани кондициялаш ҳисобланади ва у иккинчи босқичда материал хоссаларини бир маромда ўзгаришини таъминлайди. Материални белгиланган шароитда (қатлам баландлиги, қозоннинг иссиқлик режими ва аспирацияси) қуритиш натижасида пресслаш учун зарур бўлган структура ҳосил бўлади.
Қовуришнинг иккинчи тури янчилмани дастлабки иситиш ва намлаш жараёнларисиз, белгиланган меъёргача қуритиш ва иситишдан иборат. Шундай қилиб, қовуриш амалда бирданига иккинчи босқичдан бошланади ва материални ўзида мавжуд бўлган намлик камайтирилади. Бунда қовурма ҳарорати ва намлиги пресслаш учун оптимал бўлган катталикларга етказилади.
Қовуришнинг биринчи босқичида қуритишдан олдин мойли материални намлаш, қозондан ташқарида бўлган махсус намлаш-иситиш шнекларида олиб борилиши мумкин ва бу жараён намлаш билан бошланадиган қовуришнинг биринчи турида амалга оширилади.
Қовуришнинг биринчи тури самарадорлироқ ҳисобланади ва у нафақат материални пресслашдан олдинги оптимал тавсифини, балки олинадиган ёғ, кунжара ва шротларнинг сифатли бўлишига керак бўладиган кимёвий ўзгаришларни ҳам таъминлайди.
Қуруқ қовуриш янчилма намланганда нохуш кимёвий ва биокимёвий жараёнлар содир бўлса (масалан, хантал уруғини қайта ишлаганда) ёки намлиги қовуришнинг биринчи босқичидан чиқаётган маҳсулот намлигига тенг ёки юқори бўлган ҳолларда тавсия этилади.
Шнекли прессларни ўзлаштиришнинг дастлабки даврларида янчишнинг зарур эмаслиги ҳақидаги нотўғри қарашлар юзага келди, қовуришни роли камситилди. Бу қарашлар шнекли прессларда хужайра структурасини бузилиши ва материални кучли қизиб кетиши асосида ривожланди. Бу эса амалиётда дағал янчилган ёки янчилмаган мағизни пресс қозонларида оддий, қисқа муддатли қиздириш ва қуритиш, кейинчалик ўта майдаланган материални “қуруқ” қовуришга олиб келди.
Бироқ, фақатгина нам қовуриш билангина шнекли пресслар ишини яхшиланишига ва юқори сифатли мой, кунжара ва шрот олишга эришилди.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish