Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Янчилманинг асосий турлари, янчилма ва қовурмага қўйиладиган талаблар



Download 6,7 Mb.
bet56/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

6-§. Янчилманинг асосий турлари, янчилма ва қовурмага қўйиладиган талаблар


Қовуришга келаётган янчилманинг асосий турлари. Қовуриш қозонида нам-иссиқлик ишлови бериладиган янчилма икки турли: биринчиси – оддий янчилма, яъни уруғ ёки мағизни озгина уруғ қобиғи билан майдалангани; иккинчи тури – оралиқ маҳсулот – форпресс кунжарасини майдалаб олинган янчилма.
Биринчи ҳамда иккинчи турдаги янчилма дисперс система бўлиб, икки қисмдан иборат: гидрофиль гель – дағал дисперс, кимёвий таркиби мураккаб, гидрофиль хоссага эга гель кукуни ва суюқ қисми заррачанинг устки ҳамда ички юзасида жойлашган, моддаларни ўзида эритган, юзалар билан молекуляр куч майдони орқали боғланган, гидрофоб хоссага эга бўлган мой.
Технологик ишлов бериш ва пресслашда оқсил моддаларни иссиқлик денатурацияланиши иккинчи тур янчилма биринчи турдан гель қисмидаги гидрофилликнинг камайганлиги билан фарқланади.
Янчилмадаги мой заррача гель қисми юзаси билан бир хил даражада боғланган эмас. Юзага яқин мой молекулалари кучли куч майдони билан ушланиб туради, бу қатлам иккинчисини ушлаб туради ва ҳ.к. Юзадан узоқлашиш билан гель қисми ва мой орасидаги боғланиш кучсизланади.
Замонавий усулларда мой ажратиб олиш учун керакли миқдордаги сув, янчилмада боғланган ҳолда, гель қисми коллоид мисцелласининг қутбланган гуруҳларини гидратли қобиғи кўринишида ва гель қисмида тўлиқ тўпланади. Пресслашда мой сиқилмайди, буни прессланган мойни намлиги пастлигидан билиш мумкин. Бу, сув гидрат қобиғида адсорбцион кучлар билан боғланганлиги ва босим қўлланилганда фақатгина мой ажралиши рўй бериши билан тушунтирилади.
Янчилмада бирламчи, ҳақиқий дисперслик – бу алоҳида заррачалар дисперслиги ва иккиламчи агрегатлар ҳамда алоҳида бирламчи заррачаларни мой билан қўшилганидир. Янчилмани эритувчи билан лаборатория шароитида ёғсизлантирилганда ва эритувчини учириб юборилгандан сўнг, бошланғич янчилмага қараганда майдароқ кукун ҳосил бўлади, бу амалий жиҳатдан унинг ҳақиқий дисперслигини ҳарактерлайди. Бирламчи ва иккиламчи дисперслик орасидаги фарқ, янчишда қанча кўп миқдорда мой ажралиб чиқса шунча катта бўлади.
Ундан ташқари янчилма структураси ва системаси ҳақида гапирилганда, материални қайта ишлаганда ҳосил бўлган ички ва ташқи (умумий) структурасини фарқлаш лозим.
Янчилмани ташқи структураси деганда унинг ташқи шакли, ўлчами, турли ўлчамдаги нисбатлари, заррачалар орасидаги ҳажми, бирламчи ва иккиламчи тур агрегат ҳолати тушунилади.
Янчилмани ички структураси (тузилиши) деганда, алоҳида заррачаларнинг ички тузилиши, биринчи ва иккинчи тур янчилмалар учун ҳужайра тузилишини бузилиш даражаси ҳамда ҳарактери, иккинчи тур янчилма учун заррачалар тузилишиниг зичланиш даражаси; янги ҳосил бўлган ячейкаларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги, юза ҳужайралари, заррачалар ғоваклиги ва бошқалар тушунилади.
Биринчи тур янчилма бу, ҳужайра ва тўқималарнинг алоҳида деформацияланган қисман бутун, қисман бузилган ҳужайралар, кўп ёки кам миқдорда ички ҳужайраларда сақланган моддалар бўлган бўлаклари аралашмалари ва алоҳида бўлаклар ёки ҳужайралар бузилганда тушиб кетган ҳужайра ичидаги модда қисмларидир.
Иккинчи тур янчилма бу, прессланган кунжарани майдалаганда ҳосил бўлган кунжара бўлаклари аралашмасидир. Иккинчи тур янчилма заррачаси ички тузилиши, маълум иккиламчи тузилишга эга бўлиб, у аввалги ўтган технологик жараёнлар режимига боғлиқ бўлади.
Янчилма заррачалариниг ўлчамлари бўйича бир хилдалиги бошланғич материални янчиш сифатига боғлиқ: янчилма қанчалик майда бўлса, бир хилда эмаслик шунча кам бўлади. Лекин шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, бирламчи тузилиш қовурмани пресслашда таъсир қилади. Бу айниқса мағиз ёки уруғни майдалаб олинган биринчи тур янчилмада билинади. Жуда майдаланган янчилмада ва янчилмада кўп миқдорда майда заррачалар мавжуд бўлса, намлаш ва буғлаш жараёнида биринчи ва иккинчи турдаги кўп агрегатлар, шунингдек иккиламчи тузилиш ҳам ҳосил бўлиб қолади; қанча йирик янчилма бўлса, янчилмани йириклашуви шунча кам бўлади.
Бирламчи тузилишнинг ўзгариши, фақатгина янчилмани даражасига эмас, балки уруғнинг табиатига ҳам боғлиқ. Жадал йириклашиш ва иккиламчи тузилиш ҳосил бўлиш кунгабоқар янчилмасига хос, камроқ пахта чигити янчилмаси, яна ҳам камроқ даражада зиғирда содир бўлади.
Хулоса қилиб айтганда янчилма хоссалари, унинг мой ва гель қисми мураккаб хоссалари мажмуасидан иборат бўлади.
Янчилма таркибидаги умумий мой ва айниқса заррача юзасига ажралиб чиққан мой миқдорига қараб, янчилманинг мой ва гель қисмлари хоссалари кўп ёки кам даражада намоён бўлади. Ўрта ва кам мойли янчилмаларнинг хоссалари гель қисмини кўп улушини ташкил қилган оқсил моддалар хоссаларига яқин. Юқори мойли янчилма хоссалари, ундан ташқари, юзадаги суюқ юпқа қатламдаги ва заррачалар орасидаги мой хоссаларига боғлиқ бўлади. Янчилманинг гель қисми билан боғлиқ хоссаларига пластиклик, намлаш ва механик ишлов беришда янчилма заррачаларининг бир-бири билан бирикиш хоссалари киради.
Янчилмадаги умумий мой миқдори ва айниқса заррачалар юзасига ажралиб чиққан мой миқдорига боғлиқ ҳолда, заррачалар йиғиндиси бўлган янчилманинг хоссалари, сочилувчан жисмлар хоссаларидан заррачани мойдаги юқори концентрацияли суспензияси хоссаларигача ўзгариши мумкин.
Янчилмани қалин қатламда босилиб зич бўлиб қолиши, гель қисми заррачаларини босим остида бир-бири билан бирикиш хусусиятига, шунингдек мой плёнкаси орқали ўзаро ёпишиб қолиш хоссалари билан боғлиқ бўлади.
Янчилмани намлиги қанча кўп ва мойлилиги юқори бўлса, бу ҳолат шунча кучли намоён бўлади, устки қават босими таъсирида янчилмани заррачалари бир-бири билан шундай зич бирикадики, натижада зичлашган бўлаклар ҳосил бўлади. Айниқса, биринчи тур янчилмалари бу ҳолатга мойил бўлади, чунки иккинчи тур янчилмасини намлиги кам, иккиламчи тузилиши қаттиқроқ ва хона ҳароратида пластиклиги кам бўлади.
Янчилмани бу хоссаси, ишлаб чиқаришда янчилма заҳираси учун бункерларни катта ҳажмда олишга тўсқинлик қилади. Ундан ташқари янчилма сақланганда тез бузилади (мойни гидролизланиши рўй беради) ва бир неча соатдан сўнг ундаги мойнинг кислота сони сезиларли даражада ортиб кетади.
Қовурма хоссаларига қўйиладиган асосий талаблар ва унинг сифатига таъсир этувчи омиллар. Пресслашга берилаётган қовурма кераклича эластик ва эгилувчан тузилишга эга бўлиши керак. Бу бир томондан чиқаётган кунжарани бириккан ҳолатда бўлишини таъминласа, иккинчи томондан, пресслашда юқори босим ҳосил қилинса ҳам янчилмани зеерлардан чиқиб кетмаслигига олиб келади. Бу шароит, керакли мойлиликдаги кунжара олиш яъни мой сиқиб олишни оптималлигини таъминлаш каби асосий талаблар билан ҳамоҳанг бўлиши керак.
Қовурманинг бу хоссаларига янчилмани оптимал даражада янчиш, нам-иссиқлик ишлови бериш режими қовуриш қозонидан чиқаётган ва прессга тушаётган тайёр қовурмани намлиги ва ҳароратларини нисбати билан эришилади. Қовурманинг намлиги пресслаш учун зарур бўлган оптимал намликдан ортиб кетиши, уни зеерлардан чиқиб кетишига, юқори мойлиликка эга шаклсиз кунжара чиқишига олиб келади. Қовурма намлигининг оптимал намликдан камайиб кетиши, шаклсиз, сочилувчан кунжара ҳосил бўлишига ва кунжаранинг мойлилигини ортишига сабаб бўлади.
Қовурмани келгусида қайси усул билан (бир марта ва икки марта пресслаш ёки эстракциялашдан аввал форпресслаш) қайта ишлашга ва уруғни тури, ҳамда сифатига боғлиқ ҳолда унга аниқ талаблар қўйилади. Ҳамма режимлар учун умумий талаб қовурмани бир хилда бўлишидир. Буни умумий бир хиллик, яъни бир хил ўлчамли, намлик, заррачаларни пластиклиги ва ҳамма қатламда ҳам заррача хоссаларининг бир хилдалиги деб тушунилади. Қовурмани бир хилда эмаслиги, мой олиш самарасини ёмонлаштиради, хоссалари турлича бўлган қовурма заррачалари пресслашда турлича ҳолатда бўлади.
Қовурмани тўлиқ бир хилда бўлишини (умумий ва ички) мавжуд конструкцияли қовуриш қозонларида амалда ошириб бўлмайди. Ундан ташқари қовурмани бир хилда бўлмаслиги мағиз ёки уруғни янчишда бир хил янчилма ҳосил бўлмаслигидан бошланади. Бу ҳолат шунингдек қовуриш қозонларида қовурмани бир текисда намлаш, қиздириш ва қуритишни қийинлаштиради. Қовурмани бир хилда бўлмасигига қовуриш қозонларида қовурмани аралаштириш мукаммал эмаслиги, яъни унинг алоҳида заррачалари қовуриш қозонида ҳаракатланиш тезлиги бир хилда бўлмаслиги ҳам сабаб бўлади. Қовуриш қозонида қовурманинг алоҳида заррачаларининг намлиги, пластиклиги, ҳарорати, шунингдек оқсил моддаларнинг денатурацияланиш даражаси турлича бўлишлигига сабаб, уларни қовуриш қозонида бўлиш давомийлиги ҳар хил эканлигидир.
Қовуриш қозонидаги мойли материалнинг қалинлиги катта (300мм гача) бўлганлиги сабабли, пастки қатламдаги намлик буғланганда, буғ янчилмани бутун қатлами орқали ўтиши ҳисобига, ўз буғида қовурилиш рўй беради. Амалда янчилманинг ҳамма қатламларида ўз буғида қовурилиш содир бўлади, бу ҳолат заррачалар юзасида иккиламчи структура (юпқа қобиғ) ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, қуритиш жараёнини секинлаштиради, намлаш вақтида ҳосил бўлган заррачаларнинг агрегатларини интенсив бузилишига олиб келади. Бу, қовурма тузилишини яхшилайди, унга бир хиллик беради, шунинг учун қовурма тайёрлаш технологик жараёнида ижобий омиллардан ҳисобланган ўз буғида қовурилиш учун доимо қовуриш қозонида янчилмани оптимал қатламда бўлишини таъминлаш лозим эканлигини билдиради.
Қовуриш қозонини қиздирувчи юзасида қовурманинг ўта қизиб кетиши натижасида, қовурма заррачалари юзасида денатурацияланган оқсилни юпқа қобиғи ҳосил бўлади. Қовурма бўлаклари юзасида ҳосил бўлган қатирмоч (юпқа қобиғ) хавфлидир, чунки улар намликни ичкарига ўтказмаслиги сабабли бўлакнинг ичи қовурилмай қолади ва қатирмочни бузиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун қовуришнинг биринчи дақиқалариданоқ агрегат ҳолат ҳосил бўлишидан эҳтиёт бўлиш лозим. Бунда ўз буғида қовурилиш ҳолати катта роль ўйнайди.
Қовуришда намлаш усулини танлаш ва амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бир хилда намламаслик, заррачалар орасига ва ичига намликни бир хилда етиб боришини таъминламайди, натижада бир хил қовурма ҳосил бўлмайди.
Намлашда намликни яхши сочиб бериш, янчилмани ҳар томонлама ва тўхтовсиз аралаштириб туриш зарур.
Маълумки, бунда янчилма бўкади ва унинг пластиклиги ортади. Ишлаб чиқариш шароитида янчилмани намлаш очиқ буғ ва қовуриш қозонини қиздириш юзаси орқали қиздириш билан шунингдек, актив аралаштирган ҳолда олиб борилади. Бу қовуриш жараёнини оптимал ўтишини ва янчилмани бир хилда бўлишини таъминлайди.
Қовуришнинг бошида янчилмани қиздирганда, оқсил моддаларнинг юмшаши натижасида унинг пластиклиги ортади, кейинги қиздириш ва қуритишда эса оқсилларнинг денатурацияланиши ҳисобига, янчилманинг эластиклик хоссалари яхшиланади. Юқори ҳарорат қўлланилган ҳолда оқсилларнинг денатурацияланиши жадал боради. Қовурманинг пластиклиги камайиб кетади ва куйган қовурма ҳосил бўлади. Одатда, бундай қовурма бир хилда бўлмаган тузилишга эга бўлиб, пресслаш жараёнига салбий таъсир этади. Оптимал шароитда тайёрланган қовурма пресслашда керак бўлган пластикликка ва етарли эластикликка эга бўлади, шунда босим таъсирида қовурма пресснинг зеерларидан чиқиб кетмайди.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish