Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet13/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Механизациялашган омборлар. Бу типдаги омборлар поли қия қурилган бўлиб, уруғнинг пастки галареядаги транспорт воситасига узатиш учун қулайлик яратади. Механизациялашган омборлар (1.3-расм) бир қаватли бино бўлиб, унда қуйи (1,2) ва юқориги (3,4) лентали транспортёрлар ёрдамида уруғларни вертикал ва горизонтал йўналишларга узатиш учун транспорт қурилмалари мавжуд. Бундай омборларнинг поллари қияли бўлиб, бу нарса уруғларни қайта ишлашга ёки бошқа омборга узатувчи лентали транспортёрга сирғалиб тушишига имкон яратади. Уруғлар вентиляторлар (5 ва 6) ёрдамида фаол шамоллатиб турилади. Бундай омборхоналарнинг эни 8-32 метргача, баландлиги 15 м гача, узунлиги турлича бўлади.
Механизациялашган омборларнинг афзаллиги шуки, уларда юклаш ва бўшатиш ишлари тўлиқ механизациялашган ва элеватор типидаги омборлар каби баланд эмас. Камчилиги эса, катта майдон эгаллайди, зичлашиб қоладиган уруғларни масалан, пахта чигитини сақлаш имкони бўлмайди.



Чайла типидаги омборхоналар. Бу омборхоналарнинг поли текис бўлиб, турли хилдаги уруғлар ва шу жумладан пахта чигитини сақлаш мумкин.

1.5-расм. Пахта чигитини сақлаш омбори

Текис полли чайла типидаги омборларда (1.4-расм) уруғлар юқоридан лентали транспортёр (1) ёрдамида юкланади, бўшатиш эса ҳаракатланувчи дон бўшатгич ёки лентали транспортёр (2) ёрдамида амалга оширилади. Айнан шу транспортёр (2) ёрдамида уруғлар тозалашга, ёки қайта ишлашга юборилади.


Пахта чигити сақланадиган омборлар сиғими 36 минг т бўлиб, ўзаро оралиқ минора билан бирлаштирилган иккита чайладан иборат (1.5-расм).
Омбор темир бетондан қурилган. Уруғларни навлар бўйича сақлаш учун, ҳамда ёнғинга хавфсизликни ҳисобга олиб омбор ҳар бири 30 м дан бўлган 4та секцияга бўлинган. Уруғ, қабул қилиш мосламасидан нория (3) орқали юқори галерея лентали транспортёри(1)га узатилади. Секциялар бўйлаб уруғни тақсимланиши учун лентали конвейерга туширувчи мослама (2) ўрнатилган. Омбордаги уруғларни тозалашга юбориш учун ишлатиладиган лентали конвейерлар ер ости каналига ўрнатилади. Канал кенглиги 3,2 м ва чуқурлиги 1,7 м бўлади. Чигит омбордан қайта ишлашга шнек(4)лар орқали шнекли юклагич КШП – 5 ва лентали транспортёрлар ёрдамида жўнатилади.
Уруғларни ўз ўзидан қизиб кетишини олдини олиш мақсадида тез-тез шамоллатиб турилади. Бунинг учун чайла типидаги омборларда шамоллатиш мосламалари ўрнатилган.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish