Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Мойли уруғларни аралашмалардан тозалаш ва унинг асосий усуллари



Download 6,7 Mb.
bet15/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

4-§. Мойли уруғларни аралашмалардан тозалаш ва унинг асосий усуллари

Ёғ ишлаб чиқариш корхоналарига келган мойли хомашёлар одатда, бир хил массани ташкил қилмайди, балки асосий хомашё билан турли чиқиндилар аралашмасидан иборат бўлади.


Мойли уруғларда ҳар хил аралашмалар бор. Улар қуйидагиларга бўлинади.

  1. Ифлос аралашмалар (минерал ва органик)

  2. Мойли аралашмалар

  3. Металл аралашмалар

Минерал аралашмаларга тупроқ, қум, тош ва ҳоказолар киради. Органик аралашмаларни барг, хазон, уруғ пўчоғи, пояси, қора рангли мағизли лат еган уруғлар, бошқа ёввойи ўсувчи ва маданий ўсимликларнинг уруғлари, пуч уруғлар ташкил қилади.
Мойли аралашмаларга бутунлай ёки қисман майдаланиб кетган асосий маданий ўсимлик уруғлари, зараркунандалар томонидан емирилган, урилган, эзилган, ўз-ўзидан қизиб кетиши натижасида бузилган, моғорлаган, куйиши натижасида мағиз ранги ўзгарган (сариқ рангдан тўқ жигар ранггача), пишмаган, ривожланмаган, музлаган, қирқилганда яшил рангли уруғ палласи бўлган уруғлар киради.
Уруғларнинг фоизларда ифодаланган тозалик даражаси қуйидаги формула бўйича аниқланиши мумкин.

Х = 100 – (А + Б / 2)


бу ерда: А – ифлос аралашмалар миқдори, % ;


Б – мойли аралашмалар миқдори, % .

Тозалик даражасига кўра мойли уруғлар уч категорияга бўлинади: тоза, ўртача тозаликдаги ва ифлосланган. Уруғлар тозаланмасдан сақланган холларда, улардаги аралашмалар омборхоналарнинг фойдали ҳажмининг кўп қисмини ишғол қилади, бу уруғликларни сақлашни қимматлаштиради. Тозаланмаган уруғликлар бир жойдан бошқа жойга узатилганда жуда кўп чанг чиқади ва меҳнат шароитлари ёмонлашади.


Минерал аралашмалар туфайли уруғларда замбуруғ ва моғор микроорганизмлари тарқалади, уруғларнинг ўз-ўзидан қизиб кетиши содир бўлади. Уруғликлар қуритилганда аралашмалар қуритгичларда тиқилиб қолиб ёнғинга олиб келиши мумкин.
Умуман, уруғларнинг ифлосланиши маҳсулотнинг сифатини пасайтиради, мойнинг йўқолишини оширада, ускуналарнинг синиш ва ейилишини кўпайтиради, ишлаб чиқариш самарадорлиги пасаяди, антисанитар меҳнат шароитлари вужудга келади.
Минерал аралашмалар ускуналарнинг ейилишини тезлаштиради, кунжарадаги, шротдаги оқсил миқдорини камайтиради, кулнинг миқдорини оширади, шротдаги мой миқдорини камайтиради, мой таъмини бузади ва унинг тахирланишига олиб келади.
Органик аралашмалар қобиқ хужайраси (клетчатка) – кунжара ва шротнинг озуқа сифатини ёмонлаштиради, мойнинг йўқолишини оширади.
Мойли аралашмалар тайёр маҳсулотнинг сифатини пасайтиради. Бу аралашмаларнинг кўп миқдорда бўлиши, мойни истеъмол қилиб бўлмаслик даражасигача олиб келади, чунки мойнинг кислота сони кўпайиб кетади.
Металл аралашмалар – машиналарнинг емирилишини ва синишини оширади.
Хомашё таркибидаги ифлос, мойли ва металл аралашмаларни мажбурий тартибда имкон борича тўлиқ ажратиб олиш керак, чунки аралашмалар биринчи навбатда хомашёни қайта ишлаш учун ишлатилаётган аппаратларнинг айланувчи ва ишқаланувчи қисмларини интенсив равишда емиради, баъзи бир ҳолларда машинанинг тез бузилишига ёки синишига олиб келади.
Иккинчидан аралашмалар миқдори кўп ёки камлигига қараб ишлатилаётган машиналарнинг маҳсулдорлигини камайтиради, яъни машинанинг бир қисм қуввати фақат кераксиз чиқинди бўлган аралашма учун сарф бўлади. Бунинг натижасида, умуман цех ёки заводнинг маҳсулдорлиги сезиларли даражада пасаяди.
Учинчидан аралашманинг қайси тури бўлмасин, у ўзининг ҳиди, таъми ва баъзи бир мойда эрийдиган моддаларни олинаётган мойга, кунжара ёки шротга бериб бу маҳсулотларнинг сифатини бузади, яъни мойда бегона ҳид ёки таъм пайдо бўлади, унинг кислоталик даражаси ошади, ранги бир мунча қораяди. Кунжара ва шротда эса ҳид ва таъмнинг бузилиши билан бирга уларнинг озуқа сифати пасайиб, таркибида минерал ва металл аралашмаларнинг миқдори меъёрдагидан анчагина ортиб кетади. Ушбу салбий таъсирлар бўлмаслиги учун мойли уруғлар қайта ишланишдан олдин тозалаш жараёнидан ўтади.
Мойли уруғларни тозалаш усуллари қуйидагича:

  1. Мойли уруғларни аралашмадан уларнинг шакл ва ўлчамлари турли бўлишига асосланган элакли юзаларда тозалаш усули;

  2. Мойли уруғларни аралашмалардан уларнинг аэродинамик хусусиятларининг фарқ қилишига асосланиб тозалаш усули.

  3. Уруғ ва аралашмаларнинг магнитик хусусиятларига асосланиб ажратиш усули;

  4. Мойли уруғларни аралашмалардан механик таъсир этиб, яъни уриш ва ишқалашдан фойдаланиб тозалаш усули;

  5. Уруғларни аралашмалардан ювиш йўли билан тозалаш усули.

Уруғларни бегона аралашмалардан яхшилаб тозалаш учун кўпинча тозаловчи машиналарда турли тозалаш усуллари уйғунлаштурилади (комбинация).



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish