Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Уруғларни аралашмалардан уларнинг ўлчамлари фарқига



Download 6,7 Mb.
bet16/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

5-§. Уруғларни аралашмалардан уларнинг ўлчамлари фарқига
қараб тозалаш

Тозалашга берилаётган уруғлар таркиби асосан маданий уруғлардан ва ҳар хил ўлчам ва шаклдаги бегона аралашмалардан ташкил топган.


Биринчи усул билан хомашё тозаланганда асосан турли кўринишдаги элакли сиртлардан фойдаланилади. Элакли сиртлар текис айланма шаклда, кўп қиррали барабанли шаклда бўлиши мумкин.
Уруғлар ва аралашмаларни элакда ажратишда икки хил фракция ҳосил бўлади (1.10-расм):
– ўтувчи фракция
– тушувчи фракция

Ўтувчи фракция – бу элак тешиклари ўлчамидан кичик ўлчамли аралашмалар бўлиб, бу аралашмалар элак орасидан ўтиб кетади.
Тушувчи фракция – элак тешиклари ўлчамидан катта ўлчамли аралашмалар бўлиб, улар элакдан ўтиб кетмай, унинг юқори қисмида қолади ва сирғаниб тушади.
Уруғларни саралашда энг яхши натижани олиш учун ҳар хил маданий уруғлар аралашмалар ўлчамларини билиш керак.
Ҳамма аралашмалар ифлос ва мойли аралашмаларга бўлинишидан ташқари уларни ўлчамлари бўйича уч гуруҳга бўлиш мумкин:
- уруғлар ўлчамидан катта, кичик ва уруғлар ўлчамига тенг.


1.10 – расм. Маҳсулотни элакда ажратиш схемаси
Элакли сиртларда бир ёки бир неча бор маҳсулот тозаланишидан қатъий назар асосий маҳсулот ўртача ўлчамига тенг бўлган аралашмалар маҳсулот таркибида қолаверади. Бу қолдиқ аралашма тозаланган хомашёнинг қолдиқ ифлослиги деб аталади. Шу туфайли хомашёни тозалашда фақатгина элакли сиртлар ишлатилмай, бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет аэродинамик сепараторлар ва электромагнит сепараторлар ҳам ишлатилади. Хомашёни элакли сиртлар ёрдамида унумли тозалаш учун хомашё таркибидаги компонентларнинг ўртача узунликларини ёки ўртача диаметрини билиш лозим. Лаборатория доирасида ёки махсус маълумотномаларда маҳсулотнинг ва унинг ичидаги аралашмаларнинг ўлчамлари ўзгаришини кўрсатувчи вариацион эгри чизиқлар графиги чизилади. Бу графикларга қараб, маҳсулотни аралашмадан тўлиқ ажратиш учун керак бўлган элак диаметрлари аниқланади.



1.11-расм. Уруғ ва аралашмаларни вариацион эгри чизиқлари

Вариацион эгри чизиқлар 1.11.-расмда кўрсатилган.


Айтайлик, аралашма учта фракциядан ташкил топган: бўлса у ҳолда асосий маҳсулот – уруғ, майда аралашмалар, йирик аралашмалар ва ҳар бир фракция ўлчамлари бир-бири билан кесишмайдиган вариацион эгри чизиқ билан ҳарактерланади (1.11, а-расм).
Демак, бу ҳолатда энг катта қийматдаги майда аралашмалар ўлчами минимал қийматдаги уруғни ўлчамидан кам, энг катта қийматдаги маҳсулот ўлчами минимал қийматдаги йирик аралашмани ўлчамидан кам.
Шунинг учун агар элак тешиклари ўлчами d ва d1 деб олсак, иккита элак ёрдамида аралашмани уч фракцияга ажратиш мумкин. Элак тешиклари диаметри d1 бўлса юқорида йирик аралашмалар қолади, ўтувчи фракцияда уруғ ва майда аралашмалар бўлади: Иккинчи d диаметрли элакда эланганда уни юқорисида асосий маҳсулот қолади, пастида эса – майда заррачалар ўтиб кетади. Шундай қилиб, уруғдан аралашмалар тўлиқ ажралади.
Аммо, кўпгина ҳолларда уруғ ва аралашмалар ўлчамлари вариацион эгри чизиқлари бир-бири билан кесишади (1.11, б-расм). Бундай ҳолларда уруғдан аралашмаларнинг тўлиқ ажралиши мумкин эмас. Масалан, агар элак тешикларининг ўлчами d1 бўлса, унда элак юқорисида асосий уруғ ва майда аралашмаларни бир қисми қолади. d1/ ўлчамли тешиклардан эса бутун майда аралашмалар ажралади, аммо у билан бирга кичик ўлчамдаги уруғлар ҳам элак тешикларидан ўтиб кетади. d2 ва d2/ ўлчамдаги элак тешикларида ҳам аралашмалар уруғдан аниқ ёки тўла-тўкис ажралмайди.
Уруғларни аралашмалардан тозалаш учун штампланган ва тўқилган элаклар қўлланилади.
Метал элакларнинг тешиклари доира шаклда ёки узунчоқ шаклда бўлиши мумкин. Доира шаклидаги тешикдан хомашё ўзининг кенглиги бўйича ўтади. Узунчоқ шаклдаги тешиклардан қалинлиги бўйича ўтади.
Доира шаклидаги тешикли элаклар саноатда кенг қўлланилади ва умуман олганда металли штампланган элаклар ўзининг чидамлилиги билан узоқ муддат фойдаланиш имконини беради, лекин металл элакларнинг фойдали юза коэффициентлари унчалик катта эмас ва 50-60% атрофида, яъни К = 0,5-0,6 бўлади.
Фойдали юза коэффициенти деб, элак юзасидаги барча тешиклар сатҳини элакнинг умумий сатҳига нисбатига айтилади.
Тешикли (штампланган) элакларнинг тешиклари доирасимон ва узунчоқ шаклда бўлади.(1.12.-расм). Доирали тешиклар металл листга шахмат тартибида жойлашади, узунчоқ тешиклар эса параллел қаторлар ёки шахмат таркибида жойлашиши мумкин.Доирали тешиклар учун уларнинг диеаметри, узунчоқ тешиклар учун уларни эни ишчи ўлчам ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда штампланган элаклар тешиклари доирали бўлса 0,8дан 40мм гача (диаметри), узунчоқ бўлса 0,5дан 10,0мм гача (эни) қилиб таёрланмоқда. Узунчоқ тешикларнинг узунлиги 10дан 50мм гача бўлиши мумкин.


Штампли элакларнинг афзаллиги уларни механик жиҳатдан мустаҳкамлиги, ишлаш давомийлигининг юқорилиги ва тешик ўлчамларининг турғунлигидан иборат. Шу билан бирга улар айрим камчиликларга ҳам эга: кесими унча катта эмас ва 15-50%ни ташкил этиб, тешиклар ўлчами ошиши билан ортиб боради; тешиклар тез-тез тиқилиб қолади.


Тўқилган элаклакларнинг тешиклари квадрат шаклида бўлади. Симдан тўқилган элакнинг тартиб рақами тешикнинг миллиметрдаги номинал ўлчамини билдиради.Тешиклари ўлчами 0,6дан 9,0 мм гача бўлган йигирма хил ўлчамли симдан тўқилган элаклар тайёрланади.
Симли элакларнинг кесим юзаси 48%дан 85%гача ўзгаради ва у симлар сонига хамда сим диаметрига боғлиқ бўлади.
Тўқилган элакларнинг кесим юзаси штампли элакларникига қараганда катта бўлгани сабабли уларнинг унумдорлиги юқори бўлади ва кам тиқилади, чунки элак ҳаракатланаётганда ячейкаларга уруғ ёки ифлос аралашма тиқилиб қолса ҳаракат натижасида тешикдан ўтиб кетади. Бу элакнинг камчиликларига механик мустаҳкамликнинг кичиклиги, тешик ўлчамлари турғунлигини камлиги, симларни ўзаро сурилиб кетиши туфайли катта ўлчамли бўлакларни тешик орқали ўтиб кетиш эҳтимолининг мавжудлиги киради. Шу камчиликлари туфайли симдан тўқилган элаклар уруғ ва донларни тозалаш машиналарида штампли элакларга нисбатан камроқ қўлланади.
Тўқилган элакларга ипакли ва капронли элаклар ҳам киради.Улар уруғларни тозалашда ишлатилмасада, айрим маҳсулотларни, масалан хантал кукунини саралаш учун қўлланилиши мумкин.
Аралашмани ажратишни яъни элашни зарур шарти уни элак юзаси бўйлаб ҳаракатлантиришдан иборат. Шу мақсадда элаш машиналаридаги текис элакли юза тўрт хил кўринишда ҳаракатланиши мумкин.
- маҳсулот ҳаракати йўналиши бўйлаб олд ва орқа томонга йўналган ҳаракат ;
- маҳсулот ҳаракат йўналишга кўндаланг равишда олд ва орқа томонга ҳаракат;
-элакни айланма ҳаракати;
-вертикал йўналишда кам амплитудали ва юқори частотали (вибрация) айланма ҳаракат.
Элаш машиналарида элак устида материални яхши кўчиши учун барча ҳолатларда 10-150 бурчак остида қиялик ҳосил қилинади.
Мойли уруғларни тозаловчи машиналар аралашма компонентларининг ўлчамлари фарқи бўйича ажратишга асосланган ва конструктив жиҳатдан кўп сонли эмас.
Пахта чигитини ифлос аралашмалардан бирламчи тозалаш учун “Бурат”деб номланувчи машинадан кенг фойдаланилади.
Бурат (1.13, а-расм) цилиндрсимон ёки кўп қиррали призмасимон барабан бўлиб, юзаси штампли тўр билан қопланган. Барабан узунлиги бўйича 1:20 қияликда валга маҳкамланган ва ўз ўқи атрофида 20 айл/мин частота билан айланади. Барабан кесик пирамида ёки кесик конус шаклида бўлиши мумкин; бундай вазиятда вал горизонтал ўрнатилади, уруғ ҳаракатланиши учун зарур бўлган қиялик эса, барабанинг ён юзаси қиялиги ҳисобига ҳосил қилинади.
Пахта чигитини тозаловчи бурат (1.13, б-расм) кесик пирамида (ёки призма) кўринишидаги олти қиррали барабандан иборат. Барабан қўзғалмас қобиқ ичига жойлашган бўлиб, қобиғнинг тепасига аспирацион системанинг ҳаво ўтказгичи уланган.
Уруғ тирқиш бўйлаб барабан ичига тушади ва қирра қияликлари таъсирида унинг охирига қараб ҳаракатланади. Барабан айланганда уруғ ён қирра билан озгина баландликка кўтарилади, пастга юмалаб ёки сирғалиб тушади,кейинги ён қиррага тушиб яна юқорига кўтарилади. Уруғни бундай ҳаракатланиш жараёнида барабаннинг биринчи қисмида элакнинг кичик диаметрли тешикларидан ўтувчи майда аралашмалар ажралади.

1.13-расм. Пахта чигитини тозаловчи бурат: а) ишлашининг технологик схемаси;
б) умумий кўриниши

Барабан узунаси бўйлаб ҳаракатланаётган уруғ катта диаметрли тешиклардан ўтади, барча йирик аралашмалар эса барабан охирига боради ва тирқиш орқали маҳсус транспортёрга ёки йиғгичга тушиб кетади. Бурат барабани остига икки йўлли шнек ўрнатилган бўлиб, улардан бирига майда аралашмалар ва иккинчисига уруғ тушади ва қарама-қарши томонга йўналтирилади.


Бурат барабанининг оптимал айланиш частотаси 20-26 айл/мин. га тенг. Юқори частотада айланганда, марказдан қочма куч, уруғни барабан узунаси бўйлаб силжишига ҳалақит беради, секин айланганда бурат унумдорлиги камаяди. Барабан узунлиги 5500мм ва ён қиррасининг эни 750мм бўлган буратда ўртача ифлосликдаги уруғ тозаланганда, унинг унумдорлиги 120 т/кунни ташкил этади: бунда йирик арлашмалар 100%, майда аралашмалар 50-60% тозаланади.
Бурат элак юзаси катта бўлган қўпол машина бўлиб, тўрнинг атиги 20-25% юзаси ишлайди. Натижада катта габарит ўлчамда кичик унумдорликка эга бўлинади. Буратнинг бу камчиликлари янада замонавий конструкцияли пахта чигитини тозалаш машиналарини ишлаб чиқишга олиб келди.
Пахта чигитини бегона аралашмалардан бирламчи тозалаш учун модернизацияланган қўш элакли МХС машинасини ҳам қўллаш мумкин. Элаклар кетма-кет ёки устма-уст жойлашган иккита рамадан ташкил топган бўлиб, илгариланма - қайтма ҳаракатланади.
Устма-уст жойлашган, ўз-ўзидан тозаланувчи элаклар қўлланилганда, уруғни яхши силжиши таъминланади. МХС машинасидаги элакнинг ишчи юзасидан буратдагига нисбатан тўлиқ фойдаланилади, шу сабабли унинг габарит ўлчамлари бир хил унумдорликда (120т/кун) деярли икки марта кичик бўлади.
Россия ва ҳориждаги тоғ, кўмир ва айрим озиқ – овқат саноати тармоқларида тез ишлайдиган вибрацион ажратиш машиналари кенг қўлланилади. Вибрацион элакларни қўллаш бошқа элакларга нисбатан юқори самара беради. Лекин бу уринишлар мойли уруғларни саноат миқёсида тозалашгача етказилмади.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish