Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Ёпиқ циклли ҳаво сепараторини технологик схемаси



Download 6,7 Mb.
bet19/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Ёпиқ циклли ҳаво сепараторини технологик схемаси 1.18-расмда тасвирланган. Сепараторни юқорида баён этилган сепаратордан принципиал фарқи шундаки, унда аспирацион системадаги ҳаво циркуляциясида ҳаво миқдори ўзгармайди. 1.18-расмдаги шартли кўрсаткичлар 1.17-расмдаги кўрсаткичлар билан бир хил.
Ҳамма сепараторларнинг номларида ҳарфлардан кейинги сонлар солиштирма ҳажми 760 кг/м3 бўлган оғир дон (буғдой) бўйича унумдорлигини (тонна/соат да) кўрсатади.
Тўрт қаторли элак ва чиқиш каналида жойлашган магнитли тўсиқни мавжудлиги замонавий стационар сепараторларни ҳарактерли хусусиятлари ҳисобланади.
Сепараторга киритилган, бўшатувчи-сараловчи деб номланувчи элак нафақат оралиқ элакни бўшатиш, балки уни ишлаш самарадорлигини ошириш имконини ҳам беради, шунингдек уруғларни ўлчами бўйича икки фракцияга саралайди ва кейинги қайта ишлашга ҳар бир фракцияни алоҳида-алоҳида йўналтиради. Бу тадбир сезиларли даражада мойли уруғни тозалаш технологик жараёнини яхшилаши ва ишлаб чиқаришда мойни йўқотилишини камайтириши мумкин.
Дон тозаловчи сепараторлар иккита катта гурухга бўлинади:

  1. ЗСМ –цех ичида механик транспортёрга эга бўлган корхоналар учун;

  2. ЗСП –пневматик транспортёрли корхоналар учун.

Ёғ ишлаб чиқариш саноати корхоналарида асосан унумдорлиги 2,5 дан 100 т/соатгача бўлган ЗСМ сепараторлари ишлатилади. Унинг ЗСМ -2,5, ЗСМ-5, ЗСМ-10, ЗСМ-20, ЗСМ-50 ва ЗСМ-100 каби маркалари мавжуд бўлиб, дастлабки тўртта сепараторлар ёғ заводларида уруғларни иккиламчи ишлаб чиқариш учун тозалашда қўлланилади. Қолган иккитаси (ЗСМ-50 ва ЗСМ-100) эса хом ашёвий тозалаш учун хизмат қилади. Бироқ керак бўлганда ЗСМ -50 ва ЗСМ-100 сепараторлари технологик тозалаш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда уларнинг унумдорлиги тахминан 50%га пасайиши мумкин.
Тузилиши, ишлаши ва уруғ тозалаш технологик схемаси бўйича ЗСМ-50 ва ЗСМ-100 сепараторлари бир хил. Шу билан бирга 3СМ-100 сепаратори иккита ЗСМ-50 сепараторларини ўз ичига олади.
Бунда уларнинг станинаси ўзаро бириктирилган, аспирацион камералар умумий чиқиш шнегида ишлайди, сепараторнинг ҳар икки қисмидаги қабул қилувчи ва сараловчи элаклардаги ифлосликлар эса иккита алоҳида-алоҳида оқимда ўзаро бирлашади.
ЗСМ-50 ва ЗСМ-100 сепараторларида уруғ тозалашнинг технологик схемаси 1.19-расмда тасвирланган.

Уруғ қабул қилувчи камера(1)га келиб тушади ва шнек (2) орқали уни бутун эни бўйлаб тарқатилади. Унумдорликни бошқарадиган клапан(3)ни қаршилигини бартараф қилиб, уруғ бир хил қатламда биринчи пуфлаш аспирацион канали(4)га келиб тушади. Бу ерда уруғдан енгил аралашмалар ажратилади ва ҳаво оқимига илашиб биринчи чўктириш камераси(14)га келади. Сўнг шнек (15) орқали машинадан ташқарига чиқариб юборилади.



Уруғ биринчи пуфлаш каналидан 60 қияликда жойлашган қабул қилиш элаги(5)га тушади. У ерда йирик ифлосликлар ажралади ва очиқ нов (6) бўйлаб машинадан чиқиб кетади. Қабул қилиш элагидан ўтган уруғ юқориги ва пастки кузовларнинг сараловчи элаги(7)га иккита параллел оқим ҳолида тушади. Сараловчи элакдан тушувчи йирик аралашмалар очиқ нов (11) орқали машинадан чиқариб юборилади. Саралаш элагидан ўтган уруғ ва майда аралашмалар параллел ишлайдиган пастки ва устки кузовларнинг оралиқ элаги(8)га тушади. Сараловчи ва оралиқ элакларнинг қиялиги 110 ни ташкил қилади.
Оралиқ элакдан тушувчи тоза уруғ ҳаво оқимига илашиб иккинчи пуфлаш аспирацион канали(12)га тушади. Бунда енгил аралашмалар аспирацион канал бўйлаб иккинчи чўктириш камераси(13)га учиб кетади ва шнек (16) орқали машина ташқарисига чиқариб юборилади. Оралиқ элакдан ўтган масса таглик (9) ва кўндаланг ҳолда жойлашган очиқ нов (10) орқали машинадан чиқиб кетади. Элак тешикларининг диаметрлари қабул қилувчи элакда 16-18 мм, сараловчида 12-10 мм ва оралиқ элакда 3 мм ни ташкил этади.
ЗСМ-100 ва ЗСМ-50 сепараторларининг вентиляторлари уларнинг контрукциясига киритилмайди ва алоҳида ўрнатилади. Бу сепараторларни ҳом ашёвий тозалашдаги кунгабоқар уруғи бўйича унумдорлиги мос равишда 40 ва 20т/соатни ташкил этади ва бунда ифлосликларни 70%гача ажратиб олинади.
ЗС-50 сепаратори ишлаш ва тузилиши бўйича ЗСМ-50 сепараторига ўхшаш, бироқ унда тебранувчи очиқ новли таъминлагич мавжуд. Биринчи ва иккинчи пуфлашнинг чўктирувчи камералари мустақил равишда ишлайди, бу эса ҳаво билан сепарацияловчи каналлардаги ҳаво оқими тезликларини яхшироқ бошқаришни таъминлайди. Ифлослик миқдори 3%дан юқори бўлганда биринчи тозалашда 70%га, 3%дан кам бўлганда эса 50%гача тозаланади. Технологик тозалашда ифлосликларни ажратиб олиш одатда 50%дан ошмайди.
Мойли уруғларни хом ашёвий тозалаш учун КДП-80 ва КДП-100 русумли сепараторлар қўлланилади.
Пахта чигитини комбинацион тозалаш учун пневматик чигит тозалагичлардан фойдаланилади. Бурат ёки МХС машиналарида аралашмаларни тўлиқ тозалашнинг имконияти йўқ, чунки ўлчамлари чигит ўлчамларига яқин бўлган аралашмалар бу машиналарда ажралмайди.
Пневматик чигит тозалагич МО (1.20-расм) илгариланма-қайтма ҳаракатланувчи элакли рама ва вентиляторли аспирацион камерадан ташкил топган. Бирламчи тозалашдан ўтган пахта чигити тозалаш учун қабул қилувчи камера(1)га келиб тушади, у ердан таъминловчи вал (2) ёрдамида энига ва бўйига бир хил тақсимланиб, диаметри 3,5-4,0 мм бўлган тешикли элак(3)га узатиб берилади. Чигит элак бўйлаб ҳаракатланганда майда аралашмалар элакли рамадан ўтиб, металл таглик орқали машинадан чиқиб кетади. Чигит элакнинг пастки охирги қисмига бориб, вентилятор (4) ҳосил қилаётган ҳаво оқими билан таъсирлашади ва енгил чиқиндилар билан биргаликда дўнглик (5) орқали аспирацион камерага ўтади. Аспирацион камерада ҳаво тезлиги сезиларли даражада пасайиши, натижасида чигит чиқиш барабани(6)га тушади ва машинадан шнекка чиқарилади. Ҳаво оқимига илашмаган оғир минерал чиқиндилар дўнгликкача чўкади ва канал (7) бўйлаб чиқинди шнегига чиқарилади. Энг енгил аралашмалар ҳаво билан сўрилади ва вентилятор ёрдамида циклонга юборилади. Аспирацион камерага қайтарувчи щит (8) ўрнатилган бўлиб, у уруғни камера бўйлаб сочилиб кетиши ва енгил уруғларни вентилятор учириб кетишини олдини олади.

1.20-расм. Пахта чигити учун пневматик тозалагич

Пневматик тозалагични пахта чигити бўйича унумдорлиги 120 т/кун га тенг.


Мойли уруғларни сепаратор ва бошқа элакли қисмга эга машиналарда тозалаш технологик жараёнининг самарадорлиги бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийлари қуйидагилардан иборат:


  1. Download 6,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish