Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet22/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

СКЕТ электромагнитли сепаратори (1.21-расм). Бу қурилма ҳаракатсиз магнит системасига эга бўлиб, у кўпгина корхоналарда учрайди. Металл рама(6)да қабул қилиш бункери (5) жойлаштирилган ва 4 та илгакга (2) илгариланма-қайтма ҳаракат қилувчи новли транспортёр (3) осиб қўйилган. Электромагнитли барабан (1) ҳаракатсиз магнит системасидан ва 60 айл/мин тезликда айланувчи латун барабандан ташкил топган. Уруғ бункер (5) орқали новли транспортёрга (3) тушади ва бир хил тезликда ва бир хил қалинликда магнит барабанига тақсимланади. Маҳсулот қалинлиги шибер (4) билан ростланади. Новни бутун кенглиги бўйича материал билан таъминланиши бункердаги маҳсулот ҳажмига боғлиқ.
Барабанга келаётган уруғ марказдан қочма куч билан барабандан пастга ташланади, металл аралашмалар эса барабан юзасига ёпишиб қолади ва барабаннинг пастки қисмида ажралади. Барабаннинг диаметри 320 мм ва узунлиги 800 мм дан иборат. Уни унумдорлиги кунгабоқар уруғи бўйича 5т/соатга тенг.
Ёғ-мой заводларида СКЕТ сепараторлари билан бирга СЭ-3 ва ДЛС сепараторлари ҳам қўлланилади.

1.21-расм. СКЕТ электромагнит сепаратори
9-§. Ҳавони чангдан тозалаш усуллари ва
чанг тутувчи мосламалар

Ёғ-мой корхоналаридаги уруғ тозалаш, аспирацион ва бошқа ускуналар вентиляторларидан чиқаётган ҳаво таркибида катта миқдорда минерал ва органик чанг, бошқа чиқиндилар учрайди. Масалан, сепараторлардан чиқаётган ҳаво таркибидаги чанг миқдори уруғларнинг ифлослик даражасидан келиб чиқиб, 5-8 г/м3 атрофида бўлади. Шу боисдан, фақатгина уруғ тозалаш ускуналарини аспирациясидан чиқариб ташланаётган ҳаводаги чанг миқдори йирик корхоналарда кунига бир неча тоннага етади. Шу сабабли чангли ҳаво атмосферага чиқариб ташланишидан аввал албатта тозаланиши керак. Бундан ташқари, чақиш – ажратиш цехларининг ускуналаридан чиқаётган ҳаво таркибида уруғ қобиғининг майда заррачалари ва мойли чанг бўлади.


Мойли чангни ушлаб қолиниши ва уни ишлаб чиқаришга қайтарилиши корхонанинг санитар ҳолатини яхшилаш билан бир қаторда таркибида мой бўлган яримтайёр маҳсулотни ва асосий тайёр маҳсулот – мойни йўқотилишини камайтиради.
Шундай қилиб, ёғ – мой корхоналарида ҳавони тозалаш фақатгина санитар – гигиеник мақсадларда эмас, балки технологик мақсадларда ҳам амалга оширилади.
Саноатда ҳавони чангдан тозалаш мақсадида қуйидаги асосий усуллардан фойдаланилади:

  1. Оғирлик кучи таъсирида – чанг чўктириш камераларида;

  2. Марказдан қочувчи куч таъсирида – циклонларда;

  3. Инерция кучлари таъсирида – инерцион чанг ажратгичларда;

  4. Чангли ҳавони мато, тўр, сочилувчан материаллар орқали фильтрлаш;

  5. Ғадир – будир ёки ёпишқоқ юзаларда, висцинали лабиринт ва бошқа фильтрларда чўктириш;

  6. Чангли ҳавони сув ёки буғ билан ювиш;

  7. Электр майдонида чанг заррачаларига электр заряди бериб, қарама- қарши зарядланган электродда чўктириш;

Ёғ – мой ишлаб чиқарувчи корхоналарида, тайёрлов элеваторларида ва тегирмонларда ҳавони тозалаш учун юқорида санаб ўтилган иккинчи ва тўртинчи усуллардан фойдаланилади.


Чанг ажратгич ускуналарининг ишлаш самарадорлиги чанг тутиш коэффициенти ηr билан аниқланади.

ηr = (d1- d2)/d1;


бу ерда d1 – чанг ажратгичга келаётган ҳаводаги чанг миқдори, г/м3; d2- чанг ажратгичдан ўтган ҳаводаги чанг миқдори, г/м3; ηr ни қиймати фоизда ёки бирликни улуши билан ифодаланади.


Шуни таъкидлаш керакки, чанг ажратгич ускуналарининг самарадорлигини ηr бирлиги бўйича ифодалаш кам аҳамиятга эга, чунки санитар- гигиеник шартларига кўра тутиб қолинган чанг миқдори эмас, балки ўтиб кетган чанг миқдори, яъни 1-ηr муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун агар битта ускунанинг самарадорлиги ηr=0,96 (96%гача чангни тутиб қолади), бошқаси эса ηr=0,98 (98%гача чангни тутиб қолади) бўлса, у ҳолда иккинчи ускунанинг самарадорлиги 2%га кўп эмас, аксинча биринчи ускунага нисбатан икки баробар кўп бўлади. (100-96)/(100-98)=2 марта, яъни иккинчи ускуна биринчи ускунага нисбатан икки марта чангни кам ўтказади.
Чанг ажратгич ускуналарини технологик нуқтаи назардан 1-η бўйича баҳолаш билан бир қаторда чангажратгичларни танлашда уларнинг қаршилиги, нархи, габарит ўлчамлари, қулайлиги ва ҳ. к.лар назарда тутилади.
Ёғ – мой корхоналарида марказдан қочма чанг тутгичлар – циклонлар ва енгли фильтрлар кенг тарқалган.
Марказдан қочма куч асосида ишлайдиган чанг тутгич – циклон (1.22.-расм) корпуси металл цилиндр (3) ва конус(5)дан ташкил топган аппаратдир. Цилиндр деворлари ва чиқарувчи труба (4) орасида доиравий бўшлиқ ҳосил қилинган ва унга кириш патрубкаси (2) бирлашган.

1.22-расм. УкрНИИМПа магнитли сепаратори: а) қурилманинг умумий кўриниши; б) электромагнит учун тебранувчи лоток

Циклоннинг ишлаш принципи шундан иборатки, (1.22 б -расм) циклонга кираётган ҳаво таркибидаги чанг заррачалари ҳаво оқимида ҳосил бўладиган марказдан қочма куч таъсирида циклоннинг цилиндрик ва конус қисмининг ташқи деворлари томон отилади. Бу ерда заррачалар тезлигини йўқотиб, оғирлик кучи таъсирида девор бўйлаб пастга тушади, тозаланган ҳаво эса чиқарувчи труба орқали чиқиб кетади.


Конусга йиғилаётган чанг даврий равишда заслонкани очиб ёки шлюзли затвор орқали циклондан чанг йиғгичга чиқариб юборилади.
Энг майда заррачалар ҳаво оқимининг турбулентлиги ва ҳавонинг қовушқоқлиги эвазига циклон деворларига етиб бормайди, ҳавога илашиб труба орқали чиқиб кетади. Шундай қилиб циклон энг майда чангни ушлаб қололмайди. Бу эса уни асосий камчилиги ҳисобланади. Цилиндрик қисми конус қисмига нисбатан баланд бўлган циклонлар цилиндрик ва аксинча конус қисмининг баландлиги катта бўлгани эса конус типидаги циклон дейилади.
1.22 а-расмда кўрсатилган циклон энг кўп тарқалган цилиндрик типдаги циклон бўлиб, ЦОЛ маркаси билан таниқлидир.
ЦОЛ циклони h1/h2>1 нисбатда ишланган. Бу турдаги циклонларда ҳаво жадал айланиши натижасида қисман вакуум ҳосил бўлиб, ҳаво чиқиш патрубкасидан циклонни ичига ҳаво сўрилиши содир бўлади. Бу эса ҳавони чангдан тозалашни қийинлаштиради. Бу ҳодисани йўқотиш учун циклон сўрилишга қарши конус (6) билан таъминланади, унинг баландлигини механизм (7) ёрдамида тўғрилаб туриш мумкин. ЦОЛ циклонлари ёмғирга қарши қалпоқ билан таъминланади. Улар кириш патрубкасининг жойлашуви ва ҳаво оқимининг ҳаракатига қараб ўнг ва чап циклонларга бўлинади.
ЦОЛ циклонлари ЦОЛ-1,5 дан ЦОЛ-24 гача тўққиз ўлчамда тайёрланади. Бу ердаги сонлар циклонларнинг минг м3/соатдаги унумдорлигини кўрсатади.
ЦОЛ циклонларининг чанг тутиш коэффициенти 70%дан 90%гача (ўртача 90-92%) бўлади. Жуда майда ва енгил чанг бу циклонлар ёрдамида тутиб қолинмайди, йирик чанг тўла тутиб қолинади.
Якка циклонларнинг камчилиги – ҳаво алмашиши туфайли ишлаб чиқариш цехларида ғўриллаган шамол ҳосил қилади.
Циклонларнинг корпуслари ишончли қилиб ерга уланган бўлиши керак, чунки чанг циклоннинг ички девори бўйлаб ҳаракатланганда статик электр ҳосил қилиб, катта зарядлар потенциали юзага келса, чақнашлар пайдо бўлиб, ёнғин келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, чигитни қайта ишлаш корхоналарида чигитнинг майда момиқлари ҳосил бўлиши сабабли циклонларни ерга улаш муҳим аҳамиятга эга. Чанг тутиб қолиш коэффициенти паст бўлган, якка, габаритлари катта циклонларни ишлаб чиқариш бинолари ичига ўрнатишнинг зарурияти йўқ.
Циклонда чанг заррачаларини радиал ҳаракатлантирувчи марказдан қочма куч (Нда)қуйидаги формуладан аниқланади;

С = mw2 τ = mv2/r = (πd3 /6)ρ(v2r);


бу ерда m – заррача массаси, кг, у доира шаклида қуйидагига тенг: m = G/g = (πd3 /6) ρ; w – циклоннинг ўқи атрофида айланаётган чангнинг бурчак тезлиги, рад/с; r –циклон ўқидан чанг заррачасигача бўлган масофа, м; ρ – ажралаётган чанг заррачасининг зичлиги, кг/м3; v – ҳаво тезлиги, м/с;d – чанг заррачасининг диаметри, м.


Шундай қилиб, циклоннинг чанг тутиб қолиш самарадорлиги чанг заррачасининг тавсифи, ҳаво оқимининг тезлиги ва циклон радиусига боғлиқ.
Заррача бир хил тезликда бўлганда марказдан қочма куч қиймати С циклон диаметрининг камайиши билан катталашади;

С = mw2 r =2m(v2/D)


Бундан ташқари, циклон диаметрининг камайиши билан бир вақтда, циклоннинг ички корпусининг юзаси билан чанг учрашадиган масофа ҳам камаяди.


Бундай ҳолатлар кичик диаметрли циклонларни яратиб, керакли қувватда ишлатиш учун параллел гуруҳлар билан ишлатиш зарурлигини кўрсатади. Гуруҳли циклонлар ўлчами D = 250600 мм ва Q = 6001200 м3/соат бўлган 4-8 та циклонлар йиғиндисидан иборат. Гуруҳли циклонлардан конус типидаги ОТИ ва цилиндрик типидаги ВНИИЗ – ИНОГАЗ циклонлари ҳарактерлидир. Гуруҳли чанг тутгичларнинг чанг тутиб қолиш коэффициенти 96-98%, айрим ҳолларда 99,5%га етади. Шунга кўра гуруҳли циклонларни бино ичида ҳам ўрнатиш мумкин.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish