Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


-§. Мойли уруғларни сақлаш учун омборлар



Download 6,7 Mb.
bet12/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

2-§. Мойли уруғларни сақлаш учун омборлар

Уруғларнинг катта миқдорини қайта ишлашгача минимал йўқотишлар билан сақлаш мураккаб ва масъулиятли иш ҳисобланади. Мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналар тўхтамасдан ишлаш учун хомашё заҳирасига эга бўлиши керак. Заҳира миқдори корхонани ишлаб чиқариш қувватига боғлиқ бўлиб, кунгабоқар учун 90 кунга, соя учун эса 30-50 кунга етадиган бўлиши лозим.


Корхонани бир маромда сифатли хомашё билан таъминлаб туриш ва уни катта миқдорини сақлаш учун ёғ-мой заводларида катта ҳажмга эга бўлган омборлар мавжуд.
Мойли уруғлар омборлари тушириш – юклаш операцияларини механизациялашгани даражаларига қараб бир неча турга бўлинади: силосли омборлар ёки элеваторлар, қия ёки горизонтал полли чайла типидаги механизациялашган омборлар, бунтли майдонлар ва қаватли омборлар. Уруғларни хусусиятларига қараб баланд қатламда сақлай оладиган омборларга силосли ёки элеваторли омборхоналар киради.
Элеватор омбори тузилиши думалоқ ёки квадрат шаклидаги вертикал темир бетонли ёки металл силослар (ячейка) (2)дан иборат. Силослар ичида уруғлар сақланиб, уларга қуритиш – тозалаш минораси (1) ҳам бириктирилган (1.1-расм).
Металл элеваторлар деворидан иссиқликни яхши ўтиши уларнинг камчиликлари бўлиб, бунда силослар ичидаги ҳароратни кескин ўзгариши натижасида деворлардаги намлик конденсацияланади ва ён қатламдаги уруғларнинг намлиги ортиб кетади. Бундан ташқари металл силос деворлари коррозияга учрайди.

1.1-расм. Тозалаш-қуритиш минорали элеватор

Темир бетондан ясалган элеваторлар кенг тарқалган. Темир бетонли монолитдан иборат силос корпусининг ячейкаси думалоқ шаклда бўлиб, диаметри 6 ва баландлиги 30м ни ташкил этади. Ячейка диаметри 12м ва ундан юқори бўлган силослар қурилишида ва эксплуатацияда иқтисодий тежамлидир. Тўртта думалоқ силос ячейкалари оралиғидаги бўшлиқ (юлдузчалар) ҳам уруғларни сақлаш учун ишлатилади.


Элеватор омбор таркибига уруғларни қабул қилиш ускуналари, уруғ тозалаш, қуритиш бўлими ва силос корпуси киради.
Элеваторли уруғ сақлаш омбори кучли транспорт воситалар билан жихозланган бўлиб, улар уруғларни қабул қилиш ишларида силосларни тўлдириш, силослар ичидаги уруғларни аралаштириш ва ишлаб чиқариш учун беришга хизмат қилади. Одатда, бу операциялар бир бирига боғлиқ бўлмайди.
Силосли ячейкалар устида жойлашган лентали транспортёрлар (3) системаси ёрдамида уруғларни сифатига қараб ҳоҳлаган силос ячейкасига берилади. Ячейкалар тагида жойлашган лентали транспортёрлар (4) уруғларни бўшатиш учун хизмат қилади. Уруғларни вертикал кўтаришга нориялар (5) хизмат қилади. Ячейкалар ичидан уруғларни ўз оғирлиги ҳисобига бўшатилади.
Мойли уруғларни элеваторда умумий ҳаракатланиш схемаси 1.2-расмда кўрсатилган.
Расмда кўриниб турганидек корхонага автотранспорт орқали келтирилган уруғлар автомобиль тортиш тарозида тортилади. Юкни бўшатиш автомобил бўшатгич ускунаси (12) орқали унинг остида жойлашган хампага бўшатилади. У ердан транспортёрлар(13 ва 14)га тушади ва нориялар (3, 4) орқали уруғлар тарози устидаги бункер(5)га келиб тушади.



1.2-расм. Элеваторда мойли уруғлар ҳаракатининг умумий схемаси

Тарозида тортилган уруғлар қайрилувчи патрубок ва тақсимловчи доира (7) орқали сепаратор устидаги бункер(8)га ёки қуритгич (11) ёки корхонада қайта ишлаш учун берилади.


Қуруқ ва тоза уруғлар тортилгандан сўнг бевосита силос устидаги транспортёрлар(20, 21, 22)га у ердан элеваторлар(23)га берилади. Агар нам ва ифлосланган уруғлар кўп миқдорда келтирилган бўлса силосларга қисқа муддатга сақлаш учун берилиши мумкин. Силосларда узоқ вақт сақлаб туриш учун тозаланган ва оптимал даражада қуритилган уруғлар берилади.
Ҳаво-элакли сепаратор(9)да тозаланган уруғ сепаратор остидаги бункер(10)га келиб тушади, у ердан нориялар (3 ёки 4) ёрдамида силослар (20, 21, 22) тагидаги транспортёрларга берилади. У ердан силосларга узатилади. Уруғлардан ажратилган аралашмалар сепаратор(9)дан шнек (15) орқали бункерга (16) узатилади. Сўнгра автомашина орқали корхонадан чиқариб юборилади.
Корхонага темир йўл вагонлари (19) орқали келган уруғлар вагон ўлчаш тарозиларда тортилиб қабул қилиш хампасига (17) бўшатилади. У ердан транспортёр(18)га тушади, кейин эса нория (1 ёки 2) орқали тарози устидаги бункер(5)га берилади.
Тарози(6)да тортилган уруғлар қайрилувчи патрубок ва тақсимловчи доира (7) ёрдамида сепаратор(9)да тозалаш учун сепаратор устидаги бункер(8)га, қуритгич(11)га ёки силос устидаги транспортёр(20, 21, 22)лар орқали элеватор(23)га, ҳамда ишлаб чиқаришга қайта ишлаш учун узатилади.
Сепараторда тозаланган уруғлар сепаратор тагидаги бункер(10)га келиб тушади, у ерда нория (1 ёки 2) ёрдамида силос устидаги транспортёрлар орқали сақлаш учун силосларга берилади. Қуритилган уруғлар ҳам шу нориялар орқали силос устидаги транспортёрларга, у ердан силосларга узатилади.
Силосдан уруғлар силос тагидаги транспортёрлар (24, 25) ёрдамида нориялар(1, 2, 3, 4)га берилади. У ердан уруғларни қайта ишлаш, тозалаш ва қуритиш учун ишлаб чиқариш ёки силос устидаги транспортёрларга, бир силосдан иккинчи силосга уруғларни ҳаво алмаштириш мақсадида ўтказиш учун берилади.
Бундай технологик схема катта уддабуронлик ва усталик талаб этиш билан ажралиб туради.
Элеватор омборларининг афзалликлари, бу уларни жуда арзон, қулай, ёнғинга чидамли, экаплуатация қилишда хавфсиз эканлиги, ҳамда ортиш ва тушириш ишлари механизациялаштирилган ва омборда барча ишларни масофали бошқариш имконияти мавжудлигидир.
Камчиликлари, унда ёмон сочилувчан уруғларни (масалан пахта чигитини) сақлаш имконини йўқлиги, ҳамда силосларга юклаш ва бўшатишда ёки сақлаш даврида юқори қатлам босимини пастки қатламга таъсири натижасида синиб кетиши мумкин бўлган мўрт ёки юмшоқ қобиқли уруғларни сақлаш имконининг йўқлигидир.

1.3-расм. Механизациялашган омбор



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish