Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев


Мойли уруғларнинг ҳаётийлик хусусиятлари



Download 6,7 Mb.
bet8/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Мойли уруғларнинг ҳаётийлик хусусиятлари. Барча ёғли уруғлар ўзларининг ҳолатлари буйича ҳаётийлик ва ҳаётсизлик хусусиятига эга . Ушбу ҳолатларни (ҳаётийлик – биоз, ҳаётсизлик анабиоз дейилади). Ёғ технологияси нуқтаи назаридан биоз ҳолати ўрганилмайди, чунки бу ҳолатда уруғ етарли даражада намликка, яъни критик намликдан юқорироқ бўлган намликка эга бўлиб, ундаги ҳамма ҳаётий ривожланиш ҳолатлари яққол намоён бўлиб туради. Бундай уруғларни умуман сақлаш мумкин эмас, аксинча ўсиш ва қайтадан ҳосил бериш учун тайёр ҳолатда бўлади. Анабиоз ҳолати эса технологик нуқтаи назаридан аҳамиятли, чунки бу ҳолатда уруғнинг намлиги ниҳоятда паст ва уруғни қуйи ҳароратда сақлаганда, у жуда узоқ муддат ўзгаришсиз сақланади. Саноат миқёсида тўлиқ анабиоз ҳолатини ҳосил қилиш жуда қийин. Уруғларнинг тўлиқ анабиоз ҳолати баъзан табиатда учраб туради. Бунга бир неча асрлар давомида сақланиб қолган донли уруғларнинг топилиши мисол бўла олади. Саноатда сақланаётган ёғли уруғлар кўп ҳолларда ярим анабиоз ҳолда сақланади. Бу ҳолатда уруғнинг оксидланиш даражаси ва нафас олиши намликка нисбатан паст бўлгани учун жуда суст бўлади ёки сақлаш даврида керакли бўлган ёғли моддалар сифат ва миқдор жиҳатдан кам ўзгаради. Анабиоз ва биоз ҳолатлар ўртасида ўртача ҳолат мезабиоз дейилади. Бу ҳолатда бўлган уруғлар тезлик билан биринчи навбатда қайта ишланиши лозим, чунки бу ҳолатда уруғнинг намлиги критик намликка яқин ёки тенг бўлганлиги туфайли хомашё таркибида оксидланиш-парчаланиш, нафас олиш, микроорганизмлар таъсирида бузилиш ёки чириш авж олади. Мезабиоз ҳолатидан ярим анабиоз ҳолатига ўтиш учун хомашёни тезликда қуритиш ва ҳар хил аралашмалар ва микроорганизмлардан тозалаш керак. Бу ҳолда иссиқ ҳаво ёрдамида актив вентилляция усули ҳам фойда беради.
Мойли уруғларнинг нафас олиши. Ёғли уруғлар ўзига хос бир тирик организмдир. Уларда ҳам тўхтовсиз модда алмашиниш жараёни давом этади. Уруғдаги оддий моддаларга углеводлар (глюкоза) киради. Бу моддалар ҳаводаги кислород билан бирикиб сув ва карбонат ангидрид газини ҳосил қилади.
С6Н12О6 + 6О2 6СО2 + 6Н2О + 2872 кЖ
Бу реакцияда ҳосил бўлган сув ва СО2 уруғларни бузилишига олиб келади. Бу келтирилган формула нафас олишнинг кимёвий балансини ифодалайди. Агар нафас олишда кислород мўл-кўл бўлса, бу жараён «Аэроб» жараён дейилади.
Кислород камлигида борса, «Анаэроб» жараён деб аталиб молекулаларнинг парчаланиши содир бўлади.


С6Н12О62Н5ОН + СО2 + 234 кЖ

Нафас олиш жараёнига асосий таъсир этувчи омиллар намлик ва ҳарорат ҳисобланади.


Ифлос аралашмаларни намлиги қанчалик юқори бўлса, нафас олиш жараёни шунчалик тез боради, ҳаттоки хона ҳароратида ҳам бориши мумкин.
Уруғ массасининг нафас олиш жадаллигини аниқлаш усуллари ажралиб чиққан карбонат ангидрид газини ҳисоблашга асосланган. Нафас олиш жадаллиги уруғни маълум бир миқдоридан маълум ҳарорат ва намликда ажралиб чиққан карбонат ангидридни ҳажми билан ифодаланади.
Сақланаётган уруғларнинг нафас олиш жадаллигини тезлашиши уруғларни физиологик ва биокимёвий фаоллиги ошганлигини, сақлашга чидамсизлигини кўрсатади.
Ҳароратни кўтарилиши дастлаб нафас олишни тезлаштиради, кейин эса секинлашади. Бу ҳолат, маълум ҳароратда ферментларни инактивацияси ва оқсилларни денатурацияси билан изоҳланади.
Кунгабоқар пистасини сақлашда намликни ошиб бориш билан нафас олиш жадаллигини ўсиши 1.1-жадвалда кўрсатилган.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish