Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


§ 2.2. Э.Торндайк назариясининг ижтимоий-психологик тавсифи



Download 5,79 Mb.
bet10/12
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#204075
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
БИХЕВИОРИЗМ НАЗАРИЯСИДА ШАХС ТАЛҚИНИ

§ 2.2. Э.Торндайк назариясининг ижтимоий-психологик тавсифи.

Психик жараёнларни тушунтиришнинг умумий назарияси сингари бихевиоризмнинг илдизлари ҳам экспериментал зоопсихологияга бориб тақалади.


Бихевиоризмнинг асосчиларидан бири америкалик тадқиқотчи Эдвард Торндайк бўлиб ҳисобланади. Бихевиоризм илмийлик тамойилларини объективистик тушуниш оқимида шаклланиб, табиий фанларнинг методологик асосларидан келиб чиққан ҳолда ўзининг кузатиш ҳамда тажрибалари орқали эришган хулосаларига таянди. Ҳайвонлар билан турли тажрибалар ўтказиб Торндайк шундай хулосага келди, бир муаммоли вазият доирасида ҳайвонларда ҳатти-ҳаракатлар кетма-кетлиги мустаҳкамланади ва анча барқарор кечади. Ҳатти-ҳаракатларда адаптив образнинг мустаҳкамланишини Торндайк “акс эттирилган” деб атади, акс эттириш шаклининг ўзини эса “эффект қонуни” деб атади.
Экспериментатор томонидан ҳайвоннинг қўйилган муаммони ечиши учун ажратилган вақт оралиғини белгилаб экспериментлар кетма-кетлигини белгилашда Торндайк “ўрганиш эгри чизиғи”ни тузиб чиқди; бу ҳатти- ҳаракатлар жараёнларини сонли ўлчашнинг дастлабки уринишларидан бири эди.
Инсондаги “ўрганиш қонуни” орқали амалга ошириладиган ҳатти-ҳаракатлар Торндайк тасаввур қилганидек инсон ва бошқа барча жонли мавжудотлар учун бир хил эмас, балки бошқача амал қилиши маълум бўлди.
Бихевиоризм америка психологиясидаги йўналиш бўлиб, унинг тадқиқот предмети хулқ-атвор бўлиб ҳисобланади. Яъни, ташқи таъсирларга объектив реакциялар мажмуи бўлиб, у ўз хусусиятларини тушунтиришда (англашда) психик ҳодисаларга таянмайди.
Бихевиористик ҳаракатнинг қалдирғочларидан бири бўлган Эдвард Торндайк ўзини ушбу йўналишнинг фидойиси сифатида намоён этди ва бу борада катта илмий мерос қолдирди. Интеллектнинг ассоциатив табиатга эгалиги Гоббс замонасидан бери маълум эди. Интеллект жонли мавжудотнинг муҳитга мослашувини таъминлаши Спенсердан сўнг умум амал қиладиган меъёрга айланди. Шунга қарамасдан, дастлаб Торндайк тажрибаларидан аниқландики, интеллект табиати ва унинг функцияси фақатгина онгнинг бошқа ҳодисаларига мурожаат қилинмасдан ўрганилиши ва баҳоланиши мумкин.
Ассоциация олдинги ассоциацияни ифодаловчи назариялардагидек ғоялар ёки ғоялар ва ҳаракатлар орасидаги боғланиш, алоқани эмас балки, ҳаракат ва вазиятлар орасидаги боғланишни ифодалади.
Ўрганишнинг барча жараёнлари объектив атамалар билан ифодаланди. Торндайк Веннинг ғоясидан (“синаш ва хатолар” методи) хулқ-атворни бошқаришнинг ибтидоси, аввали сифатида фойдаланди. Бундай бошланишни танлаш чуқур методологик асосларга эга эди. У психологик фикрни қайта йўналтириш орқали объектларни детерминистик нуқтаи назардан тушунтиришга ҳаракат қилди.
Бинобарин, Дарвин “синаш ва хатолар”га алоҳида урғу бермаган бўлсада, бу тушунча унинг эволюцион назариясида муҳим рол ўйнади. Зеро, ташқи таъсиротларга тинимсиз равишда мослашиш воситалари ҳатти-ҳаракатларни ташкил этиш учун олдиндан тузиб чиқилиши қийин эди.
Эволюцион таълимот худди механик сабабни ҳосил қилувчи мотив сифатидаги мумкин бўлган омил, факторни киритишни талаб қиларди. Унинг ишончлилигини субъектив тушунча сифатида англаш (яъни, Спиноза бўйича сабабни билмаслик натижаси) мумкин эмас эди. “Синаш, хатолар ва тасодифий муваффақият” тамойилида Торндайк томонидан таъкидланганидек, жонли мавжудотлар томонидан уларнинг барча ривожланиш босқичларида хулқ-атворнинг янги шаклларига эга бўлиш кузатилади.
Ушбу тамойилнинг афзаллигини анъанавий, механик рефлектор тузилма билан қиёслаганда намоён бўлади. Рефлекс унинг Сеченовгача бўлган талқинида асаб тузилмасида таъкидланган усуллар билан мавжуд ҳаракатни намоён этади. Бу орқали организм реакцияси ва унинг ўзлаштиришида адаптивлик, мосликни тушунтириб бўлмайди.
Шундай қилиб, “вазият – реакция” алоқалари рефлексдан фарқли ўлароқ қуйидаги белгилар билан ажратиб кўрсатилади:
1) якуний нуқта – муаммоли вазият;
2) организм яхлит ҳолда унга қарши туради;
3) у фаол танлашни амалга оширади;
4) машқлар методи орқали ўрганади.
Торндайкнинг прогрессив ёндашуви Дьюи ва бошқа Чикаголик олимларга қараганда оптимал, зеро, улар фикрича, мақсадга томон онгли интилиш феномен, ҳодиса эмас, балки сабабий бошланиш сифатида қаралди. Бироқ, Торндайк мақсадга томон онгли интилиш ўрнига, муаммони ечиш ва атроф-муҳитга мослашувни таъминловчи организмнинг фаол ҳаракатларини тан олди.
Агар Торндайк ўз илмий тадқиқотларида янги психологик қонуниятларни очмаганида у психология тарихида қолиб, бунчалик муҳим ўринга эга бўлмас эди. У хулқ-атворни ифодалашда ўзига хос равишда иш тутди. Инсоннинг хулқ-атвори бошқарилиши (регуляция) объектив психология тарафдорлари бўлган, ўрганиш (научения) қонунлари инсон ва барча жонли мавжудотлар учун ягона деб ҳисобловчи Торндайк ва унинг издошлари тасаввур этганидек эмас экан. Бундай ёндашув редукционизмнинг янги шаклига сабаб бўлди. Инсонга хос бўлган, ижтимоий-тарихий асосга эга хулқ-атвор шакллари детерминациянинг биологик даражасига яқинлаштирилди, шу орқали бу қонуниятларни адекват илмий тушунчалар орқали тадқиқ этиш имконияти камайди.
Торндайк барча олимлардан ҳам кўра бихевиоризмнинг пайдо бўлишида катта рол ўйнади. Шу билан бирга, у ўзини бихевиорист деб санамаган эди, ўрганиш жараёнларини тушунтиришда у ўзига хос тушунчалардан фойдаланди.
Бу тушунчалар биринчидан, психик соҳага тегишли бўлган, яъни ҳаракат реакциялари ва ташқи стимуллар орасида пайдо бўладиган боғланишлар орқали организмда қониқиш ёки дискомфорт ҳолатини ҳис этиш, иккинчидан, нейрофизиологияга тегишли, жумладан “тайёрлик қонуни”, бу Торндайк бўйича импульсларни ўтказиш қобилиятидир. Бихевиористик назария хулқ-атвор тадқиқотчисига субьектнинг нимани ҳис этаётганини ва унинг физиологик омилларига таянишни ман этди.
Бихевиоризмнинг ХХ аср 60-йилларида ривожланиши Скиннер номи билан чамбарчас боғлиқ. Америкалик тадқиқотчи Скиннерни радикал бихевиоризм оқимига киритиш мумкин. У фикрлаш жараёнларини инкор этди ва шартли рефлекснинг шаклланиши, яъни рағбатлантириш ёки жазолашда намоён бўладиган маълум хулқ-атвор усулларининг мустаҳкамланиши ёки пасайиши инсон хулқ-атворининг барча шаклларини изоҳлаб бериши мумкинлигини таъкидлади.
Бу ёндашув америкалик тадқиқотчи томонидан хулқ-атвор шакллари турлича даражада намоён бўлишининг барча кўринишларини, яъни ўрганиш босқичидан ижтимоий хулқ-атворгача бўлган қирраларини тушунтириб беришда акс этди.
Бихевиоризмнинг айрим тамойиллари ўтган асрнинг 30-40 йилларида, необихевиоризм йўналиши пайдо бўлган даврда ўзгарди, қайта кўриб чиқилди. Необихевиоризм – хулқ-атворни стимул ва реакция орасидаги боғланишни маълум даражада белгилайдиган “оралиқ ўзгарувчилар” – билиш, мотивацион жараёнлар орқали ўрганишга йўналтирилди. Шунингдек, оддий реакциялар йиғиндиси бўлган хулқ-атворни механик равишда талқин қилишга қарши необихевиоризмда - хулқ-атвор яхлит ва маълум мақсадга йўналтирилган акт сифатида баҳоланди.
Необихевиоризмнинг таниқли намояндалари сифатида Э.Ч.Толмен (1886-1959), К.Л.Халл (1884-1952) ва Б.Ф.Скиннер (1904-1990)ларни келтириш мумкин.
Бихевиоризмнинг танқидчилари унинг тарафдорларини танқид қилишди, яъни интроспектив психология тарафдорлари онг ҳақида улар яратган версия таъсирида қолишди. Бу версияни улар ўзгармас сифатида қабул қилиши ёки қабул қилмасликлари мумкин, фақат ўзгартиришлари мумкин эмас эди. Онг ҳодисаларига янгича назар ташлаш ўрнига улар бундан воз кечиб қўя қолишди.
Бу танқид ўринли, бироқ, бихевиоризмнинг гносеологик илдизларини тушуниш учун камлик қилади. Агар онгда унинг предметли образли мазмунини акс эттирганимизда ҳам реал ҳатти-ҳаракатлар тузилмасини ҳам, унинг детерминациясини ҳам тушунтириш мушкул бўлади.
Ҳаракат ва образ бир-бири билан қанчалик боғлиқ бўлмасин, уларни тенглаштириб бўлмайди. Бихевиористлар ўзларининг кўпгина тажрибаларини ҳайвонларда синаб кўришди ва ташқи таъсиротга жавоб реакцияси қонуниятларини инсонларга кўчиришди. Бихевиоризм психологиянинг экспериментал амалиётини инсон хулқ-атворини ўрганишдан ҳайвонлар психологиясини ўрганиш билан алмаштирди.
Кейинчалик бу методика этика сабабларига кўра танқид остига олинди (масалан, гуманистик ёндашув). Шунингдек, бихевиористлар ташқи стимулларни ҳосил қилиш орқали инсонда ҳатти-ҳаракатларнинг турли қирраларини шакллантириш мумкинлигини таъкидлашди.
Бугунги кунда бихевиористик психологик назариянинг кўпгина, ҳатто психологиядан йироқ бўлган амалий йўналишлари ҳам мавжуд. Бундай тадқиқотлар жонли мавжудот ва инсон ҳақидаги фан - этология доирасида амалга оширилмоқда. Этология доирасидаги тадқиқотларда туғма хулқ-атвор шакллари ўрганиш учун янада муҳим ҳисобланиб, рефлексга нисбатан кам урғу берилади.
Бихевиоризм бошқа ёндашувлар билан анча муқобилдир. Кўпгина замонавий бихевиористлар ўз ишларида гештальт ёндашув ва психоанализ элементларидан кенг фойдаланишади. Бихевиоризмнинг турли модификациялари америка психологиясида кенг тарқалган ва асосан А.Бандура ҳамда Д.Роттерларнинг ижтимоий ўрганиш назарияларида батафсил акс эттирилган.
Психотерапияда бихевиорал ёндашув кенг фойдаланиладиган ёндашувлардан биридир. Агар мижоз самолётда учишдан қўрқса психоаналитик учиш билан боғлиқ, болаликдаги жароҳатловчи кечинмалар билан боғлиқликларни ахтаришга тушади, психоаналитик-фрейдист эса самолётнинг узун думи мижозда қайси ассоциацияларни чақиришини кузата бошлайди. Психолог-бихевиорист бундай вазиятда десенсибилизациянинг стандарт машқларини ишга солади, яъни у учиш жараёнида ҳосил бўладиган стрессни сокин хотиржамлик билан енгиш машқларини амалга оширишга киришади.
Бихевиорал ёндашув методлари. Бихевиорал ёндашув худди бошқа ёндашувлар сингари самарадорликни намоён этади. Бихевиорал ёндашув психотерапиядаги оддий вазиятлар учун, масалан, стандарт фобиялар (қўрқув), исталмаган одатлар, исталмаган хулқ-атвор кўринишларининг шаклланишини бартараф этишда қўл келади. Мураккаб, “шахсий” вазиятлар ва ҳолатларда бихевиорал методлар қисқа муддатли самара бериши мумкин.
Заифлашиб бораётган функционализм шароитида янги психологик оқим пайдо бўлди. Америка функционализми ўрнига бихевиоризм кириб келди. Бихевиоризм психологиядаги назарий йўналиш бўлиб, 19 аср охири 20 аср бошларида фанга кириб келди ва ўрганиш объекти сифатида хулқ-атворни танлади. Ушбу йўналиш доирасида хулқ-атвор организмнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсири натижасида содир бўладиган ва ташқи стимулларнинг унга нисбатан таъсири натижаси бўлмиш яхлит реакциялар сифатида баҳоланди.
Натижада онг ташқи реалликдан ажралиб, ўзининг шахсий ҳодисалари, кечинмаларида ташқи оламдаги воқеа ҳодисалардан хабардор бўлмай, тана (гавда) жараёнлари билан банд бўлиб қолади. Ушбу нуқтаи назарни инкор этиб, рус олимлари новаторлик йўлига чиқиб олдилар ва яхлит организмнинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқасини ўрганишда объектив методларга таяндилар. Организмни эса ташқи, жумладан ҳаракатни ва ички, субъектив ягоналик, бирликда талқин қилдилар.
Бу йўналиш ўзаро таъсирнинг динамикасига боғлиқ бўлган яхлит организмнинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқасидаги муҳим омилларнинг истиқболини кўрсатишда муҳим омил бўлди. Таъкидланишича, психологияда сабабларни билиш аниқ фанлардаги “башорат қилиш ва бошқариш” шиори орқали уларнинг идеалини амалга оширишга кўмаклашади. Ўзининг дастлабки шаклида бихевиоризм одатлар пайдо бўлиши назариясига асосланди.
Бихевиоризм нуқтаи назаридан инсон туғилишидан то унинг вафотига қадар бўлган даврда намоён бўладиган хулқ-атвори психологиянинг предметини ташкил этади. Хулқ-атвор ҳодисалари худди табиий фанлар обьектлари сингари кузатилиши мумкин. Хулқ-атвор психологиясида табиий фанларда қўлланиладиган умумий методлардан фойдаланилади.
Ваҳоланки, инсонни обьектив кузатишда сезги, тасаввур, ирода каби онг шакллари яққол намоён бўлмаганлиги сабабли, бу атамалар психологиянинг феноменлари борасида тўлиқ маълумот бермайди. Шунга кўра, бу барча атамалар инсон фаолиятини таърифловчи рўйхатдан олиб ташланиши зарур. Эски психология бу атамалардан изчил фойдаланишининг сабаби, у фалсафадан ажралиб чиқди, фалсафа эса ўз навбатида дин илмидан пайдо бўлган.
Демак, хулқ-атворни кузатиш стимул (S) ва реакция (R) шаклида акс эттирилиши мумкин. Бу ҳолатни оддий чизма (S-R) орқали кўрсатиш мумкин. Хулқ-атвор психологиясининг вазифаси стимул ва реакция маълум бўлгандагина амалга оширилиши мумкин.
Масалан, стимулни кўз соққасининг марказига тегиб, кўзнинг мижжа қоқишини (реакция) кузатиш мумкин ва бихевиоризмнинг вазифаси бажарилади, агар ушбу натижалар батафсил текширилган тажрибалар натижаси бўлса. Физиологияда бўлса, ўша ҳодиса тегишли асаб (нерв) алоқалари, уларнинг йўналганлиги ва сони, давомийлиги ҳамда нерв импульсларининг тарқалишини аниқлаш ва ҳ.к. деб қабул қилинади. Бу соҳа бихевиоризмга тегишли эмас, шунингдек у нерв импульсларининг физик-кимёвий табиати муаммосини ҳам қамраб олмайди. Шундай қилиб, ҳар бир инсон реакциясида бихевиористик, нейрофизиологик ва физик-кимёвий муаммолар мавжуд бўлади. Қачонки, хулқ-атвор ҳодисаси стимул ва реакция атамаларида аниқ ифодаланган бўлса, бихевиоризм ушбу ҳосдисаларни таснифлаши ва уларни бошқариши мумкин.
Психологиянинг вазифаси конкрет стимул ва конкрет реакция орасидаги мувофиқлик (барқарор корреляция)ни аниқлашдан иборат эди. Тахмин этилишича, конкрет стимул ва конкрет реакция орасида аниқ мувофиқлик мавжуд бўлади. Жамият аъзолари орасида исталган ижобий хислатларни маълум мақсадга йўналтирилган тарзда сингдириш таклиф этилар эди. Ҳатти-ҳаракатларнинг барча шакллари ташқи муҳит стимулларига нисбатан туғма ёки ҳаёт давомида эгалланган реакциялар сифатида талқин этилди.
Шундай қилиб, психик фаолиятнинг барча шакллари организмнинг эксплицит (кўринадиган) ва имплицит (“ички”) реакциялари деб баҳоланди. Имплицит реакциялар деганда, ўзида “ёпиқ” ва кечиктирилган эксплицит вариантлар сифатидаги эмоционал ва тафаккур реакциялари тушунилар эди.
ХУЛОСА
Битирув малакавий ишини тайёрлаш ва якунлаш жараёнида қуйидаги илмий хулосаларга келдик:

  1. Бихевиоризм онг категориялари, ҳиссий ҳолатлар ва қалб кечинмаларини инкор этади;

  2. Когнитив жараёнларни кўришни истамайди, инсоннинг мақсадлари ва ниятларини ўрганмайди;

  3. Тасвирий санъат, мусиқа, адабиёт ва аниқ фанларда эришилган ижодий ютуқларни тушунтириб бера олмайди;

  4. Шахснинг индивидуаллиги ва ўзини ҳис этишига алоҳида ўрин ажратмайди;

  5. Инсонни “дегуманизация”лаштиради (инсонпарварликнинг акси), унинг қадриятларини релятивлаштиради (нисбийлаштиради) ва инсонни инсон сифатида адекват (ҳаққоний, бор-буди билан, реал) кўрсата олмайди;

  6. Зарурат пайтида антидемократ, зеро респондентлар (синалувчилар) тажриба пайтида экспериментатор (тажрибани ташкил этувчи) томонидан манипуляциялаштирилиши мумкин (ўзлари хоҳлаганча улар билан иш олиб бориш), шунинг учун аниқланган натижалар аниқ илмий ёки ижтимоий мақсадларда эмас, балки тор мақсадларда тасарруф этилиши ҳам мумкин;

  7. Инсон ҳаётининг кўпқирралилигига бефарқ қарайди, санъат ва адабиётдаги ижодий қувонч (катарсис ҳолати)ни, шунингдек, яқин кишиларга нисбатан меҳр-муҳаббатни тўлиқ ёрита олмайди.

  8. Шуларга қарамасдан, мазкур илмий психологик мактаб борасида кенг тасаввурларга эга бўлиш психология фани борасидаги билимларни янада бойитишга хизмат қилиши мумкин.




Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish