Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


§ 1.2. Психологик мактабларда шахс муаммосининг ўрганилиши



Download 5,79 Mb.
bet6/12
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#204075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БИХЕВИОРИЗМ НАЗАРИЯСИДА ШАХС ТАЛҚИНИ

§ 1.2. Психологик мактабларда шахс муаммосининг ўрганилиши.

Психология тарихига назар соладиган бўлсак, шахс муаммоси ҳамма даврларда ҳам психолог олимларнинг диққат эътиборида бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Инсон руҳий олами, унинг ранг-баранглиги, ўзига хослиги, мураккаблиги турли давр илмий психологиясида ўзига хос, объектив тарзда таҳлил ва талқинга тортилган, турли илмий психологик баҳсларга сабаб бўлган.


Бунинг натижасида жаҳон психологиясида давр, ижтимоий муҳит, ҳудудий ижтимоий хусусиятлар талабларидан келиб чиққан ҳолда шахсга қўйилган ижтимоий талаблар, ижтимоий установка, ижтимоийлашув, ижтимоий рефлексия қонуниятларининг намоён этилишига нисбатан муносабат такомиллашиб, ўзгариб борган. Бу эса турли психологик мактабларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишига шарт шароит яратди.
Психология фани тараққиётнинг муҳим қонунияти унинг ягона назарияни ишлаб чиқишига йўналганлигидир. Бу тенденция психологиядаги очиқ кризис даврида янада яққол кўзга ташланди. Чунки бу даврда психология учун ягона изоҳий принципнинг топилиши унинг фан сифатида сақланиб қолишини таъминлар эди. Шу даврда пайдо бўлган барча мактаблар: психоанализ, гештальтпсихология, бихевиоризм ва бошқалар ҳаммаси ана шу ягона назария ўрнига давогарлик қилдилар. Л.С.Виготский бу холатни шундай таърифлайди: «Аниқ сохалардаги хусусий кашфиётлардан умумий принципларнинг пайдо бўлишига ва уларнинг бутун психологияга ёйилишига ва ниҳоят фалсафий системага, хатто дунёқарашга айланишга даъво қилинган бу ғоялар психологияда ягона назария мақомига мос келмайди. Психологик ғоялар тарихий тараққиётни ҳаракатга келтирувчи кучлари ва сабаблари. Хозирги пайтда илмий ғоялар у ёки бу фан тараққиётини белгиловчи омиллар, илмий билимлар детерминацияси ҳақида жуда кўп мунозаралар мавжуд.
И.Лакотос фаннинг «ички» ва «ташқи» тарихи атамасини қўллашни таклиф қилган. Бунга кўра фан фақат ўзининг ички стандартлари, илмийлик мезонлари асосида ривожланиб боради. Бошқача айтганда, фаннинг ривожланишига фақат когнитив факторларгина таъсир кўрсата олади. Бундай интерналистик ёндошишга экстерналистик ёндошиш қарама - қарши қўйилиб, унга кўра фан тарихини ижтимоий факторларсиз ўрганиб бўлмайди, ижтимоий факторлар фан тарихини назарий қайта тиклашда фойдаланилиши лозим. Шунга кўра психологик билимлар тарққиёти тарихини таҳлил қилиш, биринчидан, тарихий фан - холатни яхши билишни, иккинчидан - ўрганилаётган даврда фандаги алоҳида ҳолатни ҳисобга олишни талаб қилади. Бошқа кўпгина фанларнинг психология тараққиётига таъсири турлича. Биринчидан, шу фанлар доирасида психик ходисалар ҳақидаги билимлар тўпланган, иккинчидан, психологияда шу фанларнинг методларидан фойдаланилади. Учинчидан, илмий методологиядан ҳам фойдаланиш ҳоллари бўлади. Психологиянинг бошқа фанлар билан бундай алоқаси психология хеч қачон тўла ажралган холда ривожлана олмаслигини кўрсатади. Лекин айни пайтда Ж.Пиаже айтганидек, «психологиянинг келажаги биринчи навбатда унинг ўз тараққиётига боғлиқдир».
Тарихий психологик тадқиқотнинг битта вазифаси диалектик билан тўла бўлмаган билимни тўла билимга айланиш жараёнини очиб беришдан иборатдир. М.Т.Ярошевский тарихий психологик метод сифатида категориал ёндошиш принципини ишлаб чиқди. У фанда уч қатор концептуал бирлик - эмпирик маълумотлар (фактлар), назарий ва амалий категорияларни фарқлаб, психик воқеаликнинг ҳар хил томонларини қайта тиклайдиган конкрет - илмий категорияларни ажратади. Булар образ, ҳаракат, мотив, руҳий-ижтимоий муносабат, шахс. Шу категориялар мажмуининг трансформация қилишини, психологик билимларнинг босқичма - босқич тараққиётини акс эттиради.
ХIХ ва ХХ асрдаги психология - бу асосан эмпирик психологиядир. Психологияда бу йўналиш ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида ўз тараққиётининг энг юқори чўққисига эришди. Унинг ютуқларга эришувига сабаб эксперимент методининг татбиқ қилиниши эди. Унинг предмет доираси жуда кенгайди. Психология фанининг махсус ўз вазифалари ва методларига эга бир қанча шохобчалари майдонга келди. Эмпирик психология бир бутун нарса эмас эди. Бу психологиянинг ичида бир қанча йўналиш ва оқимлар мавжуд эди. Психология тарихида булардан анча машҳур ва муҳимлари ассоцианизм, гештальпсихология, психоанализлар, бихевиоризм интеллектуализм, волюнтаризм эди.
Ассоцианизм. XVIII асрнинг иккинчи ярмида инглиз психологлари Юм ва Гартли ҳар хил психик ҳодисалар ва элементлар ғоя – тасаввурларнинг яхлит бўлиб бирлашишининг асосий қонуни сифатида ассоциациялар ҳақидаги таълимотни илгари сурдилар. Ассоциатив оқимнинг асосчиси Давид Юм (1711-1776) эди. Унинг таълимотига кўра, онгнинг барча мураккаб ҳодиса ҳамда маҳсуллари ва ўзининг «мен» эканлиги (ўз-ўзини)ни англаш, ўзаро ташқи боғланишлар – ассоциациялар билан боғланган «тасаввур бирикмалари»дир, холос.
Материалистик оқимнинг вакиллари Давид Гартли (1705-1757) ва унинг шогирди Джозеф Пристли (1733-1804) эдилар. Улар ассоциатив тасаввурларни миядаги физиологик боғланишларга тенглаштириб қўйдилар. Гартли психологияга руҳнинг физикаси деб қаради.
Гербарт фикрича, бизнинг ички оламимиз ташқи олам билан нисбатан боғланиб кетган, шунинг учун теварак-атрофдаги нарсаларнинг асосий хоссаларини кўрсатувчи акс эттириш, адекват акс эттириш тўғрисида гапириш ноўриндир.



Тасаввурлар ассоциацияси ҳақида гапириб, Гербарт шундай хулосага келди: тасаввурлар инсон онгидаги пассив элементлар эмас, улар хусусий заряд ҳамда фаолликка эга, бу эса тасаввурларнинг психикадаги ўрнини белгилайди. Объектив психологиянинг ривожланиши ва экспериментал натижаларни қайта ишлаш, математик усуллардан фойдаланишда Гербартнинг тасаввурлар динамикаси тўғрисидаги ғоялари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг фикрича, ҳар бир тасаввур маълум куч, зарядга эгадир.


Шундай қилиб, у психологияга яна битта параметр – кучни (олдинги мавжуд параметр – вақт) олиб кирди. Иккита параметрнинг мавжудлиги (вақт ва куч) психик жараёнларни тадқиқ этишда математик аппаратни қўллашга имон яратди ва бу, тадқиқотлар орқали олинадиган натижаларнинг объективлиги юқори бўлишига олиб келди. Жумладан, ушбу параметрларнинг киритилиши, кейинчалик Фехнер томонидан амалга оширилган сезгилар чегараларини аниқлаш бўйича тадқиқотларни ривожлантиришда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди.
Гербарт “тасаввурлар динамикаси ва статикаси” назариясини ишлаб чиқди. Унга кўра, ҳар бир тасаввур онг зонасига тушмоқчи бўлади. Бироқ, бу зона ҳажми худди апперцепция сингари чегарасиз эмас. Ушбу зонага фақат нисбатан кучли интенсивликка эга бўлган тасаввур тушиши мумкин, яъни, ушбу куч онгни онгостилик чегарасидан ажратадиган даражада бўлиши лозим. Апперцепциянинг пастки чегарасидан ўтиш ва кишининг диққат марказига тушиш учун тасаввур янада кучлироқ интенсивликка эга бўлиши зарур.
Маълумки, ҳар бир кучли тасаввур онг зонаси таъсирига тушиб, унда мавжуд, бироқ, нисбатан кучсиз тасавурларни сиқиб чиқаради. Ваҳоланки, Гербарт таъкидлашича, ўхшаш тасаввурлар ҳам мавжуд. Улар қўшилиши, ҳатто бирлашиб кетиши мумкин. Яъни, агар инсон онгида ўхшаш тасаввурлар мавжуд бўлса, янги билим учун юқори интенсивлик шарт эмас, зеро у сиқиб чиқарилмайди, балки, олдингиси билан қўшилиб кетади ва онг зонасига тушади.
Бундан ташқари, Гербарт янги ўқитиш дастурлари ва методларни ишлаб чиқишда назарда тутиш зарур бўлган ўқитишнинг тўрт тамойили - аниқлик, ассоциациялар, тузилмалилик ва методни илгари сурди.
Пристли барча психик жараёнлар миянинг тебранишларидир, деб жар солди. У психик ва физик ҳодисалар ўртасидаги принципиал фарқни инкор қилди ва психологияга физиологиянинг бир қисми деб қаради. Ассоциациялар ва уларнинг инсон психик фаолияти таркибидаги муҳим роли ҳақидаги таълимот XIX асрда жуда кенг тарқалди. Эмпирик психологиянинг ичида «ассоциатив психологиялар» деб аталган алоҳида оқим пайдо бўлди. Бу оқим XIX асрнинг уч чораги мобайнида ҳукмрон мавқени эгаллаб олди.
XIX асрда ассоциатив психологиянинг тарафдорлари Англияда Джеймс Миль (1773-1836), Джон Стюарт Миль (1806-1837), Александр Бен (1818-1903), Герберт Спенсер (1820-1903) эдилар. Буларга Францияда Т.Рибо (1829-1916), Германияда Теодор Циген (1862-1950) ларни ва қисман Юлиус Эббингаузни (1850-1909) ҳам киритиш мумкин.
Ассоцианизм йўналиши вакиллари барча мураккаб психик жараёнлар (хотира, тафаккур ва нутқ, хаёл ва ирода) бир хил бирламчи психик элементлар бўлган сезгилардан ва уларнинг нусхаси бўлган тасаввурлардан ҳосил бўладилар, деб даъво қилдилар. Айрим-айрим сезги ва тасаввурлар ассоциацияларнинг қонунларига биноан, ўзаро механик боғланишлар билан бирлашадилар. Масалан, хотира жараёнлари ассоциацияларга тенглаштириб қўйилади, яъни эсда қолдириш янги ассоциациялар ҳосил қилишдир, эсга тушириш эса аввал мустаҳкамланган ассоциацияларнинг жонланишидир. Ассоцианистларнинг фикрича, тафаккур руҳнинг алоҳида бир қобилияти ёки махсус психик қобилияти эмас: тафаккур ҳам фақат тасаввурларнинг ассоциациялар қонунига биноан ҳаракатланишидир. Масалан, муҳокама фақат иккита тасаввурнинг ассоциацияга боғланишидир. Бунда онгнинг бошқа моментлари йўқ. Хулоса чиқариш икки ёки бир қанча ҳукмларнинг ассоциацияси (боғланиши)дир, булардан ҳам ассоциация бўйича янги ҳукм ҳосил қилинади, яъни хулоса чиқарилади. Тушунчалар ҳам бир қанча сўзларнинг ўзаро ўхшаш тасаввурлар билан бўлган ассоциацияси (боғланиши)дир, деб таърифланади.
Ассоциатив психология вакилларининг хизмати шундан иборатки, улар онгнинг юксак мураккаб жараёнларини, яъни тафаккур, нутқ ва иродаларни тажриба асосида (асосан ўз-ўзини кузатиш йўли билан) ўрганишни диққат марказида тутдилар. Бироқ кейинчалик ассоциатив психология вакиллари ва бошқа психологларнинг бу таълимоти амалда ўзининг яроқсизлигини кўрсатди. Психик ҳаётнинг мураккаб ҳодисаларини фақат ассоциатив жараёнларга тенглаштириб қўйиш мумкин эмаслиги маълум бўлди.
Тафаккур жараёнини ҳар томонлама анализ қилиш шуни кўрсатдики, тафаккурда мавжуд бўлган баъзи моментларни тафаккурларнинг оддий ассоциация йўли билан оддий боғланишларига тенглаштириш мумкин эмас ва шу моментлар билан тафаккур одддий ассоциатив жараёнлардан тубдан фарқ қилади. Биз ассоциатив жараёнда, аввало, тасаввурлар ҳаракатини кўрамиз, бунда онгимизда ҳосил бўлган ҳар қандай тасаввур аввалги тасаввурлар ёки идрок туфайли ҳосил бўлади. Лекин, бир хил туртки (идрок ёки тасаввур) орқали бирин-кетин пайдо бўлган тасаввурлар ўз йўлида ҳар хил йўналишларга эга бўлишлари мумкин.
Биринчидан, тафаккурда ҳам, албатта, тасаввурлар ёки бошқа психик маҳсуллар (ҳукм тушунча) нинг ҳаракати содир бўлади. Лекин бу ерда бу ҳаракат аввалги идрок ва тасаввурлар турткиси содир бўлмасдан, балки даставвал қўйилган мақсад, вазифа билан белгиланади ва бошқарилади. Тафаккур мақсадга мувофиқ йўналтирилган жараёндир. Тафаккур жараёни ҳамма вақт бирорта масалани ҳал қилишга йўналтирилган бўлади.
Иккинчидан, ассоциатив жараёнлар эса пассив жараёнлардир. Ассоциатив қонунга биноан тасаввурлар ҳаракати гўё ўз-ўзича рўй беради, бу ҳаракат олдиндан белгиланмасдан, онгли куч сарфланмаган ҳолда бораверади. Агар тасаввурларнинг ассоциатив оқимида фаоллик бўлса ҳам, у беихтиёр фаолликдир. Бу ўриндаги беихтиёр фаоллик шахснинг эмоционал ҳолати билан мавжуд тасаввурлар туфайли рўй берадиган эмоционал моментлар билан белгиланади. Тафаккур эса, аксинча, олдиндан онгли куч (диққат) сарфлаш йўли билан содир бўладиган актив жараёндир. Тўғри, тафаккур жараёнларида ҳам пассив моментлар бўлади, лекин улар бу ўринда фақат қўшимча ва ёрдамчи аҳамиятга эга бўладилар. Пассив моментлар тафаккур моментини белгилаб бермайдилар, улар бирламчи эмас, балки иккиламчидир, кўпинча ақлий тараққиётнинг юксак босқичларида пайдо бўладилар.
Учинчидан, ассоциатив жараёнларда фақат эсга тушириш, тажрибадан ҳосил бўлган, сезилган ва идрок қилинган нарсалардан нусха кўчиришгина бордир. Тасаввурлар ассоциацияси фақат репродуктив (такрорловчи) жараёндир. Бу жараёнларда онгимизда янги мазмун ҳосил қилинмайди. Тафаккур маҳсулдор (продуктив) жараёндир. Бунда онгимиз янги мазмунга, янги маҳсулотга эга бўлади. Бу янги маҳсулот объектив борлиқнинг шундай моментларини акс эттирадики, бу моментларни бевосита сезги органлари орқали билиш мумкин эмас, бинобарин, тасаввурларда ҳам такрорлаш мумкин эмас.
Интеллектуал психология - бу психиканинг асосий элементи ва психологик фаолиятнинг асосий функцияси ақл-интеллектдир, деб ҳисоблайдиган йўналиш. Интеллектуалистларнинг фикрича, турли-туман психик жараёнлар, шу жумладан, эмоционал ва ирода жараёнлари ҳам сезги, тасаввур ва тушунчаларнинг қўшилишидир, деб тушунтирилади. Ассоциатив психологиянинг вакиллари ҳам интеллектуалистларга киради, чунки улар ҳам бирламчи ва асосий элемент тасаввурлардир, деб ҳисоблаганлар. Психология ва педагогикада интеллектуализмнинг энг кўзга кўринган вакили Гербарт ҳисобланади.
Волюнтаризм (лот. voluntas – ирода) – иродани бутун борлиқнинг асосчиси сифатида эътироф этади. Биринчилардан бўлиб ирода принципини мутафаккир Августин (354-430) таъкидлади. Унинг фикрича, ирода руҳ ва тана фаолиятини бошқаради, руҳни ўзини тушунишга ундайди, руҳдан унда жойлашган фикрларни чиқариб олади ва ҳ.к.
“Волюнтаризм” термини Х1Х асрнинг охирида муомалага киритилди. Бироқ, волюнтаристик фикрлар этика ва фалсафада олдинроқ А.Шопенгауэр, Ф.Ницше ва А.Бергсонлар томонидан илгари сурилган.
Волюнтаризм интеллектуализмдан фарқ қилиб, психик ҳаётнинг асоси сифатида шахснинг иродасини, фаоллигини илгари суради. Барча мураккаб психик жараёнлар, хусусусан, тафаккур ҳам инсоннинг иродавий активлиги деб талқин қилинган.
Волюнтаристик психологиянинг вакиллари Г.Линне (1889-1941), Г.Мюнстерберг (1863 -1916) эдилар. Вильгельм Вундт ҳам, гарчанд ироданинг асоси ҳислардир деб ҳисобланган бўлса ҳам, волюнтарист эди.
Волюнтаризм – кутилган мақсадларнинг объектив томонларини ва юз бериши мумкин бўлган оқибатларни ҳисобга олмасдан амалга оширишга интилиш демакдир. Иқтисодий волюнтаризм – хўжаликка оид амалиётда, объектив шароитда ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишда ихтиёрий, ўзбошимчалик билан қарор қабул қилиш.
Иродани борлиқнинг юқори принциплари сифатида қараладиган фалсафий йўналиш. Волюнтаризм Августин, Иоанн Дунс Скот ва бошқалар фалсафаси учун ўзига хос хусусиятга эгадир. Биринчи бўлиб, Шопенгауэр фаолияти мустақил йўналиш сифатида расмийлаштирилди.

Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish