Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,79 Mb.
bet7/12
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#204075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БИХЕВИОРИЗМ НАЗАРИЯСИДА ШАХС ТАЛҚИНИ

Гештальтпсихология, ёки бошқачасига структура, яхлит психология. Гештальт сўзи “шакл”, “структура”, “яхлит кўриниш” маъносини билдиради, яъни, хоссалари унинг алоҳида қисмларидан олиниши мумкин бўлмаган ташкиллаштирилган яхлитликдир. Бу даврда асосий эътибор яхлитлик ва унинг алоҳида қисмлари муаммосига қаратилди. Кўпчилик олимлар шундай хулосага келдиларки, яхлит тузилманинг сифати унинг алоҳида элементлари таркибига кирадиган йиғиндига мансубдир, у улардан алоҳида ҳолда кўриб чиқилиши мумкин эмас. Шунга кўра, яхлитлик элементларнинг сифат хусусиятларини тавсифлайди, гештальтпсихологлар таъкидлашича, кечинмалар яхлитлик хусусиятига эга ва уни алоҳида таркибий қисмларга бўлишнинг имкони йўқ.
Бу йўналишнинг асосий вакиллари Х.Эренфельс (1859-1932), В.Кёлер (1887), К.Кофка (1886-1941), М.Вертхаймер (1880-1943) лардир. Бу психологлар барча мураккаб психик жараёнлар элементлар, ҳодисалардан - сезгилардан таркиб топади, деб ҳисобланган ассоциатив психологияни танқид қилиб чиқдилар. Гештальтпсихологиянинг вакиллари бу таълимотга қарама-қарши ўлароқ, ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирган қисм ва элементларнинг йиғинидисига нисбатан мазмундорроқ ҳамда бойроқдир. Айрим элемент ва қисмларнинг йиғиндиси бутуннинг мазмунини белгиламайди, балки, аксинча, бутун (яхлит структура) қисм элементларнинг ҳусусиятларини белгилаб беради.
Бу янги назариянинг асосий тушунчаси — гештальт тушунчаси — яхлит бир бутун ташкилотни, уни таркиб топтирадиган қисмлар йиғиндисидан иборат бўлмайдиган тузилишни (структурани) англатади. Шундай қилиб, гештальтизм онг ҳодисаларига нисбатан ассоциацинистларнинг қисмларга ажратган ҳолда ёндашувига аввало қисмларни синтез қилиш принципини, унинг қисмларига нисбатан яхлитликнинг бирламчилиги принципини қарама-қарши қилиб қўйди. Бу психик структуранинг яхлитлиги назарияси, аввало идрок фактлари асосида ишлаб чиқилган эди. Идрок - бу сезгиларнинг йиғиндиси эмас, балки яхлит образдир, деб таъкидланарди. Психик махсуллар ва структураларнинг яхлитлиги ҳақидаги бу таълимот кейинчалик хотира, тафаккур ва ирода ҳодисаларига ҳам татбиқ қилинган эди.
Гештальтпсихологлар инсон тафаккурини ўрганган ҳолда, ижодий вазифаларни бажараётган вақтда сарфланадиган ақлий операциялар формал мантиқ қоидаларига эмас, балки гештальт “гуруҳлаштириш”, “марказлаштириш” тузилмасининг асосий тамойилларига асосланади. Гештальт-назарияда (онг) билиш психологик қонунларга асосан ўзгарадиган билиш структурасининг динамикасини яратадиган яхлитлик, бир бутунлик сифатида акс эттирилади.



Гештальтпсихология бихевиоризм йўналиши билан бир даврда дунёга келиб, бошида сезгини тадқиқ этиш билан шуғулланди, образли руҳий ҳаёт нуқтаи назаридан қараганда, барча қаршиликларга қарамасдан, экспериментал натижаларни тушунтира оладиган назария бўлмаганлиги сабабли юз берди. Гештальтпсихология идеалистик фалсафа ҳукмронлиги даврида шаклланди.


Вертхаймер гештальтпсихологиянинг асосчиларидан бири ҳисобланади. У юриспруденция ва фалсафани Прагадаги Кордова университетида ўрганади, Штумпф ва Шуман билан биргаликда фалсафа ва мусиқа бўйича шуғуллана бошлайди. Кейинчалик Вюрцбургда психология бўйича олий докторлик даражасини олади.
Вертхаймернинг психологиядаги асосий ҳиссаси фи-(phi) – феноменни, яъни, иккита қўзғалмас нур манбаи ҳаракатидан пайдо бўладиган оптик иллюзияни кашф этганидир. Гештальтпсихология бу феноменни шу учун қўллайдики, унингча, ҳаракат идроки омилларнинг оддий йиғиндисидан иборат эмас. Вертхаймер 1934 йилда Нью-Йоркка жўнаб кетади ва ижтимоий тадқиқотлар Янги мактабини ташкил этади.
Когнитив психология. 60-йилларнинг бошларида бихевиоризмга альтернатива (бир-бирига зид бўлган икки йўл) Америка психологиясининг йўналишларидан бири сифатида пайдо бўлди. Замонавий когнитив психология ўнта асосий бўлимдан ташкил топган: идрок, образларни аниқлаш, диққат, хотира, тасаввур, нутқ, тараққиёт психологияси, тафаккур ва масалани ечиш, инсоний ва сунъий интеллект.
Ҳозирги пайтда ғарб психологиясида шахсни тадқиқ қилиш ва тушуниш борасида «инсонпарварлик психологияси» деб аталмиш психология вакилларининг психоаналитик назариялари ва қарашлари энг нуфузли йўналишлар бўлиб ҳисобланади. XX аср ғарб психологиясининг нуфузли йўналишлари бири – психоанализ йўналишидир. У кўпинча австриялик психиатр ва психолог 3. Фрейднинг номи билан фрейдизм деб ҳам юритилади. Фрейдизм - бу ном австрия невропатологи ва психологи Зигмунд Фрейд (1856-1939) номидан олинган бўлиб, психология ва невропотологиядаги алоҳида йўналишдир.
Зигмунд Фрейд 1856 йилнинг 6 майида Австриянинг Фрайберг (ҳозирги Чехиянинг Моравия) шаҳарчасида туғилган. Фрейд умрининг охиригача Венада яшади ва 1938 йилда, ўлимидан бир йил олдин Англияга кўчиб ўтди. 1873 йилда Вена университетининг тиббиёт факультетига ўқишга кирди. 1881 йили Фрейд университетни тугатиб, Мия анатомияси институтида ишлай бошлади ҳамда катта ёшдаги одам ва ҳомила миясининг қиёсий тадқиқотлари билан шуғулланди.



1885 йил Фрейднинг тақдирида бурилиш йили бўлди. У Парижга бориш ва ўша даврнинг энг машҳур неврологларидан бўлган Жан Шарконинг қўлида тўрт ой шогирд-тадқиқотчи бўлиб ишлашга имкон берадиган тадқиқотчилик стипендиясини олишга муваффақ бўлди. Фрейднинг истерия ва бошқа психик бузилишлар асосида сексуаллилик билан боғлиқ муаммолар ётиши ҳақидаги фикрлари 1896 йилда унинг Вена тиббиёт жамияти аъзолигидан чиқарилишига сабаб бўлди.
«Тушларни таъбирлаш» (1900) асари нашр қилингандан кейинги беш йил ичида Фрейднинг обрўси шунчалик кўтарилдики, у дунё таниган врачлар сафидан ўрин олди. 1902 йилда «Психологик чоршанбалар» жамияти ташкил бўлиб, унга Фрейднинг энг содиқ интеллектуал издошлари кирди. 1908 йилда бу жамият Вена психоаналитик жамияти деб атала бошлади. Жамият аъзолари бўлган Эрнест Жонс, Шандор Ференци, Карл Густав Юнг, Алъфред Адлер, Ганс Сакс, Отто Ранк каби Фрейднинг кўплаб сафдошлари кейинчалик ҳар бири ўз йўналишида таниқли психоаналитиклар бўлиб етишдилар. Бирмунча кечроқ эса Адлер, Юнг ва Ранклар Фрейд издошлари сафидан чиқишиб, ўзаро рақобатдаги илмий мактабларга асос солишди. Фрейд 1939 йилнинг 23 сентябрида Лондонда вафот этди.
Фрейд яратган таълимотнинг ўзагини ташкил қилувчи психоанализ атамаси уч хил мазмунни англатади:
1) шахс ва психопатология назарияси;
2) шахс бузилишлари терапияси усули, ва;
3) индивидумнинг англанмаган фикрлари ҳамда ҳиссиётларини ўрганиш усули.
Назариянинг терапия ва шахс ўлчови билан бундай боғланиши Фрейднинг инсон хулқи ҳақидаги тасаввурларининг барча қирраларини қамраб олади. Лекин бу мураккабликлар остида бир неча асосий концепция ва тамойиллар борки, улар Фрейднинг шахсга психоаналитик ёндашувининг ўзагини ташкил қилади. Ушбу қўлланма ана шу асосий тушунча ва тамойилларнигина ёритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Фрейд таълимотига кўра, шахс психологик ҳаётининг асоси жинсий лаззат олишга қаратилган, туғма онгсиз майл (инстинкт) дир. Лекин тарихан таркиб топган одат, аҳлоқий принциплар туфайли, ижтимоий «цензура»нинг мавжудлиги туфайли бу майл тўғридан-тўғри тўсилади. Шунинг учун ҳам баъзи кишиларда бу онгсиз табиий майл билан англаб турилган вазият ўртасида ички руҳий конфликт (тўқнашув) пайдо бўлади, бу тўқнашувлар баъзан барқарор асаб касаллигига (неврозга) олиб келади.
Асримиз бошларидаёқ З.Фрейд киши шахси фаоллиги манбаи ва характерининг ўзича талқинини тавсия қилган эди. Унинг кўпчилик издошлари томонидан маъқулланган нуқтаи назарига кўра, киши унда ҳайвонот дунёсига мансуб аждодларидан мерос қилиб олган инстинктив майллар ва, энг аввало, жинсий инстинкт ва ўзини ҳимоя қилиш инстинкти мавжуд бўлганлиги туфайли фаол эмиш. Лекин жамиятда инстинктлар ўзини ҳайвонот оламида бўлгани каби намоён қила олмайди, негаки, жамият кишини кўплаб чеклашлар тўрига ўраб ташлайди, унинг инстинктлари ва майлларини «цензура»га рўбарў қилади, бу эса кишини уларни чеклашга мажбур этади.
Инстинктив майллар шу тариқа шахснинг англанилган ҳаётидан шармандали бўлган, ман этилган ва обрў-эътиборга путур етказадиган ҳодисалар сифатида чиқариб ташланади ва англанилган соҳасига айланади, «яширин ҳолатда яшай бошлайди», лекин йўқолиб кетмайди. Улар ўзининг ҳаракатланувчи кучини, ўз фаоллигини сақлаб қолган ҳолда англанилганлик соҳасидан секин-аста кишилик маданиятининг турли шакл ва инсон фаолияти маҳсули тусига кириб (кисмларга ажратган ҳолда) шахснинг хулқ-атворини йўналтиришни давом эттираверади. Англанилганлик соҳасида инстинктив майллар ўзининг келиб чикишига боғлиқ ҳолда турлича «комплекслар»га бирлашади, бу эса, Фрейднинг ва фрейдчиларнинг таъкидлашларича, шахс фаоллигининг ҳақиқий сабаби бўлиб ҳисобланади. Психологиянинг вазифаларидан бирига мувофиқ тарзда англанилган «комплекслар»нинг аниқланиши ва уларнинг англанишига ёрдам бериши, гўё бу шахснинг ички зиддиятлари юзага чиқиши эҳтимолини бартараф этади. Масалан, «эдипча комплекс»ни ана шундай қўзғатувчи сабаблар қаторига киритишар эди.
Бунинг маъноси шуки, ҳар бир болада ҳали ёшлигидаёқ гўё қадимги юнон драматурги Софоклнинг «Шоҳ Эдип» трагедиясининг асосий мазмунини ташкил этадиган можарони боланинг ғафлат остида ўз онаси билан жинсий алоқа қилиб қўйиши ва отасини ўлдиришини эслатувчи фожиали вазият рўй берармиш. Фрейднинг таъкидлашича, тўрт яшар ўғил боланинг онасига нисбатан шаҳвоний хирс қўйиши ва отасининг ўлимини орзу қилишни («эдипча комплекс») бошқа бир куч — яқин кишиси билан алоқада бўлганлиги учун даҳшатли жазога тортилиш ҳавфи («ахталаниш комплекси») билан тўқнаш келади.
Шахснинг бундан кейинги бутун ривожланишини фрейдчилар англанилганлик соҳасига мажбурий тарзда олиб кирилган турли хил комплекслар ўртасидаги тўқнашувлар сифатида талқин қиладилар.
Фрейднинг шахс фаоллиги ҳақидаги концепцияси (барча хатоларига қарамай, унинг ютуғи англанилмаганлик ва мойилликлар жабҳасига эътиборни жалб этганлигида эди) ни ҳатто, боланинг шаҳвоний истаклари ва қўрқинчлари ҳақида ҳеч нарсага асосланмаган хаёлий уйдирмаларини бир чеккага суриб қўйган ҳолда диққат билан қараб чиқилиши бу ерда фаолликнинг ўзи ҳам биологик табиий куч деб тушунилаётганини пайқаб олиш имконини беради. У ҳайвонлар инстинктига ўхшаш, яъни ўзининг барча ўлчовларига, сублимациялари (қисмларга ажратилиши) ва унга қарама-қарши қўйилган жамият билан можаролари бўлгани ҳолда ўша ҳайвонлар истинкти сингари англанилмаган бўлади. Бунда жамиятнинг вазифаси майлларни чеклашдан ва «цензура» остига олишдан иборат бўлиб қолади.
Шахс ва унинг фаоллигини бундай тарзда талқин қилиш шахснинг ижтимоий мавжудот эмас, балки биологик жонзот эканлиги ҳақидаги баҳони келтириб чиқаради. Бунда инсон ва жамият бир-бирларига принципиал жиҳатдан ётдир ва уларнинг «уйғун тарзда» муносабат ўрнатишлари фақат бирини иккинчисининг кучи билан бостирилган тақдирдагина, бирининг иккинчиси устидан абадий зўрлиги бўлгандагина, англанилган жабҳанинг исён кўтариши, тажавузга юз тутиши ва ҳоказолар доимий хабар солаётган тақдирдагина мумкин деб фараз қилинади.
Фрейдизм нуқтаи назаридан олганда, одам амалда ижтимоий ҳодиса эмас. Киши хулқ-атвори иккита принципга: «ҳузур-ҳаловат принципи» (бу ўринда асосан жинсий майлларнинг акс этиши назарда тутилади) ва «реаллик принципи» (жамиятнинг уятли ва таъқиқланган нарса сифатида шаҳвоний ҳавасни бостириб туриш зарурлиги ҳақидаги талабларидан келиб чиқадиган) га бўйсундирилади. «Ҳузур-ҳаловат принципи» билан «реаллик принципи»нинг тўқнашуви натижасида англанилмаган соҳага «қондирилмаган майллар» ажралиб чиқиши рўй беради ва улар одамнинг хулқ-атворини шу ердан идора қилиб туради. Бихевиористларда бўлгани каби бу ўринда ҳам онгнинг роли озгина тан олинади, онг эса ҳар томонлама обрўсизлантирилади. Психоаналитиклар англанилмаган психик қўзғатувчилар билан аввал бошданоқ одамга душман бўлган социал муҳит ўртасидаги доимий қарама-қаршилик тўғрисидаги тасаввурлардан келиб чиқиб, индивид, бир томондан, виждон, номус, қўрқув ва шу кабилар («онг цензураси») шаклида ўзи бошидан кечирадиган қатағонларни яратувчи муҳитнинг талаблари, иккинчи томондан эса ҳукмини ўтказувчи англанилмаган майлларнинг бир-бирини сиғиштирмаслиги билан боғлиқ ички конфликт ҳолатига муқаррар тушади, деб даъво қилишган эди.
Киши бундай вазиятлар оқибатида вужудга келган тангликдан шаҳвоний ғайратни социал жиҳатдан мақбул йўлга буриб юборадиган ҳимоя механизмларини ишга солган тарзда қутилади. Катта ёшдаги одамнинг англанилмаган ҳолда йўналтирувчи хатти-ҳаракати унинг илк болалик даврида шаклланган мақсад-истагининг қарамлигида бўлади ва амалда унинг бутун умри бўйи сира ўзгармасдан, фақат онгнинг «цензураси» билан муроса қилиш заруратидан ниқобланиб қолиб кетади.
Фрейд психологларнинг эътиборини англанилмаганлик ва психологик ҳимоя муаммоларига, катта ёшдаги кишининг хулқ-атворига, болаликдаги воқеаларнинг таъсирига ва бошқаларга жалб қилди, лекин бу муаммоларни тубдан нотўғри, шахс психологиясини биологиялаштирган, шахсни ҳатто ноижтимоий куч деб таърифланган ҳолда англанилмаганликнинг онгдан устунлиги ва киши хулқ-атворининг шаҳвоний майлларга бўйсуниши тўғрисидаги тасаввурлардан келиб чиқиб талқин этган эди. Фрейд ўзининг психологик назариясини одам ҳақидаги, жамият ва маданият ҳақидаги умумий таълимотга айлантириши ғарб мамлакатларида катта эътибор қозонди.
Фрейд таълимотини тан олмай туриб замонавий шахс назарияларини объектив баҳолаб бўлмайди. Унинг у ёки бу (ёки ҳамма) ғоялари тан олиниши ёки тан олинмаслигидан қатъи назар, Фрейднинг XX аср ғарб цивилизациясига кўрсатган чуқур ва мустаҳкам таъсирини инкор этиб бўлмайди. Шуни таъкидлаш жоизки, инсониятнинг бутун тарихи давомида камдан-кам ғоялар шунчалик кенг ва кучли таъсир кучига эга бўлган. Унинг инсон табиатига ўзига хос қарашлари ўша даврда ҳукмрон бўлган тасаввурларга кескин зарба берди: Фрейд инсоннинг қоронғи, яширин, демак, англаб бўлмас деб ҳисобланган психик ҳаёти қирраларини тушунишга эришишнинг қийин, лекин жалб қилувчи йўлини таклиф қилди.
Фрейднинг шахс фаоллигини бутунлигича фақат шаҳвоний хирсга боғлиқ қилиб қўйишга интилиши йўналишда бўлмаган психологларнинг ҳам кўпчилигида эътироз туғдирди. Бу ҳол классик фрейдизмнинг ва ундан муайян чекинишларнинг бирикувидан иборат хусусиятга эга бўлган неофрейдизм (А.Кардинер, Э.Фромм, К.Хорни ва бошқалар)нинг келиб чиқиш сабабларидан бири бўлган эди. Кишилик жамиятида кўпчилик кишиларнинг ҳаёти ва тараққиёти жараёнида бу табиий онгсиз майл энергияси меҳнат фаолиятига ақлий ва ижодий фаолиятга қаратилади ва сарф этилади. Ҳаётнинг юксак соҳасига энергиянинг шу тариқа кўчирилишини судлимация деб аталади. Фрейднинг айрим шогирдлари унинг таълимотига баъзи бир ўзгартиришлар киритганлар. Масалан, Адольф Адлер фикрича, сексуал (жинсий) майл эмас, психик ҳаётнинг асосини, устунликка, ҳокимиятга, бошқа кишилар устидан ҳукмронлик қилишга бўлган табиий майл ташкил қилади.
Неофрейдчилар шахснинг фаоллигини тушуниш борасида шаҳвоний майлларнинг устунлиги фикридан воз кечишади ва инсоннинг биологик мавжудотлигидан четга чиқишади. Шахснинг муҳитга боғлиқлиги биринчи ўринга қўйилади. Бунда шахс гўё уни беихтиёр белгилайдиган ижтимоий муҳитнинг шунчаки оддий тасвири сифатида намоён бўлади. Муҳит шахсга ўзининг энг муҳим хусусиятлари аксини сингдиради. Улар ана шу шахс фаоллигининг кўринишларига айланади. Масалан, қандай бўлмасин меҳр қўйишларига ва маъқуллашларига муваффақ бўлиш учун интилиш, ҳокимиятнинг, обрў-эътиборнинг ва соҳибликнинг орқасидан қувиш, обрў-эътиборли одамлар гуруҳининг фикрига бўйсунишга ва қабул қилишга интилиш, жамиятдан ўзини олиб қочиш ана шундай кўринишлардир. Бу концепцияларда ҳам шахснинг фаоллиги ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрлигича қолади.


Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish