Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


II-БОБ. БИХЕВИОРИЗМ НАМОЁНДАЛАРИ НАЗАРИЯЛАРИНИНГ ТАЛҚИНИ



Download 5,79 Mb.
bet9/12
Sana24.02.2022
Hajmi5,79 Mb.
#204075
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
БИХЕВИОРИЗМ НАЗАРИЯСИДА ШАХС ТАЛҚИНИ

II-БОБ. БИХЕВИОРИЗМ НАМОЁНДАЛАРИ НАЗАРИЯЛАРИНИНГ ТАЛҚИНИ.
§ 2.1. Джон Уотсон назарияси ва унинг ижтимоий-психологик
талқини.
Бихевиоризм (ингл. behavior — хулқ-атвор) — инсон ва ҳайвон психологиясидаги йўналиш, хулқ-атвор ҳақидаги фан бўлиб ҳисобланади. Психологиядаги бу йўналиш америка психологиясининг 20-асрдаги қиёфасини белгилаб берди ва психика ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартирди.
Унинг формуласига кўра, психологиянинг предмети онг эмас, балки хулқ-атвордир. Бинобарин, психика ва онг орасига тенглик белгиси қўйиб тасаввур этилган бўлсада онгда зоҳир бўлган, яъни бошланган ва тугаган барча жараёнлар психик саналар эди, гўёки бихевиоризм онгни инкор этиб психикадан воз кечган эди. Ушбу йўналишнинг асосчиси америкалик психолог Жон Уотсон эди.
Бихевиоризмнинг муҳим мезонларидан бири бу стимул бўлиб, у орқали ташқи томондан организмга кўрсатилган таъсир, жумладан, реакция ва мустаҳкамлаш вазияти сифатида инсонда теварак-атрофдаги инсонларнинг сўзи ёки эмоционал реакцияси майдонга чиқиши мумкин.
20-асрнинг иккинчи ярмида бихевиоризм когнитив психология билан алмаштирилди ва у америка психология фанида ҳозирги кунгача мавжуддир. Бихевиоризмнинг кўпгина қирралари ва ғояларидан ҳозиргача психология ва психотерапиянинг маълум йўналишларида фойдаланилмоқда.
Мотивация омили ё инкор этилди ёки қўрқув сингари бир нечта примитив аффектларга боғланди. Бу орқали Уотсон эмоционал хулқ-атворни бошқаришнинг шартли рефлекторлик табиатини тушунтиришга ҳаракат қилди. Бихевиористик дастурга образ, мотив ва психосоциал муносабатнинг киритилиши унинг янги варианти – необихевиоризмнинг пайдо бўлишига олиб келди. Уотсон бихевиористик ҳаракатнинг ёрқин намояндасига айланди. Бироқ, бир тадқиқотчи, у қанчалик ҳаракат қилмасин илмий йўналиш яратиши мушкул.
Хулқ-атворни бошқариш тамойили америка психологиясида Уотсон ишларидан кейин оммалашиб кетди. Уотсон концепциясини худди бутун бихевиоризм сингари “психикасиз психология” деб аташди. Бу баҳо шу фикрга таянар эдики, гўё барча психик ҳодисаларга субьектнинг ўзи ҳақидаги тасаввури ва билимлари киради, у онгида кечаётган барча жараёнларни “ички кузатиш” орқали англайди.
Бироқ, психика соҳаси фақатгина англанадиганлардан кўра кўпроқ ва кенгроқдир. У ўзида шунингдек инсоннинг ҳатти-ҳаракатларини, хулқ- атворини ва амалларини ифодалайди. Уотсоннинг хизматлари шундан иборатки, у инсон ва ҳайвонлардаги гавда ҳаракатларини қўшиб психик соҳани янада ривожлантирди. Бироқ, хулқ-атворнинг ташқи кузатишга доир томонлари борасидаги катта, бой илмий материални инкор этиши унга анча қимматга тушди. Бихевиоризмнинг кенгайтирилган дастури Жон Уотсон томонидан ишлаб чиқилди. Бихевиоризм атамасининг ўзи ҳам Ж.Уотсонга тегишлидир.
Жон Брадус Уотсон 1878 йил 9 январда Американинг Жанубий Каролина штатида дунёга келди. Дастлабки маълумотни у руҳоний бўлиш мақсадида 1894 йилда Гринвиллдаги Фурман Баптистлар университетида олди. Ушбу таълим даргоҳини 1990 йилда тугаллаб, магистр унвонини олди.
Бироқ, онасининг вафотидан кейин дастлабки орзуларидан воз кечди ва Чикаго университетига ўқишга кирди. У университетда Ж.Энжелл ва Ж.Дьюилардан чуқур таълим олиб, улар таъсирида психологияни ўрганишга киришди.
Дж.Уотсон 1903 йилда “Олий нерв фаолияти ривожланиши ва оқ каламушлар ҳатти-ҳаракатларининг мураккаблиги орасидаги алоқалар” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, Чикаго университетида ишда қолди. Оқ каламушларни тадқиқ этиб Уотсон шундай хулосага келди, ўртоқлари инсонлар билан тажрибалар ўтказиб эгаллаган натижаларини у каламушлардаги тажрибалари орқали олиши мумкин. 1903 йилда Уотсон ўз шогирдига уйланади.
1908 йилдан 1920 йилгача бўлган муддатда у Ж.Хопкинс номидаги университетда психология лабораториясида мудир вазифасида фаолият кўрсатади. Ушбу таълим даргоҳида у қиёсий ва экспериментал психология бўйича курсларни ўқиди. Университет илмий лабораториясида фаолият кўрсатиб, у психологияда янги, мақсади хулқ-атворни ўрганиш бўлган “бихевиоризм” йўналишини яратиш ғояси билан чиқди.
Уотсон фикрича, онг ва инсоний ҳис-туйғулардан фарқли ўлароқ айнан хулқ-атвор ҳаммасидан кўра ҳам кузатиш ва ўрганиш учун қулай бўлиб ҳисобланади. Бу ғоялар дастлаб 1913 йилда нашр этилган “Психология бихевиорист нигоҳида” номли китобда баён этилди.
Уотсон 1915 йилда Америка психология ассоциациясининг (APA) Президенти вазифасини эгаллади. Бихевиоризм кенг оммалашиб, унинг методлари бошқа фанлар: социология, антропология ва педагогикада ҳам қўлланила бошланди. 1919 йилда Уотсоннинг хотинидан ажралиши катта оммавий жанжал даражасига чиқди. Унинг аёли Мери Уотсон эрининг ўз маҳбубаси Розалия Рейнерга атаб ёзган хатини газетада эълон қилдирди.
Бу воқеа атрофида айланган миш-мишлар Уотсоннинг илмий карьерасига салбий қилди. Натижада у университетдаги ишини ташлаб кетди ҳамда кейинчалик бошқа тайинли ишга жойлаша олмади. У илмий фаолиятни ташлаб тижорат билан шуғуллана бошлади. 1920 йилда Ж.Томпсоннинг реклама агентлигига ишга ўтиб хизмат пиллапояларидан анча дадил кўтарилишга эришди. 1920 йилдан 1930 йилгача бўлган муддатда Нью-Йоркдаги ижтимоий тадқиқотлар Янги мактабида бихевиоризм курсларини олиб борди. 1930 йилда у «Бихевиоризм» номли китобни нашр эттирди.
Нью-Йоркдаги ижтимоий тадқиқотлар Янги мактабида бихевиоризм курсларини олиб борганлиги ушбу илмий асарнинг яратилишига асос бўлди. 1936 йилда Уотсон иш жойини ўзгартириб, янги жойда 1945 йилгача фаолият кўрсатди. Бироқ, тижорий фаолиятидаги эгалланган карьера унинг ўз қарашларидан воз кечишига олиб келмади, аксинча бихевиористик ғоялар реклама сингари фаолиятда анча фойдали бўлди ва қўл келди.
Уотсон реклама ижодиётининг янги тамойилларини жорий этди: у реклама хабарини адресатга етказишнинг ўзига хос усулларини қўллашга ҳаракат қилди. Уотсон фикрича, зарур стимул орқали потенциал истеъмолчида исталган реакцияни пайдо қилиши мумкин, асосий муаммо ушбу стимулни топа олишда.
1945 йилда Розалия вафот этади, бу ҳолат олимнинг ҳаётига сезиларли салбий таъсир кўрсатади. У одамлардан ўзини четга олиб алоҳида яшайди ва ўзини жуда ҳам ёпиқ ҳолда тутади. Ўртоқларининг гувоҳлик беришича, уни кўришга келган дўстлари билан мулоқот қилишдан бўш пайтларида ёзган ва фан билан шуғулланган. Бироқ, Уотсон ушбу ёзганларини нашр эттирмаган ва вафотидан сал олдинроқ барчасини ёқиб юборган.Джон Уотсон 1958 йил 25 сентябрда вафот этган.
Жумладан, Уотсон “тафаккур - бу хулқ-атвор, ҳаракат фаоллиги бўлиб, худди теннис, гольф ўйинларидаги каби мускуллар билан бажариладиган ўйинлардир, деган эди. Тафаккур худди сўзлашувдаги каби мускул ҳаракатларини талаб этади. Тафаккур оддий сўзлашувдир, фақат яширин мускул ҳаракатлари орқали бажариладигандир. У ўзида кўп ҳолда ички нутқни ифода этади. Умрининг охирги йилларида Уотсон экспериментал ишларини шартлилик масалаларига, яъни болаларда шартли эмоционал реакциялар шаклланиши масалаларига бағишлади.
Шартлилик жараёниниг моҳияти худди жонли мавжудотлар томонидан адаптив реакциялар шаклланиши сингари, Уотсон фикрича, стимуллар дастлаб ҳеч қандай реакциялар чақирмаган бўлсада, кейинчалик чақириши мумкин. Уотсон концепциясидаги индивидуал тажриба стимул ва реакциялар орасида шартли боғланишлар пайдо бўлишига олиб келди, ўрганиш эса бир боғланишнинг пасайиши ва бошқасининг кучайиши сифатида тушунилди.
Уотсоннинг экспериментал тадқиқотлари уни инстинктлар назариясидан воз кечишга ундади, зеро, кўпгина мураккаб реакциялар шартлилик табиатига эга эканлиги маълум бўлди. У организм ва обьектлар орасида туғма алоқалар мавжуд эмаслигини аниқлади: шартлилик жараёнлари натижасида кўпгина обьектлар бирта ягона реакциянинг стимуллари бўлиши мумкин.
Уотсон томонидан шундай хулосага келиндики, барча болаларда деярли бир хил даражага эга, унча кўп бўлмаган туғма реакциялар мавжудлиги орқали ҳам ташқи ва ички шароитларни ўрганган ҳолда ҳар қандай болани аниқ белгиланган йўналишга ундаш мумкин.
Менга бир қанча соғлом болалар ва катталарни беринг, уларнинг таланти, иқтидори, анъаналари ва қобилиятлари, шунингдек, қариндошларининг касб-кори ва ирқидан қатъий назар мен улардан врач, тижоратчи, юрист, ҳатто дайди камбағал ёки ўғрини тайёрлашим мумкин, деган эди Уотсон.
Ўз тажрибаларидан Уотсон шундай хулосага келдики, катталардаги қўрқув, жирканиш ва бошқа салбий эмоциялар айнан кичик ёшда шартли рефлекс алоқалари ва базал аффектлар асосида пайдо бўлади. Бироқ, аввало эмоционал хулқ-атворни бошқариш имконияти мавжудлигини у алоҳида таъкидлади. Уотсон тажрибалар орқали исботлашича, нейтрал стимулга нисбатан қўрқув реакциясини ҳосил қилиш мумкин.
Унинг тажрибалари давомида болаларга қуённи кўрсатишади, болалар қуённи қўлларига олиб уни силамоқчи бўлишади, шу лаҳзада электр токи разрядини ҳис этишади ва болалар қўрқиб қуённи ташлашади ва йиғлай бошлашади. Тажриба қайтарилади ва учинчи – тўртинчи марта қуён болаларга кўрсатилганда, ҳатто у узоқда бўлса ҳам қўрқув аломатини пайдо қилади. Ушбу негатив реакция мустаҳкамлангач, Уотсон болаларнинг қуёнга нисбатан муносабатларини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Яъни, мазали овқат еб турган пайтида болаларга қуённи кўрсатишади.
Дастлаб болалар овқатланишдан тўхташади ва йиғлай бошлашади. Бироқ, қуён хонанинг нариги четида турганлиги ва уларга яқин келмаётганлигини, шунингдек, мазали овқат ёнларида эканлигини билган болалар тинчланишади. Болалар хонанинг нариги бурчагида турган қуёнга салбий муносабат билдиришни бас қилишганидан сўнг, экспериментатор қуённи болаларга тобора яқин келтириши ва уларнинг тарелкасига мазали овқатдан қўшимча қилаётганини кўрган болалар аста-секин ушбу вазиятга диққат қилишдан четлаша бошлашади.
Шундай қилиб, Уотсон эмоционал хулқ-атворни бошқариш мумкинлигини исботлади. Болалар билан ўтказилган ушбу тажрибалар натижасида қўрқувни енгишнинг самарали методларини яратиш зарурлиги аниқланди. Бироқ, бу тажрибаларнинг иштирокчилари фақат болалар эканлиги илмий психологик жамоатчиликнинг маълум норозилигига сабаб бўлди.
Уотсон назариясига кўра, шахс нисбатан узоқ муддат давомида кузатиш мумкин бўлган одатлар қўшилмасидан келиб чиқадиган ҳаракатлар суммаси, йиғиндисидир. Шахс муаммоси – бу одатлар ва хулқ-атвор ҳаракатларининг бузилиши бўлиб, уларни айнан шартлилик ва шартсизлик орқали даволаш зарур.
Лекин тезда унга И.П.Павлов ва В.М.Бехтеревнинг шартли секретор ва ҳаракат рефлекслари борасидаги тадқиқотлари таъсир этди. Уотсон Бехтеревнинг “Объектив психология” номли китобини немис ва француз тилларида мутолаа қилиб шундай хулосага келди: шартли рефлекс (Бехтерев) хулқ-атворни таҳлил қилишнинг асосий бўғини бўлиши зарур. Итларнинг бош мияси ярим шарлари фаолиятини ўрганган И.П.Павлов эса шартли рефлексларни очди ва у кейинчалик мумтоз шартлилик (респондентлик) деб номланди.
ХХ асрда АҚШда бу психология мактаби (йўналиши) кенг тарқалишини америкалик психолог Ж.Уотсоннинг “Психология бихевиорист нигоҳида” номли мақоласи нашр этилиши билан боғлашади. Унда “янги психология”нинг асосий тамойиллари, унинг онгни тадқиқ этган “эски” психологиядан фарқли жиҳатлари таҳлил этилган.
Уотсон тарафдорлари сирасига Уильям Хантер (1886—1954) ва Карл Спенсер Лешлини (1890—1958) киритиш мумкин. Уильям Хантер 1914 йилда реакцияни ўрганишга қаратилган экспериментал чизмани яратди ва уни “кечиктирилган” деб атади.
Масалан, маймунга икки яшикдан қайси бирига банан жойлаштирилганлигини кўриш имконияти берилади. Сўнгра маймун ва яшик ўртасига парда тортиб, бир неча секунддан сўнг уни олишади. Маймун бу вазифани муваффақият билан бажаради ва стимулга қаратилган реакцияни бевосита эмас, балки кечиктирилган ҳолатда ҳам амалга ошириши мумкинлигини исботлайди.
Карл Лешли Уотсоннинг шогирди бўлиб, Чикаго ва Гарвард университетларида фаолият кўрсатган, сўнгра Йеркс лабораториясида приматларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борган. У худди бошқа бихевиористлар сингари - онг организмнинг гавда фаолиятига тегишли, деб ҳисобларди.
Лешлининг хулқ-атвор намоён бўлишида мия механизмларининг ролини ўрганишга йўналтирилган тажрибалари қуйидаги схема бўйича тузилган эди: ҳайвонда қайсидир малака ёки кўникма шакллантирилгандан сўнг миянинг турли қисмлари олиб ташланган ва олиб ташланган қисмнинг ушбу кўникма ёки малакага таъсири ўрганилган. Натижада Лешли шундай хулосага келди: мия яхлит тузилма сифатида фаолият кўрсатади, унинг барча участкалари тенгдир, шунинг учун улар бир-бирини бемалол алмаштириши мумкин.
Барча бихевиористларни онг тушунчасининг пучлиги, “ментализм”га нуқта қўйиш зарурлиги масаласи бирлаштирди. Бироқ, уларнинг бирлиги умумий душман – интроспектив концепция масаласида, конкрет илмий муаммоларни ечишда тарқалиб кетарди.
Экспериментал ишларда, шунингдек назарий психологияда ҳам кўпгина ўзгаришлар бўлиб улар бихевиоризмнинг ўзгаришига олиб келди. Уотсон ғояларининг яхлит тузилмаси XX-асрнинг 30-йилларига келиб бихеиоризмнинг ягона варианти эмас эди. Дастлабки бихевиористик дастурнинг касодга учраши унинг ядроси мустаҳкам эмаслигини кўрсатди.
Бу дастурда бир томонлама илгари сурилган ҳаракат категориясида образ ва мотивнинг қўшилиши муваффақият билан ишлаб чиқилиши имкони бўлмади. Уларсиз эса ҳаракат ўз мазмунини йўқотади. Уотсон назариясида ҳаракатга йўналтирилган воқеа ва вазиятлар жисмоний қўзғатувчилар даражасига келтириб қўйилди.
Хулоса қилиб айтганда, Павлов ишлари билан яқиндан танишиш Уотсонда ўзига ишончни таъминлади ва у айнан шартли рефлекс кўникма ва малакалар шаклланиши учун калит вазифасини ўташи, оддий ҳаракатлардан мураккаб ҳаракатларни бажаришга, ҳатто аффектив ҳаракатларни ҳам бажаришга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Амалга оширилган ушбу тадқиқотлар моҳиятан бихевиоризмни илмий асослашга имкон яратди.



Download 5,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish