11-расм. Грегариналарнинг ривожланиши:
1-ичак эпителей хужайраси; 2-спора; 3-споразоитлар; 4-5-епителий хужайрасидаги спорозоит; 6-7-спорозоитнинг ўсиб грегаринага айланиши; 8-дейтомерит; 9-протомерит; 10-епимерит
Иш тартиби. 1 Стаканга бир неча тирик сувараклар солиниб, унга пахтага шимдирилган эфир ёки хлороформ ташланади. Сувараклар ҳаракатдан тухтаб, бехуш бўлганидан кейин уларнинг танаси очилади. Бунинг учун ўткир учли қайчи ёрдамида суваракнинг қорин томонидан то бош қисмининг чегарасигача икки ён томони (тергит билан стернитнинг бирлашган жойи) кирқилади ва елка томонидаги хитин қоплағичи қисқич билан ажратиб олинади. Ванначага туғнагичлар билан унинг бош ва қорин томони махкамланади ва устидан сув куйилади. Бунда суваракнинг ички органлари сувнинг устига кўтарилади.
2. Суваракнинг орқа ичагини топиб, қайчи билан қирқиб олинади. Соат ойнасига ўтказилади, кейин унинг устига томизгич билан физиологик эритма куйилади. Ичак препаровал ниналар ёрдамида титилиб, майда бўлакчаларга ажратилади. Ҳосил бўлган чукма сув билан аралаштирилиб, ундан бир томчи буюм ойнаси устига томизилади ва усти қоплағич шишача билан ёпилиб, микроскопнинг кичик объективи орқали кузатилади.
3. Грегаринанинг эпимерит қисмининг тузилишига эътибор беринг, ундаги ёпишиш органоидларини ўрганинг ва расмини чизинг.
4. Сизиги ҳолатидаги грегариналарни микроскоп ёрдамида кузатинг, грегаринанинг кўпайишини ўрганинг ва расмини чизинг.
Лаборатория машғулоти 6.
Алвеолата типи: Апикомплеха (Спорозоа) кенжа типи. Қон споралилар (Ҳематозоеа) синфи. Вакил: Безгак қўзғатувчиси (Пласмодиум сп). Тузулиши ва ривожланиш циқли.
Керакли жиҳозлар: қон споралиларини тузилишини акс эттирувчи жадваллар, ўткир учли қайчилар, қисқичлар, соат ойналари, буюм ва қоплағич ойналар, тўғнағичлар, физиологик эритма, томизгичлар, суварак ички органларини очиш учун ванначалар, препаровал ниналар.
Қон споралилари (Ҳаемоспоридиа) туркуми. Қон споралилари ҳўжайин алмаштириб ривожланадиган бир неча ўнлаб турларни ўз ичига олади. Уларнинг жинсий кўпайиши қон Сўрувчи пашшалар ичагида, жинссиз кўпайиши эса одам ва бошқа умуртқалилар (қушлар, сутэмивчилар, судралиб юрувчилар) организмида боради. Пашшалар уларнинг асосий ҳўжайини, одам ва умуртқали ҳайвонлар эса орқалиқ ҳўжайини ҳисобланади. Қон споралиларининг спорогонияси (спора ичида кўпайиши) ҳеч вақт ташқи муҳитда эмас, балки одатда пашшалар организмида боради. Бу ҳашаротлар қон споралипарини ташувчилар ҳисобланади.
Безгак плазмодийси (Пласмодлум)нинг ҳаёт цикли. Пласмодиум уруғига одамда паразитлик қилувчи тўртта тур киради. Бу плазмодийларнинг ҳаёт цикли бир бирига ўхшаш бўлиб, қуйидагича боради. Безгак пашшаси (Анопҳелес)нинг урғочиси одам қонини сўрганида (эркак пашшалар қон сўрмасдан, балки гул нектари билан озиқланади) қонга безгак плазмодийсининг жуда кўп спорозоитларини ўтказади (17расм). Плазмодий спорозоитлари 5-8 мкм келадиган жуда кичик чувалчангсимон бир ядроли ҳужайралар бўлиб, тузилиши кокцидияларнинг спорозоитларига ўхшайди. Лекин қоноиди бўлмайди. Спорозоитлар қон оқи 17расм безгак паразитининг ҳаёт цикли ми билан бутун танага тарқалиб кетади. Улар жигар ва қон томирлари эндотелийси (ички қоплама қавати) ҳужайраларига кириб олиб, трофозоит ва шизонт стадияларини ўтайди. Жинссиз кўпайиш (шизогония) натижасида шизонтлардан жуда кўп бир ядроли ҳужайралар — мерозоитлар ҳосил бўлади. Мерозоитлар энди зарарланган органнинг бошқа ҳужайраларига ва қон эритроцитларига кириб олиб ўсади. Паразитнинг эритроцитлар гемоглобини ҳисобида озиқланиб ўсадиган стадияси трофозоитлар дейилади.
Ривожланишнинг бошланиш даврида трофозоитлар танасинннг марказида вакуоли бўлганлиги сабабли ўқ шаклида кўринади. Кейинроқ вакуола аста секин йўқолади ва паразит амёбасимон шаклга киради. Трофозоитлардан бўлиниб кўпаювчи шизонтлар ҳосил бўлади. Ўсаётган трофозоитларда кокцидиялар мерозоитларидагига ўхшаш ультрацитостом бўлиши аниқланган. Шизонтлар эритроцит ҳужайрасини тўлдириб олади. Паразит эритроцитлар гемоглобинининг бир қисмини ҳазм қилади, ҳазм булмасдан қолган қисми эса қорамтир пигмент меланинга айланади. Ҳар хайси эритроцитлардаги хар бир шизонт бўлиниб (шизогония) 10-20 мерозоит ҳосил қилади. Мерозоитлар эритроцитларни емириб, қон плазмасига чиқади ва янги эритроцитларга кириб олади. Жинссиз кўпайиш яна такрорланади.
Эритроцитлар емирилганида қонга меланин билан бирга захарли моддалар алмашинув махсулотлари чиқарилади. Захарли махсулотлар таъсирида одам организмида моддалар алмашинуви ўзгариб, тана харорати кескин кўтарилади ва безгак қила қила боншайди. Бир неча марта жинссиз кўпайиш (шизогония) циклидан кейин паразит кўпайишдан тўхтайди. Эритроцитларга кирган мерозоитлар ўсиб, шизонтларни эмас, балки бўлинмайдиган гаметоцитлар, яъни гамонтлар (гамета ҳосил хилувчи ҳужайралар)ни ҳосил қилади. Эритроцитларда ги гаметоцитлар икки типда: бирмунча йирик макрогаметоцитлар ва кичикроқ микрогаметоцитлар бўлади. Гаметоцитларнинг бундан кейинги ривожланиши фақат безгак пашшаси (Анопҳелес) танасида давом этади. Урғочи пашша қон сўрганида унинг ичидаги макрогаметоцитлар йирик макрогаметаларга айланади. Микрогаметоцит ядроси бўлиниб 5-6 та чувалчангсимон ҳаракатчан ва майда микрогаме таларни ҳосил қилади. Пашша ичаги бўшлиғида микро ва макрогаметалар қўшилади ва уруғланиш содир бўлади. Ҳосил бўлган зигота жуда ҳаракатчан бўлгани сабабли оокинета дейилади. Зигота пашша ичаги деворини тешиб киради ва унинг устки, тана бўшлиғига қараган томонига ўтиб олади. Бу ерда зигота эластик пўст билан ўралиб, ооцистага айланади. Ооциста ичак деворида жуда тез ўсади, унинг хажми бир неча юз баробар каттлашади. У ўсган сайин ядроси ҳам кўп марта бўлина боради. Бу жараён ооциста ичида жуда майда (14 мкм гача)ингичка бир ядроли кўп сонли (битта ооцистада 10 минггача) ҳаракатчан спорозоитларни ҳосил бўлиши билан тугалланади. Ооциста қобиғи ёрилгандан сўнг спорозоитлар тана бўшлиғи суюқлиги (гемолимфа) га чиқади. Тана суюқлигидан спорозоитлар папппанинг сўлак безларига, сўнг сўлак чиқарувчи найларга ўтиб олади. Пашша чаққанда паразитлар яна одам қонига ўтади ва жинссиз цикл бошланади.
Шундай қилиб, безгак плазмодийларининг ҳаёт цикли фақат ҳўжайинлар (пашша ва одам) организмида ўтади. Шунинг учун у ноқулай ташқи муҳитдан ҳимояланишга имкон берувчи қаттиқ пўст билан қопланган спора ҳосил қилмайди.
Одам организмида безгак касалини пайдо қилувчи Пласмодиум авлодининг 4 тури (П.вивах, П.малариае, П.фалcипарум, П.овале) учрайди. Улар бир биридан айрим морфологик ва биологик ҳусусиятлари билан фарқ қилади. П.малариае турида жинссиз цикл бинобарин безгакнинг хуруж қилиши хар 72 соатда такрорланиб туради. Шунинг учун бу тур пайдо қиладиган касаллик 4 кунлик безгак дейилади. П.вивах жуда кенг тарқалган қон паразита бўлиб, шизогония хар 48 соат давом этади, безгак ҳам хар 3 кунда хуруж қилиб туради. П.фалcипарум паразитида шизогония 24 ёки 48 соат давом этади, лекин безгак хуружи узоқ давом этгани сабабли энг хавфли ҳисобланади. П.фалcипарум пайдо қилган касаллик тропик безгак деб аталади. П.овале жуда кам, фақат Африкада учрайди.
Безгак плазмодийси одам қонига ўтгандан сўнг касаллик аломатлари пайдо бўлгунча бирмунча вақт ўтади. Бу вақт касалликнинг яширин, яъни инкубация даври дейилади. Безгак касаллигининг инкубация даври одатда 2 хафта давом этади. Баъзан 6 ойгача ва ундан кўпроқ давом этиши мумкин. Касаллик хароратнинг жуда тез ва кескин (40° ва ундан юқори) кўтарилиши билан бошланади. Бироздан сўнг харорат яна меъёрга келади, лекин иситмалаш хар доим маълум вақт (24, 48 ёки 72 соат) ўтгандан сўнг такрорланиб туради. Безгак Хуружи шизогония натижасида хосил бўлган мерозоитларнинг эритроцитлардан қон зардобига чиқиш даврига тўғри келади. Мерозоитларнинг эритроцитларга кириб олгандан сўнг янги шизогонияга қадар касаллик хуружи тўхтайи. Безгак касаллищда кучли анемия (кам қонли) лик пайдо бўлади. 1 мм3 қондаги эритроцитлар сони нормадаги 5 млндан бир млн.гача тушиб қолади. Касалланган кишининг қони, жигари ва талоғида меланин тўпланиб қолади. Жигар шишиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |