Лаборатория машғулоти 5.
Алвеолата типи: Апикомплекса (Апиcомплеха) ёки Спора ҳосил қилувчилар (Спорозоа) кенжа типи. Грегариналар (Грегаринеа) синфи. Вакил: Грегарина(Грегарина сп.). Тузилиши ва ривожланиш цикли.
Керакли жиҳозлар: тирик кора сувараклар, эфир ёки хлороформ, микроскоплар, грегарина тузилишини акс эттирувчи жадваллар, ўткир учли қайчилар, қисқичлар, соат ойналари, буюм ва қоплағич ойналар, тўғнағичлар, физиологик эритма, томизгичлар, суварак ички органларини очиш учун ванначалар, препаровал ниналар.
Грегариналар споралилар орасида нисбатан йирикрок бўлиб узунлиги 0,1 мм дан 16 мм гача бўлади. Улар фақат умурткасиз ҳайвонлар-сувараклар, миталар, ниначилар ва пластинка муйловли кунгизлар личинкаларининг ичагида, баъзан тана бўшлиғида паразитлик қилади. Паразит бўлиб ҳаёт кечирганлиги учун уларда оғиз, овқатни ҳазм қилувчи ва қисқарувчи вакуолалари бўлмайди.
Грегариналар тайёр овқатни бўтун тана юзаси билан шимиб (осмотик йул билан) озиқланадилар. Грегарина танасининг шакли узун чувалчангсимон бўлиб, 3 қисмдан иборат: олдинги қисми эпимерит, ўрта қисми протомерит ва кейинги қисми дейтомерит, дейилади, унда битта ядро жойлашган (10-расм). Эпимерит қисми хўжайиннинг ичак ҳужайраларига ёпишиши учун хизмат қилади, шунинг учун у турли грегариналарда ҳар хил шаклда тузилган.
Грегаринанинг танаси қалин парда-кўтикула билан қопланган, шунинг учун ҳам унинг шакли доимо бир хилдир. Танасининг эктоплазма қисми тиниқ кўринишда, унда бўйига чўзилган ва кўндаланг жойлашган мускул толалари - мионемалар бўлади. Булар грегарина гавдасининг қискариш ва чўзилишини таъминлайди. Айрим грегариналар бўтун танаси билан силжиб ҳаракатланади, уларда хеч қандай ҳаракатланиш органоидлари бўлмайди. Эндоплазма донадор бўлиб, унда кўп микдорда эхтиёж овқат моддаси-гликоген тўпланади.
Грегариналар жинсий йул билан кўпаяди, вояга етган грегариналарни-гамонтлар ёки гаметоцитлар дейилади. Иккита грегарина жуфт бўлиб қўшилади ва сизиги ҳосил қилади. Бунда битта грегарина танасининг кейинги қисми билан иккинчи грегаринанинг олдинги қисмига бориб ёпишади. Кейин бу иккала грегарина юмолокланиб, умумий пардага ўралади ва циста ҳосил қилади. Лекин циста ичида грегариналар ўзаро кўшилмайдилар. Ҳар бир грегаринанинг ядроси кўп марта бўлиниб, улар тананинг четига кучади ва ҳар хил бир неча майда бир ҳужайрали жинсий индивидлар-гаметалар пайдо бўлади. Макро ва макрогаметалар қўшилиб зигота ҳосил бўлади. Зиготалар дуксимон шаклда бўлиб, усти қалин пўст билан копланади ва ооциста ёки спора ҳосил қилади. Цистанинг ичидаги жуда кўп ооцисталар билан бирга ташқи муҳитга чиқади. Кейин ооцисталарда спорозоид ҳосил бўлади. Ана шундай цисталар хўжайин томонидан озиқа билан ютилганда цистанинг қобиғи эриб, ундаги спорозоидлар ичак эпителийсига кириб оладилар. Демак грегариналарнинг ривожланиш даврида гамета (гаметогония) ва циста ҳосил қилиш (спорогония) жараёнлари такрорланиб туради (11 расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |