Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и


- иш. Арцелла /Арcелла вулгарис/ ва диффлюгия /Диффлугиа пириформис/ нинг тузилиши



Download 10,27 Mb.
bet11/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

2 - иш. Арцелла /Арcелла вулгарис/ ва диффлюгия /Диффлугиа пириформис/ нинг тузилиши
Амёбалар яшайдиган сув ҳавзаларида ёки кўпдан бери тозаланмаган аквариумларнинг тубида арцелла ва диффлюгияларни топиш мумкин. Буларнинг танаси цитоплазмадан иборат, лекин ҳимоя вазифасини бажарадиган чиғаноқ ичида жойлашган.
Арцелланинг чиғаноғи ликопча шаклида бўлиб таркиби хитинга яқин бўлган шохсимон моддадан иборат. Унинг ранги ёш арцеллада тиниқ, катталаша борган сари очик тилла рангда ёки қўнғирмис рангда бўлиши мумкин. Чиғаноқнинг пастки қисмида битта тешикча бўлиб, ундан сохта оёқчалар чиқиб туради. Протплазмасида 2 та ядроси ва бир неча қисқарувчи вакуолалари бўлади (3 расм).



3- расм. Арселла (Арcелла вулгарис)

А- арселланинг ён томонидан кўриниши; Б- арселланинг устки томонидан кўриниши;


Д-арселла чиғаноғининг структура тузилиши; 1-чиғаноқ девори; 2-ситоплазма; 3-қисқарувчи вакуола; 4-псевдоподийлар; 5-епиподий; 6-ядро.

Диффлюгиянинг чиғаноғи ноксимон шаклда оғизчаси ингичкалашган қисмида жойлашган (4 расм).







4- расм. (Диффлугиа пйриформис);

1-псевдоподия; 2-чиғаноқ девори.


Чиғаноқнинг асосий қисми цитоплазма ажратадиган суюқлик ҳисобга ҳосил бўлади. Лекин унинг таркибида қум заррачалари, қўнғирсув ўтларининг чиғаноқлари ҳам бўлиши мумкин.


Бу заррачалар олдин диффлюгиянинг цитоплазмаси орқали ўтади ва ундан чиққандан кейинбир-бирига ёпишиб, хар хил шаклдаги чиғаноқларни ҳосил қилади. Амёбалар сингари булар ҳам бўлиниб кўпаяди.
Иш тартиби. 1. Амёбанинг ҳаракатини кузатиш учун улар мавжуд бўлган сувдан бир томчи буюм шишаси устига томизилиб, қоплағич ойнача билан ёпилади. Микроскопнинг кичик объекти орқали кузатилиб амёба топилганидан кейин катта объективга ўтказилади ва унинг ҳаракати ўрганилади. Бунда амёбанинг гох ҳосил бўлиб, гох йўқолиб берувчи оёқларига эътибор беринг. Амёба шаклининг секин аста ўзгаришини тасвирлайдиган расмлар чизинг.
2. Йирик амёбалардан бирортасини микроскопнинг катта объективи орқали кузатиб, унинг эктоплазма ва эндоплазма қаватларини фарқланг, овқат ҳазм қилувчи, қисқарувчи вакуолаларини топинг.
Қискарувчи вакуоланинг сув билан тўлиши ва қисқаришига эътибор беринг. Тирик амёбаларнинг ядроси куринмайди, уни фақат бўялган махсус тайёр микропрепаратлардагина кўриш мумкин. Амёбанинг умумий кўринишини расмини чизинг. 3. Ариклардаги кўлмак сувлардан ёки узоқ муддат тозаланмаган аквариумларнинг тубидан олинган сувдан бир томчи буюм шишаси устига томизиб, устини мум ёки пластилиндан оёқчаларга эга бўлган қоплағич шишача билан ёпинг. Препаратни олдин микроскопнинг кичик объективи кейин эса катта объективи орқали кузатинг. Арцелла чиғаноғининг устки ва ён томондан кўринишига эътибор беринг. Унинг хар хил кўринишидаги расмларини чизинг. 4. Юкорига кайд қилинган усулда вақтинча препаратлар тайёрлаб, дифлюгия чиғаноғининг шаклини ва таркибини микроскопнинг хар хил объективлари ёрдамида кузатинг ва расмини чизинг.



Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish