Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и



Download 10,27 Mb.
bet13/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

Лаборатория машғулоти 9.
Бўшлиқичлилар (Снидариа) типи: Сцифомедузалар (Сcйрҳозоа) синфи. Вакил: Аурелия медузаси (Аигелиа аугита). Тузилиши ва ривожланиши


1-иш.
Аурелия медузаси (Аигелиа аугита) тузилиши ва ривожланиши


Керакли жиҳозлар: формалиннинг денгиз сув билан аралаштирилган 5 % ли эритмасида фиксация қилинган аурелиялар, уларнинг тузилишини ва кўпайишини акс эттирувчи жадваллар, Петри идишлари, қисқичлар, қўл лупалари, препаровал ниналар, бинафша ёки қизил қонго бўёғи, тўртбурчак ёки доирасимон қирқилган қоғоз кора бўлакчалари, томизгичлар.

Аурелия Кора, Баренц, Оқ ва Узок Шарк денгизларида кенг тарқалган. Унинг соябонсимон танаси унча катта эмас, диаметри 20 – 30 см гача бўлади. Соябон четида юзларча катта пайпаслагичлар уларнинг оралигида эса 8 та қирғоқ таначалари – ропалиялар жойлашган. Улардан ёруғликни сезувчи майда кузчалари мувозанат органи ва ҳид сезувчи нерв ҳужайралари мавжуд (1-расм). Соябон остининг марказ қисмида 4 та оғиз олди куракчалари (пайпаслагичлар), уларнинг ўртасида эса тўртбурчак шаклдаги оғиз жойлашган. Оғиз олдидаги ва соябон атрофидаги пайпаслагичларнинг ҳаммаси отилувчи ҳужайраларга эга. Оғиздан кейин давом этадиган қисқагина томог гастроваскуляр системанинг марказий қисмига, яъни ошқозонга бориб қўшилади.


Ошқозон бир-биридан парда билан ажралган 4 та хона ҳосил қилади. Буларда жуда кўп отилувчи ва безли ҳужайраларга эга бўлган гастрал иплар бор. Ошқозон хоналаридан 8 та шохчалар ҳосил қилувчи ва 8 та шохланмайдиган радиал каналлар бошланади ва улар қирғоғидаги доирасимон каналга бориб қўшилади. Ҳамма каналларнинг ички юзаси киприкчали ҳужайралар билан қопланган. Бу киприкчаларнинг ҳаракати туфайли сув ва озуқа моддалар аурелиянинг гастроваскуляр системаси бўйлаб доимо оқиб туради. Бунда озуқа шохланмайдиган каналлар орқали ошқозондан ҳалқасимон каналга, шохланувчи каналлар орқали эса, аксинча, тескари томонга ҳаракат қилади. Демак, гастроваскуляр системанинг каналлари медузанинг анча катта танасини озуқа билан таъминлайди. Сув билан бирга эса кислород кириб ундан медуза нафас олади ва қолдиқ маҳсулотлар сув билан бирга чиқиб кетади.




Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish