Лаборатория машгулоти 7
Амёбасимонлар (Сарcодина кенжа типи) гурухи. Вакиллари: Амёба (Амоеба сп.), Арcелла сп., Диффлугиа сп. Тузилиши ва хаёт тарзи
1 – иш. Амёба (Амоеба протеус) нинг тузилиши
Керакли жиҳозлар: амёба тузилишини ва ҳаракатланишини акс эттирувчи жадваллар, микроскоплар, амёбанинг бўялган тайёр микропрепаратлари, тирик амёбалар мавжуд бўлган сув, буюм ва коплангич ойналар, томизгичлар, фильтр қоғозининг бўлакчалари, арцелла ва диффлюгиялар мавжуд бўлган сув, мум ёки пластилин бўлакчалари.
Амёба чираётган ўсимлик қолдиқлари орасида кўлмак сувларда, ҳовузларда учрайди. У бир ҳужайрали сув ўтлари ва бактериялар билан озиқланади. Катталиги 0,4-0,5 мм бўлиб, цитоплазмадан иборат (2-расм). У икки қаватдан: амёба танасини коплаб турувчи ва уни ташқи таъсирлардан саклайдиган шишасимон тиниқ ва куюк қават - эктоплазмадан, нисбатан суюқрок, донадор тузилишига эга бўлган ички қават - эндоплазмадан иборат. Бу иккала қават бир хил, коллоид модданинг икки хил ҳолатда бўлиб кўринишидир. Улар орасида ажратиб турадиган чегара моддалар бўлмайди. Шунинг учун ҳам, уларни бири иккинчисига айланиши мумкин.
2-расм. Амёба (Амоеба протеус)
1-ектоплазма; 2-ендоплазма; 3-қисқарувчи вакуола;
4-овқат ҳазм қилиш вакуоласи; 5-ядро.
Амёба танасининг бирор қисмида сохта оёқлар ҳосил бўлиб, қарама-қарши томонида эса улар қисқариб, цитоплазмага қўшилиб кетади. Натижада амёбанинг цитиоплазмаси оқиб бораётганга ўхшаб кўринади, аслида цитоплазманинг маълум бир қисмлари билан субстратга таяниб, амёба "қадамлаб" ҳаракатланади. Сохта оёқчалар - псевдоподиялар ҳаракатланиш органиоидлари бўлибгина колмасдан, улар овқат моддаларини қамраб олиш вазифасини ҳам бажаради. Бу эса амёбанинг фагоцитоз усули билан озиқланишидир. Кейинги вақтда электрон микроскоплар ёрдамида амёбанинг иккинчи хил - пиноцитоз усули билан овқат моддаларини қабул қилиши ҳам аниқланган. Бу йул билан фақат суюқ маҳсулотлар сурилади. Амёбанинг ташқи қаватидан цитоплазмага томон ингичка найсимон канал ботиб туради. Унга амёба атрофидаги суюқ модда сурилади. Кейинги пиноцитозда вакуола узилиб цитоплазмага тушади.
Қамраб олинган овқат моддаси бир оз сув билан бирга цитоплазмага ўтади ва унинг атрофида ҳазм вакуоласи ҳосил қилади. Амёбанинг овқат модда билан учрашган турли қисмида бу вакуолалар пайдо бўлади. Цитоплазманинг ферментлари таъсирида вакуолада овқат ҳазм бўлади, қолдиқ моддалар эса амёба танасининг ҳар хил жойидан ҳазм вакуоласининг ёрилиши натижасида чиқарилади. Амёба ҳаётида қисқарувчи вакуола ҳам муҳим аҳамиятга эга. Цитоплазмада йиғилган сув ва қисман қолдиқ моддалар билан тўла бошлаганда вакуоланинг ҳажми катталашади кейин ҳужайра мембранасига яқинлашади ва ёрилади, сув эса амёба танасини коплаб турган мембрана тешикчалари орқали ташқарига чиқарилади. Уй ҳароратида қисқарувчи вакуола ҳар 5-8 дакикада бир марта қисқаради.
Цитоплазмада эриган тузларнинг микдори атроф муҳитидагидан кўп бўлганлиги сабабли осмотик босим ҳам юқори бўлади. Шунинг учун амёба танасига доим сув кириб туради. Натижада цитоплазмада тўпланадиган ортиқча сувни чиқаришда қисқарувчи вакуола иштирок этиб, у осморегуляция (осмотик босимни бошқариш) вазифасини бажаради. Сув билан бирга кислород цитоплазмага ўтади, оқсил ва углеводларнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган қолдиқ моддалар, карбонад ангидрид газлари эса чиқарилади. Демак, қисқарувчи вакуола қисман айриш ва нафас олиш вазифаларини бажарадиган органоид ҳамдир.
Амёбанинг эндоплазмасида ядро жойлашган. Лекин уни махсус бўялган микропрепаратлардагина кузатиш мумкин. Амёба фақат бўлиниш йўли билан жинссиз кўпаяди. Овакат моддалари етарли бўлганида, 20-250 температурада 1-2 сўтка давомида у бир марта бўлинади.
Чиғаноқли амёбалар (Тестасеа) туркуми.
Do'stlaringiz bilan baham: |