Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и



Download 10,27 Mb.
bet12/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

Лаборатория машғулоти 8.
Кўп ҳужайралилар (Метазоа) кенжа олами. Ғовактанлилар (Порифера-Спонгиа) типи: Cалcареа синфи. Вакил: Сйcон сп. Тузилиши ва ҳаёт тарзи.

Керакли жиҳозлар: тирик ёки фиксация қилинган бодяга булўти, микроскоплар, қўл лупалари, буюм ёки соат ойналари, қисқичлар, жаррохлик пичоғи, шиша таёқчалар. Петри идишлари, препаровал ниналар, сув тулдирилган идишлар ва кимёвий пробиркалар.


Чучук сув бодягаси сув ости предметларининг устида колония бўлиб ҳаёт кечиради. Кўпинча колония шаклининг ноаниқ бўлиши улар ўтириб олган предметнинг шаклига богликдир. Тирик бодягаларнинг ташқи қисмида осқўляр найчалар куриниб туради. Уларнинг учида эса оғизча-осқўлум жойлашган бўлади. Бу найча ва оғизчаларнинг сони колониядаги индивидларнинг сонига богликдир.


Бодяга дермал мембрана билан қопланган. Унинг кремнийдан иборат ниналари органиқ модда-спонгин билан бириккан ҳолда бўлади. Бодяга жинссиз (куртаклаш) ва жинсий йул билан кўпаяди. Куртаклаш колония ҳосил бўлиши ва унинг таркибидаги индивидларнинг сонининг ортишига сабаб бўлади.
Куз фаслида бодягаларнинг мезоглея қисмида археоцит ҳужайраларидан геммула деб аталувчи ва кишлаб қолувчи ички куртаклар ҳосил бўлади. Булар қалин кобик билан уралиб, махсус скелет-ниналар билан мустахкамланади. Ҳар бир бодяга колониясида бир неча минг геммулалар етишади. Кишда бодягалар улиши билан геммулалар сувга тушиб, келгуси бахорда улардан ёш булўтлар ривожланади. (15 расм). Бодяга айрим жинслидир унинг мезоглеясидаги археоцит ҳужайралари бирикиб, тухум ҳужайрасини ҳосил қилади. Бошка индивидда эса худди шундай ҳужайралардан сперматозоидлар ривожланади. Улар бошқа она булўтларнинг мезоглеясига кириб, тухумни уруғлантиради. Натижада кўп ҳужайрали личинка- геммула ҳосил бўлади. У ташқи муҳитга-сувга чиқиб хивчини ёрдамида сузиб юради, кейин сувости предметларига ўтириб олади ва ундан ёш булўт ривожланади.



15-расм. Бодяга (Спонгилла лаcустрис) нинг геммуласи

А-сув ости ўсимлигидаги бодяга; Б- бодяга; 1-ғоваклар тешиги; 2-скелет игналари; 3-геммулаларнинг микросклеритлар; Д-геммула танасининг кесмаси: 1-амфидискалар; 2-ичкикутикула қобиғи; 3-ташқи муҳит билан боғлаб турувчи тешикча; 4-шу тешикчани ёпиб турадиган тўсиқ парда; 5-геммула танаси ичидаги хужайралар




Иш тартиби. 1. Тирик бодягани бинокуляр ёки лупа орқали кузатиб, унинг оғизча-осқўлумига эътибор беринг, бодяганинг ноаниқ шаклига, танасининг яшил рангига эътибор беринг ва расмини чизинг.
2. Бодяга танасини коплаб турган ташқи қаватини (дермал мембрана) қисқич ёрдамида олиб ташланг ва микроскопнинг кичик ва катта объективлари орқали кузатиб, бодяга танасига сув кирадиган майда тешикчаларни кузатинг ва расмини чизинг. 3. Тирик бодяга яшаётган сувга бир оз кармин солиб ёки бир томчи туш томизиб, унинг бодяга танасига томон йуналишини кузатинг. 4. Бодяга танасининг бир булагини қирқиб олинг. Уни соат ойнасига ёки буюм ойнасига қўйиб, препаровал ниналар ёрдамида майдаланг ва микроскоп орқали кузатинг. Мезоглея қаватидаги амёбасимон ҳужайралар-археоцитларни излаб топинг ва уларнинг ҳаракатланишига эътибор беринг. Бу пайтда йирик жинсли ҳужайралар-макрогаметаларни ва геммулаларни ҳам кўриш мумкин. Уларнинг расмларини чизинг. 5. Кремнийдан иборат склет ниналарини кузатиш учун бодяганинг танасидан бир қисмини қирқиб олиб. 2-3 минўт давомида 40-45% ли сульфат кислотанинг эритмасида пробиркада кайнатинг. Кейин чукмани сув билан ювиб соат ойнасига солинг. Куритилгандан кейин буюм шишасига бир оз олиб қўйинг ва микроскоп орқали кузатинг. Агар бодяганинг кремний ниналари куринса, унинг устига бир томчи канада бальзами ёки глицерин-желатин томизинг ва устини қоплағич ойнача билан ёпиб препарат тайёрланг ва уларнинг расмини чизинг.

Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish