Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и


-расм. Инфузория туфелкаси (



Download 10,27 Mb.
bet7/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

1-расм. Инфузория туфелкаси (Парамеcиум cаудатум)

1-киприклар; 2- макронуклеус; 3- микронуклеус; 4-перистом; 5-оғиз; 6-халқум; 7-овқат ҳазм қилиш вакуоласининг ҳосил бўлиши; 8- овқат ҳазм қилиш вакуолалари; 9- чиқариш жойи; 10-11-қисқарувчи вакуолаларининг йиғилувчи найчалари; 12-трихостистлар;


Эндоплазмага ўтган озиқа моддалари кичик пуфакча-овқат ҳазм қилиш вакуоласини ҳосил қилади. Бу вакуола аста-секин ҳалқумдан ажралиб, эндоплазмада ҳаракат кила бошлайди, сунгра унинг урнида янги вакуола пайдо бўлади. Шундай қилиб эндоплазмада бир нечта вакуола ҳосил бўлади ва улар цитоплазма оқимида бир йуналишда ҳарактланадилар. Протоплазмадан вакуолага ферментларнинг ўтиши натижасида овқат ҳазм бўлади, ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари эса пелликуладаги тешикча (порошица) орқали ташқарига чиқарилади.


Туфелькада иккита қисқарувчи вакуола бўлиб, уларнинг бири тананинг олдинги, иккинчиси эса орқа учида жойлашган. Ҳар бир қисқарувчи вакуола марказий пуфакча ва 5 та йиғувчи найчалардан ташқил топган. Танада йигиладиган ортиқча сув, метаболизм маҳсулотлари дастлаб мазкур найчаларда тўпланади, кейин пуфакчага ўтибр ундан ташқарига чиқарилади.
Лекин бу вакуолалар одатда навбатлашиб ишлайди, биттаси қисқарган пайтда иккинчисида сув йигилади. Сув ҳарорати 160С бўлганида ҳар дакикада 3 марта қисқаради.
Туфелька жинссиз ва жинсий йул билан кўпаяди. Жинссиз кўпайганда унинг танаси кўндалангига бўлинади. Бунда олдин микронуклеус, сунгра эса макронуклеус бўлиниб, кейин протоплазма ҳам кўндалангига иккига ажралади (13 расм).



13-расм. (Парамеcиум cаудатум) нинг бўлиниши:


1-қисқарувчи вакуола; 2-оғиз қисми; 3-бўлинувчи макронуклеус; 4-бўлинувчи микронуклеус


Етарли даражада ҳарорат ва озуқа моддалар мавжуд бўлганида бир кеча-кундузда ҳар бир туфелька 2 марта бўлиниб, тўртта инфузория ҳосил бўлади. Бир неча марта жинссиз кўпайишдан кейин туфельканинг жинсий кўпайиши, яъни қонъюгация жараёни бошланади. Бунда иккита туфелька перистом томонлари билан бир-бирига ёпишиб олади ва тахминан 10-12 соат давомида биргаликда сузиб юради (14 расм).





14- расм. (Парамеcиум cаудатум) нинг конюгастия жараёни


А- конюгатсиянинг бошланиши; Б-Д- микронуклеуснинг биринчи бўлиниш босқичи; э- микронуклеуснинг иккинчи бўлиниш босқичи; Ф- микронуклеуснинг учинчи марта бўлиниши; Г-Ҳ-мигратсияланувчи ядронинг статсионар ядро билан қўшилиб, синкарион ядро ҳосил қилиши; И-синкарион ядронинг учинчи марта бўлиниши натижасида саккизта ядронинг ҳосил бўлиши; Ж-К-ексконъюгантлар.


Бу вақт ичида уларнинг пелликуласи эриб, иккала парамециянинг протоплазмаси қўшилади ва ўртада протплазматик кўприкча ҳосил бўлади. Уларнинг ядролари ҳам чуқур узгаришга дуч келади. Аввало макронуклеус майда қисмларга бўлиниб, аста-секин сурилиб йўқолиб кетади, макронуклеус эса митоз йўли билан икки марта бўлиниб, ҳар бир индивидда тўрттадан ядрочалар ҳосил бўлади. Уларнинг учтаси сурилиб кетади, колган биттаси уз навбатида иккига бўлиниб, иккита кичик ядроча пайдо бўлади. Буларнинг биттаси ҳаракатсиз-стационар, иккинчиси эса ҳаракатчан-миграцион ядрочалар ёки пронуклеуслардир. Кейинчалик қонъюгацияланувчи инфузориялар ўзаро ҳаракатчан ядроларини алмаштириб оладилар, яъни протоплазматик кўприкча орқали биринчи инфузориянинг ҳарактчан ядроси иккинчисига, ундан эса биринчисининг эндоплазмасига ўтади. Шундан кейин ҳар бир инфузориянинг эндоплазмасидаги стационар ядроча билан "шерик" инфузориядан ўтган миграцион ядроча қўшилиб, синкарион ядрони ҳосил қилади. Бу жараёндан кейин қонъюгацияланувчи инфузориялар бир-биридан ажралади. Ҳар бир туфелькада ҳосил бўлган синкарион ядро уч марта бўлиниб, 8 ядроча пайдо бўлади. Уларнинг 4 тасидан макронуклеус, колган 4 тасидан эса микронуклеус ҳосил бўлади. Кейинчалик бу туфелькалар яна жинссиз иккига бўлиниб, кўпайишни давом эттиради.


Иш тартиби. 1.Туфелькалар кўпайтирилаётган сувдан томизгич билан бир томчи буюм ойнаси устига томизилади. Кейин уни микроскопнинг кичик объективи орқали кузатганда инфузорияларнинг ҳаракатини кўриш мумкин. Томчининг устини қоплағич ойнача билан ёпиб, унинг остидаги ортиқча сувни фильтр қоғозга шимидирилади. Бунда туфельканинг ҳаракати секинлашади, лекин сувнинг ҳаммасини сўриб олмаслиги керак акс ҳолда туфелькалар эзилиб нобуд бўлади. Бунда ташқари туфельканинг ҳаракатини секинлаштириш ёки бўтунлай тухтатиш мақсадида томчига бир неча пахта толаси қўйиб, унинг устини қоплағич ойнача билан ёпиш ҳам мумкин. Агар ортиқча сув бўлса, уни фильтр қоғоз ёрдамида шимдириб олинади. Кейин туфелькалар пахта толалари орасига кириб ҳаракатдан тухтаб қолади.
2. Ҳаракатдан тухтаган туфелькалардан бирини микроскопнинг катта объективида кузатинг. Аввало туфелька киприкчаларининг ҳаракатини, перистомнинг олдида ҳосил бўладиган сув оқимини ва тананинг олдинги, кейинги қисмларида жойлашган қисқарувчи вакуолаларни кузатинг. Баъзан бўлиниш ёки қонъюгация ҳолатидаги туфелькаларни учратиш мумкин.
3. Туфельканинг овқат ҳазм қилувчи вакуолаларни ўрганиш учун машғулот бошланишидан 30-40 дакика олдин соат ойнасида ёки шунга ўхшаш идишга олинган инфузориялар қўльтурасига бир оз қизил қонго бўёғи (қонгорот) аралаштирилади. Бактериялар билан бирга туфелькалар уни ҳам истеъмол қилади. Натижада ҳазм вакуолалари рангли бўлиб кўринади. Шундай йул билан тайёрланган суюқликдан бир томчиси томизгич билан буюм ойнасига ўтказилади. Унинг усти қоплағич ойна билан ёпилиб, туфелькаларнинг ҳаракати юқорида кайд қилинган усулларнинг бири ёрдамида тухтатилад ва эндоплазмадаги ҳазм вакуолалари кузатилади. Мухитга қараб уларнинг ранги ҳар хил бўлиши мумкин, ишкорий муҳитда (туфельканинг олдинги ва ўрта қисмида) қизил рангда, нордон муҳитда эса хаворанг тусида бўлади.
4. Туфельканинг ядро аппаратини ва трихоцистларнинг отилиб чикишини ўрганиш учун буюм шишаси устига қўльтурадан бир томчи олинади, унга сирка кислотаси эритмаси билан метил яшилнинг сув билан аралаштирилган эритмасидан бир томчи томизилади. Кейин уни қоплағич ойнача билан ёпиб, олдин микроскопнинг кичик, кейин эса катта объективида кузатилади. Кислота таъсирида инфузориялар трихоцистларини отиб чиқаради ва узлари халок бўлади. Турли томонга тартибсиз ҳолда отилиб чиққан ингичка ип шаклидаги трихоцистларни кузатинг. Метил яшил эса туфельканинг ядроларини яшил тусга буяйди. Макронуклеусни ва унинг ботиқ томонида жойлашган микрнуклеусни топинг.
Туфелька тана тузилишининг бўлиниш ва қонъюгация ҳолатларининг расмини чизинг.

Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish