2- расм. Яшил эвглена (Еуглена виридис)
1-хивчин; 2-хивчин тубидаги резувар; 3-стигма; 4-қисқарувчи вакуола; 5-хроматофорлар; 6-ядро
Эвгленалар жинссиз, бўйига иккига бўлиниб кўпаяди. Ноқулай шароитда у юмолокланиб уз атрофида зич парадага ўралиб циста ҳосил қилади. Баъзан циста ичида бўлиниш йўли билан ҳам кўпайиши мумкин.
Иш тартиби. 1.Эвглена кўпайтирилган сувдан бир томчи олиб, буюм ойнаси устига томизинг ва унинг устини қоплағич ойна билан ёпиб, микроскопнинг кичик объективи орқали унинг ҳаракатини кузатинг.
2. Эвгленанинг тузилишини ўрганиш учун тайёрланган препаратдаги ортиқча сувни фильтр қоғозчаларига шимдириб, эвгленанинг ҳаракати секинлаштирилади. Кейин хивчин асосида жойлашган қизил нуқтача- "кўзча"га эътибор беринг, қисқарувчи вакуолани, унинг резервуарини ва яшил рангдаги хроматофораларни кузатинг.
3. Эвгленалар мавжуд бир томчи буюм шишаси устига томизиб янги препарат тайёрлаб, унинг устига йоднинг кучсиз эритмасидан бир томчи томизинг. Йод таъсирида эвгалена хивчини букади ва йуғонрок бўлиб кўринади, парамил доначалари эса кўнгир тусга киради.
4. Церациум мавжуд бўлган сувдан бир томчи олиб, буюм ойнасининг устига томизинг ва уни мум ёки пластилин оёқчаларга эга бўлган қоплағич ойнача билан ёпинг. Препаратни олдин микроскопнинг кичик объективи кейин эса катта объективи орқали кузатиб, церациум калқоннинг тузилишига ва ўсимталарига эътибор беринг.
5. Эвглена расмини чизинг.
Лаборатория машғулоти 3.
Еугленозоа типи: Кинетопластлилар(Кинетопластида) синфи. Вакиллари: трипаносома(Трйпаносома сп.), лейшмания(Леишманиа сп.). Тузилиши, хаётий хусусиятлари, тиббий ахамияти.
Керакли жиҳозлар: микроскоплар, трипаносома, лейшманияларнинг тайёр микропрепаратлари ва уларнинг тузилишини акс эттирувчи жадваллар (трипаносома, лейшманияларнинг 4-5% ли формалинда фиксация қилинган материалдан фойдаланиш мумкин).
Паразит кинетопластидлар орасида одам ва умуртқали ҳайвонлар қонида паразит яшовчи трипанозомалар (Трйпаносома) уруғи вакиллари айникса, катта аҳамиятга эга (11расм). Уларнинг тасмага ўхшаш ясси танаси 20-70 мкм келади. Олдинги томонида жойлашган битта хивчини танасинннг ёнидан орқага қараб йўналган. Хивчин юпқа тўлқинланувчи мембрана ёрдамида эктоплазмага туташган. Базал таначаси (кинетопласт) эндоплазмада хивчиннинг асосида жойлашган. Уюқу касали трипанозомаси (Трйпаносома рҳодесиенсе) Африканинг тропик қисмида яшовчи халкларда оғир уйқу касалини келтириб чиқаради. Трипанозоманинг плазмасида ва лимфа суюқлигида яшайди. Кейинчалик орқа мия суюқлигига ўтиб олади. Касалланиш аломатлари иситмалашдан бошланади ва секин аста организм оғир хасталикка чалинади. 11расм Паразит хивчинлилар Касал киши кўп ухлайди ва жуда озиб кетади, даволаш чоралари кўрилмаганда ҳалок бўлади.
Уюқу касали трипанозомаси табиатда ёвойи ҳайвонлардан антилопалар қонида учрайди. Трипанозомани цеце чивинлари (Глоссина мор ситанс, Г.палпалис) антилопалардан одамларга юқтириши аниқланган. Чивинлар ичагида трипанозома бўйига бўлиниб кўпаяди ва тана суюклиги орқали аввал чивиннинг сўлак безларига, сўнгра унинг хартумига ўтиб олади. Пашша сўлагидан қонга ўтган паразитлар қон плазмасида яна жинссиз бўлиниб кўпаяди. Паразит ҳайвонларга зиён келтирмайди. Антилопалар касапликнинг табиий манбаси, цеце чивинлари эса касаллик қўғакатувчининг тарқатувчиси ҳисобланади.
Трипанозомаларнинг бир қанча турлари ҳар хил уй ҳайвонларида оғир касалликлар келтириб чиқаради. Жанубий Осиё мамлакатларида қора молларда паразитлик қилувчи Трйпаносома бруcеи сўналар ёрдамида тарқалади. Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистонда ва Урал области чўлларида туялар, отлар ва эшакларда отар "сув огриги"касалини Трйпаносома эванси келтириб чиқаради. Бу трипаносома ҳам сўналар орқали тарқалади. Отларда куйикиш касалини қўзғатувчи Трйпаносома эқуипердум бир ҳайвондан иккинчисига жинсий алоқа орқали ўтади.
Трипанозомаларнинг айрим турлари ўсимлик тўқималарида яшашга мослашган. Масалан, лептомонас (Лептомонас давиди) Жанубий Америкада кофе дарахти баргининг сарғайиб тўқилишига, баъзан қуриб қолишига сабаб бўлади.
Лейшмпниялар (Леишманиа) ҳам трипанозомаларга бирмунча ўхшаш тузилган (11 расм), лекин одам терисида ва ички органларида паразитли қиладн. Улар ҳужайра ичида паразитлик қилганидан хивчин ҳосил қилмайди, ҳаракатсиз бўлади. Узунлиги 4-7 мкм бўлган бу паразитларнинг овалсимон ҳужайрасида битта ядроси ва кинетопласги бор. Лейшманияларнинг икки тури одамда паразитлик қилиши маълум. Тропик иейшмания (Л.тропиcа) юз, қўл ва оёқлар терисида паразитлик қилиб, сурункали пендинка ярасини пайдо қилади. Бу яра Марказий Осиё халқ лари ўртасида ёмон яра ёки пашшахўрда номи билан ҳам маълум. Бунда дастлаб терида кичикроқ шиш пайдо бўлади, кейинроқ шиш йириклашиб сурункали очиқ ярага айланади. Яра 1,5-3 йилдан кейин тузалиб кетади, лекин унинг ўрни чандиқ бўлиб қолади. Табиатда лейшмания паразити кемирувчилар (юмронқозиқ, каламушлар) ва итларда паразитлик қилади. Бу ҳайвонлар лейшмания паразитининг резервуари ҳисобланади. Кемирувчилар инида яшайдиган қон Сўрувчи искабтопарлар (Плилеботомус паппатасии) ҳайвонлар қонини сўрганида лейшманияни ўзига юқтиради. Искабтопарлар ичагида лейшмания бўлиниш орқали тез кўпаяди, унинг хивчини пайдо бўлади ва фаол ҳаракат қилади. Искабтопарлар лейшманияни одамларга юқтиради.
Лейшманиоз Шимолий Африка, Жанубий Европа ва Жанубий Ғапбий Осиёнинг бирқанча мамлакатларида тарқалган. Касаллик Ўзбекистоннинг жанубий районларида тарқалган бўлиб, унинг табиий манбаи асосан чўл минтақасидаги юмронқозиқлар ини билан боғланган.
Шундай қилиб, лейшмания ҳам уйку касаллиги қўзғатувчиси сингари табиатда одам бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар ёвойи ҳайвонлар организмида мавжуд бўлади. Паразитларни бир ҳайвондан бошқасига ҳашаротлар юқтиради. Рус паразитологи Е. Н. Павловский одамлар ва ҳайвонлар ўртасида бўғи моёклилар ёрдамида айланиб юрадиган касалликларни табиий манбали трансмиссив касалликлар деб атайди.
Одамларнинг жигари, талоғи ва лимфа безларида паразитлик қилувчи Леишманиа доновани кайаазар деб аталувчи оғип ички лейшманиозни пайдо қилади. Бу касалликни ҳам искабтопарлар юқтира ди. Касалланган кишида кам қонлик пайдо бўлиб, у озиб кетади. Жигар ва талоғи шишиб халок бўлиши мумкин. Калаазарни қўзатувчи лейшмания паразити табиатда итлар қонида яшайди. Калаазар Жанубий ва Шимолий Осиё ва Италияда, Туркманистоннинг айрим ҳудудларида учрайди.
Юқорида кўрсатилган хар иккала лейшманиоз билан ҳам кўпроқ болалар касалланади. Касалликлардан кейин мунтазам иммунитет ҳосил бўлади. Шунинг учун хар бир киши лейшманиоз билан фақат бир марта касалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |