Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и



Download 10,27 Mb.
bet3/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

Иш тартиби. 1. Микроскопни стол устида штатив дастасини узингизга каратиб қўйинг. Буюм столчаси марказидаги тешикча устига кичик объективни қўйинг. Кейин окулярга чап куз билан каранг ва кузгунинг ботиқ томонини ёруғлик манбаига йуналтириб, ёруғликнинг текис акс этишини кузатинг. 2. Препарат шишасини буюм столчасига шундай қўйингки, текширилаётган объект столча марказидаги тешикчага тўғри булсин. Сунгра кичик объектив ёрдамида фокус оралиги тўғриланади. Бунинг учун аввало буюм столчасига қараб туриб, микрометрик винт ёрдамида объектив коплангич ойнасига тегмайдиган қилиб туширилади. Кейин окуляр орқали қараб, микрометрик винтни аста-секин узингиз томонга буринг ва тубусни юқорига кўтаринг. Натижада объектнинг акси кўрина бошлайди. Кейин микрометрик винт билан фокус оралигини янада аниқрок тўғрилаб, объект равшанлаштирилади.
Микроскопда кузатиш учун майда хашоратларнинг, тубан қисқичбақасимонларнинг тайёр препаратларидан ёки бақалар сақланадиган идишлардан олинган бақанинг улик эпителий тўқимасидан тайёрланган вақтинча препаратлардан фойдаланиш мумкин. Аслида секин ҳаракатланувчи объектларнинг бўлиши мақсадга мувофикдир.
Микроскопнинг катта объективида кузатиш учун тубусни кўтармасдан (акс ҳолда объект куринмай қолади), револьверни бўраб, зарур бўлган объектив куйилади. Сунгра окуляр орқали қараб туриб, микрометрик винт билан тубус пастга туширилади ва фокус аниқлаштирилади. 3. Коплагич ойначага мум ёки пластилиндан оёқчалар ясанг. Оқ сўт планарияси, гидра, дафния ва циклоп каби ҳайвонларнинг вақтинча препаратларининг устини шу ойнача билан ёпиб, микроскопнинг кичик объективи орқали кузатинг. 4. Жигар қуртининг бўялган микропрепаратларини бинокуляр ёрдамида кузатинг. 5. Дафния ва циклоплар мавжуд бўлган сувдан бироз Петри идишига қўйиб, уни қўл лупаси ёрдамида кузатинг ва сувдаги қисқичбақасимонларнинг ҳаракатига эътибор беринг.
Микроскоп билан биринчи марта иш бошлаганда куйидаги коидаларга амал қилиш лозим:
1. Микроскоп билан иш бошлаганда олдин қонденсор юқорига кўтарилади, диафрагма очилади ва кичик (8х) объективни объект устига келтирилади.
2. 8 х ва 40 х ракамли (курук система) объективлар билан ишлаганда ботиқ кузгудан, 90 х ракамли (ёгли система) объектив билан ишлаганда эса текис кузгудан фойдаланилади.
3. Препаратни ургана бошлаганда кичик (8х) объектив ишлатилади. Агар объектнинг тузилишини катта қилиб кўриш зарур бўлса, унда катта объективга кучирилади.
4. Микроскоп тубусини пастга туширганда, объектив препаратга тегмаслиги учун, албатта буюм столчасига қараб туриши керак, акс ҳолда объектив ва урганилаётган препарат синиши ёки бузилиши мумкин.
5. Микроскоп ёрдамида объектларни текширганда чап куз билан окулярга, унг куз билан эса қоғозга қараб объектнинг расмини чизиш керак, аммо унг кузни ёпиш ярамайди. Чап қўл билан микрометрик винтни бироз айлантириб, препаратнинг турли чуқурликдаги сатхини кўриш мумкин. 6. Микроскоп билан жуда эхтиёт бўлиб ишлаш керак, айникса, унинг линзаларидан иборат бўлган окуляр ва объективларини юмшок ок тоза газламадан тайёрланган рўмолча билан ёки махсус мўйқалам билан тозалаш мақсадга мувофик.

Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish