ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КО–МОКСИКЛАВ
KO–MOXICLAVUM
Препаратни савдо номи: Ко-моксиклав
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Амоксициллин тригидрати ва калий клавунати.
Дори шакли: Суспензия тайёрлаш учун кукун.
Таркиби:
Фаол модда: Амоксициллин тригидрати ва калий клавунати.
Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, натрий цитрат, тозаланган натрий карбоксиметилцеллюлоза, қанд, аэросил, ароматик озуқа эссенцияси.
Таърифи: Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ўзига хос мевали ароматизатори ҳидига ва ширин таъмга эга кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (пенициллинлар гуруҳи).
Код АТХ: J01CR02
Фармакологик хусусиятлари.
Кенг таъсир доирасига эга антибиотик; яримсинтетик пенициллин амоксициллин ва b-лактамазларнинг ингибитори клавулан кислотасини сақлайди. Клавулан кислотаси Staphylococcus spp, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Haemophilis influenzae, Moraxella catarrhalis, Bacteroides spp ишлаб чиқарадиган кўпчилик b-лактамазларни (Ричмонд Сайкс таснифи бўйича 2,3,4 ва 5 турлари), клиник аҳамиятли ингибирлайди. Enterobacter spp, Morganella morganii, Pseudomonas aeruginosa, Serratia spp, Acinetobakter spp. ишлаб чиқарадиган I–тур b-лактамазларга нисбатан нофаол. Ушбу мажмуа юқори бактерицид фаолликни (шу жумладан амоксициллинга чидамли микроорганизмларнинг штаммларига нисбатан) таъминлайди. Клавулан кислотаси амоксациллинга нисбатан b-лактамазларга янада юқорироқ яқинликка эга бўлиб, b-лактамазларнинг таъсири остида амоксициллинни ферментатив деградациясига тўсқинлик қилиб, фермент билан турғун фаолсизлантирилган комплекс ҳосил қилади.
Шундай қилиб, препарат граммусбат ва грамманфий бактерияларнинг кенг спектрига (шу жумладан b-лактамазларни ишлаб чиқарилиши оқибатида штаммлар b-лактамларга чидамлилик орттирилган штаммларга) бактерицид таъсир қилади.
Аэроб граммусбат бактерияларга нисбатан фаол: Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus pneumoniae, Streptococcus viridans, Streptococcus milleri, Streptococcus pyogenes, Streptococcus bovis), Enterococcus faecium, Staphylococcus aureus (метициллинга чидамли штаммларидан ташқари), Corynebacterium spp, Listeria monocytogenes, Nocardia asteroides; аэроб грамманфий бактериялар: Aeromonas spp, Bordetella pertussis, Brucella spp, Campylobacter jejuni, Campylobacter coli, Citrobacter spp. (ўртача сезгир), Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Helicobacter pylori, Klebsiella spp, Legionella pneumophila, Moraxella catarrhalis, Morganella spp. (ўртача сезгир), Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, cholerae, Yersinia enterocolitica (ўртача сезгир); анаэроб бактериялар: Actinomyces israelii, Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis), Prevotella melaninogenica, Clostridum spp. (Clostridum difficile дан ташқари), Peptostreptococcus spp, Eikenella corrodens, Fusobacterium spp, Propionibacterium spp, Treponema pallidum. Препаратга Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium bovis, Mycobacterium kansasii ўртача сезгир. Препаратга Mycobacterium chelonae чидамли.
Do'stlaringiz bilan baham: |