1-мавзу. Касбга йўналтириб ўҚитишнинг мақсад ва вазифалари. Касбга йўналтириб ўҚитишнинг



Download 472,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi472,16 Kb.
#85549
  1   2   3
Bog'liq
1-амалий



1-МАВЗУ. КАСБГА ЙЎНАЛТИРИБ ЎҚИТИШНИНГ МАҚСАД ВА 
ВАЗИФАЛАРИ. КАСБГА ЙЎНАЛТИРИБ ЎҚИТИШНИНГ 
ПЕДАГОГИК ВА ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ. МАТЕМАТИКАНИНГ 
КАСБИЙ ФАНЛАР БИЛАН АЛОҚАДОРЛИГИНИНГ ЎРНИ ВА 
АҲАМИЯТИ. 
Математика ўқитишда фанлараро алоқадорлик ва изчиллик 
тамойилиКасб-ҳунар коллежларида умумтаълим предметлари билан бирга 
махсус предметлар, яoни шахсни тўла маoнода касбга йўналтирувчи махсус 
предметлар ҳам ўрганилади. Шунинг учун бу таълим масканларида 
математиканинг касбий фанлар билан алоқаси талаб этилади. 
Инсон билими икки йўл – бевосита ўз тажрибалари ва билиш 
фаолияти натижалари билан пайдо бўлади. Бевосита тажриба натижалари – 
бу шундай билим, таассуротларки, бу билимларни инсон китоблардан 
эмас, бошқаларнинг сўзларидан эмас, балки ўрганилаѐтган предметлар 
билан ишлашдан, ўрганилаѐтган ҳодисаларни бевосита кузатишлардан 
олади. Худди мана шу билим манбаи ўқитиш жараѐнида ўқувчиларда 
ижодий қобилиятларни ривожлантириш учун жуда муҳимдир. 
Маълумки, бизни ўраб турган олам чексиз б¢либ, уни турли хил 
фанлар ѐрдамида ўрганишни тақозо қилади. Масалан, Фарадейнинг 
электромагнит индукция ходисаси бўйича тадқиқотлар ва Максвеллнинг 
электромагнит майдон назарияси ўз вақтида математиканинг вектор ва 
тензор таúлил тушунчалари ривожланишига туртки бўлган, физиканинг 
кўплаб соҳаларига ижобий таoсир кўрсатган. Астрономия, кимѐ каби 
фанлар эҳтиѐжлари физиканинг ўзинигина эмас, балки унинг айрим 
бўлимлари ривожланишини йўлга солди. Масалан, оптика ривожланиши 
астрономия эҳтиѐжларини қондиради. 
Бир фан қонун-қонуниятларини ўрганиш бошқа билим соҳаларида 
янги қирраларнинг очилишига ѐрдам беради. Масалан, дифференциал ва 
интеграл ҳисоб физик ва инженерларнинг аввал ечиш қийин бўлган 


муаммоларини ҳал қилди. Ҳозирги пайтда фанларнинг бир-бирига ўзаро 
таoсири борган сари катта аҳамият касб этмоқда. Улар орасидаги алоқалар 
кучаймоқда ва бирининг ютуьи бошқаларининг ютуьига боьлиқ бўлмоқда.
Математика, табиий фанлар эришаѐтган ютуқларида, кибернетика 
назариясида қилинган янги тадқиқотлар ўз аксини топмоқда. Табиийки, 
техник фанлар амалий математика зиммасига янги-янги вазифаларни 
қўймоқда. 
Фанларнинг бир-бирига киришиб кетиши оқибатида янгидан-янги 
фанлар, масалан, физикавий кимѐ, кимѐвий физика, биофизика, биокимѐ, 
физика-кимѐвий биология, радиобиология, геотехнология, математик 
лингвистика, кибернетика ва ҳоказо каби фанлар вужудга келди. 
Янги техниканинг яратилиши ва замонавий ишлаб чиқаришда 
автоматлаштириш, ахборот технологияларининг кенг қўлланилиши 
бевосита 
математиклар, 
кибернетиклар, 
электроника 
соҳасидаги 
мутахассисларнинг иш маҳсулидир, лекин шу билан бирга математик 
иқтисод, иқтисодий кибернетика билан шуьулланувчи мантиқчилар, 
тилчилар, психологлар, олимларнинг ҳам хизмати. 
Фанлараро алоқалар – бу, умуман олганда, турли фанлар орасидаги 
алоқалар. Касб-ҳунар коллежларида фанларнинг ўзаро алоқадорлиги 
деганда, бизнинг фикримизча, математиканинг бошқа предметлар билан 
алоқа доирасини, шунингдек, дастур мазмуни ва услубини, ишлаб чиқариш 
таълими ва меҳнат усулларига татбиқ этиш тушунилади, бу алоқалар 
ўқувчиларда турли дидактик воситалар, малака, қобилият ва билимлар 
тизими, шу билан бирга, шахснинг сифатлари, ўқитишнинг мақсади, 
талаблари билан шакллантирилади. 
Фанлараро 
алоқалардан 
фойдаланиш 
таълимни 
касбга 
йўналтиришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Фанлараро 
алоқаларни амалга оширишдаги ўқитувчи ишининг асосий шакллари 
қуйидагилардан иборат: 


 метод 
бирлашмалар 
томонидан 
ўтказилган 
биргаликдаги 
йиьилишлар; 
 очиқ дарслар ва комплекс топшириқлар ишланмалари; 
 математика хоналарини жиҳозлашда фанлараро алоқаларнинг акс 
эттирилиши; 
 амалий характердаги билим, кўникма ва масалалар шаклланишига 
қўйилган ягона талабларни ишлаб чиқиш; 
 табиий-математик йўналишдаги фанларнинг муросаланган ва бир-
бири билан алоқадор ҳолда ташкил этилган таълим талабларига амал 
қилиш. 
Бу ва бошқа масалаларни тизимли ҳал қилиб бориш бевосита
математика билан умумкасбий фанлар алоқадорлигини амалга 
оширишининг асосий воситасидир. Бу мақсадга эришиш учун ўқитувчи бу 
фанларни ўқитишда қандай математик билимлар қўлланилишини доимо 
билиши керак. 
Амалий машьулот, текширув-синов дарсларида касбга йўналтирувчи 
масалалардан фойдаланиш вақтида ўқувчиларнинг билим даражасига 
қараб, табақалаштириш мақсадга мувофиқдир. Бунда бутун синф учун бир 
хил мисоллар танланади, фақат бу мисолларнинг шартига ўзгартиришлар, 
ѐрдамчи таoрифлар, формулалар киритиб ѐки уларни чиқариб ташлаш 
йўли билан масала осонлаштирилади ѐки мураккаблаштирилади. Биринчи 
даражали (энг юқори) мисоллар энг кучли ўқувчилар учун мўлжалланган 
бўлиб, бунда керакли формулалар ўқувчининг ўзи томонидан аниқланиб, 
мутлақо мустақил равишда ечилади. 
Математика ўқитувчиси ҳам, махсус фан ўқитувчиси ҳам ўқувчиларда 
ҳисоблашларни бажариш вақтида қийинчилик туьдираѐтган сабабларни 
ўрганишлари ва анализ қилишлари лозим. Бунда иккита асосий сабаб 
бўлиши мумкин: махсус фан яхши ўзлаштирилмаган ѐки ўқувчилар 


математиканинг тегишли бўлимидан етарли даражада билимга эга эмаслар. 
Ўқитувчи ўқувчиларнинг математикани яхшироқ эгаллашларига ҳаракат 
қилишларига, математиканинг ҳаѐт, ишлаб чиқариш, бошқа фанлар учун 
муҳим ва аҳамиятли эканини кўра олишларига, у ѐки бу касбни математик 
билимларсиз эгаллаб бўлмаслигини тушунишларига эришиш лозим. 
Ўқувчилар онгли равишда ва қизиқиш билан ўқув материалини қабул 
қилишлари учун математикани махсус фанлар ва ишлаб чиқариш таълими 
билан чамбарчас боьлаш керак. Буларнинг барчаси касб-ҳунар 
коллежларининг математика ўқитувчиларининг ишига ўзига хосликни 
олиб 
киради. 
Шунинг 
учун 
дарсга 
тайѐрланишда 
техник 
адабиѐтлар[49,52,79] (касб-ҳунар ва техник таълим бўйича дастур, 
дарслик, ўқув қўлланмалари)ни ўрганиш, махсус фан ўқитувчилари ва 
ишлаб чиқариш таълими усталарининг дарсларини кузатиш зарур. Ўқув 
материалининг ҳар бир мавзусига режа тузишда шу мавзуга тегишли 
ишлаб чиқариш таълими материалининг ҳажми ва мазмуни қатoий 
аниқланиши, ишлаб чиқариш таълими билан математикани ўқитиш 
орасидаги алоқаларнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш мақсадга 
мувофиқ. 
Юқоридаги фикрлар фанларни интеграциялаш (лотинча «integer» - 
умумийлик, «integerara» - умумийликни тўлдириш, яратиш, тиклаш деган 
маoноларни англатади) зарурлигини таoкидлашга имкон беради. Бу табиий 
билимларнинг турли қиѐфадаги умумийликлардан ҳосил бўлувчи қонун-
қоидалари билан табиат диалектикасига чуқурроқ киришга шароит 
яратади, бу турли умумийликлар ўзаро минглаб тушунчалар билан 
боьланганки, улар табиий фанлар методлари ва уларнинг илмий 
натижалари билан ўрганилади. Шунинг учун фанларнинг ўзаро алоқаси ва 
бир-бирига узвий боьланиши уларнинг тобора ўсиб бораѐтган қувватидан 
янада унумлироқ, янада мақсадлироқ фойдаланишга имкон беради, негаки, 
бу фанларнинг бирлашиши илмий билимларнинг синтез қилиниши 
натижасида инсон онгининг моддий дунѐнинг сир-синоатларини идрок 


қила олиши учун энг қўлай шароит яратилади. 

Download 472,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish