1-расм. Гидра танасининг гистологик тузилиши
Гидра гавдаси тузилишининг тик кесмаси; 1-эктодерма ва унинг остидаги таянч парда; 2-эндодерма; 3-оғиз; 4-пайпаслагич; 5-гастрал бўшлиқ; 6-пайпаслагичдаги отувчи ҳужайралар гуруҳи; 7-товон; 8-тухум ривожланаётган безлар; 9-уруғдон. Б-отилувчи ҳужайра; Д-гидранинг кундаланг кесими; э-гидра танасининг катталаштирилган бир қисми; Ф- катталаштирилган эпителиал-мускул ҳужайраси; Г-пайпаслагичда жойлашган отилувчи ҳужайралар.
Гидра жинссиз ва жинсий кўпаяди. Жинссиз кўпайишда куртаклар ҳосил қилади. Гидра танасининг ўрта қисмида бўртма пайдо бўлиб ўсади, унда оғиз тешиги ва пайпаслагичлар ривожланади. Олдин куртак «она» гидра ҳисобига озиқланади, кейин эса узи мустақил равишда майда жониворларни ушлаб озиқланади. Кейин куртаклар гидра танасидан ажралиб, узлари алоҳида яшашга ўтади. Эрта бахордан кеч кузгача гидра куртаклаш усули билан кўпаяди, баъзан битта гидрада икки-уч куртак ҳосил бўлиши мумкин. Сув ҳавзалари совиган ва озуқа моддаларн камайган пайтларда эса гидра жинсий кўпаядн. Гидралар орасида айрим жинсли ва икки жинсли - гермафродит турлари учрайди. Эктодерма қисмидаги интерстициал ҳужайраларининг айримлари тухум ҳужайрасини, баъзилари эса жуда кўп марта бўлиниб, уруғ ҳужайраларини ҳосил цилади. Тухум ҳужайраси гидра танасининг товон қисмида, уруғ ҳужайралари эса оғиз томонига яқинрок жойда ривожлапади. Тухум ҳужайраси гидра организмида уруғланиб, усти қалин пўст билан ўралади ва шу ҳолатда қишлайди. Бахорда улардан ёш гидралар ривожланади. Уруғ ҳужайралари тухум ҳужайрасига нисбатан олдинрок етишганлиги учун икки жинсли гидралар ўз-ўзини уруғлантира олмайди.
Иш тартиби. 1. Гидранинг ташқи тузилишини ўрганиш учун тирик гидралар соат ёки буюм ойнасига бир неча томчи сув куйилади. Агар буюм шишасида бўлса, унинг устини «оёқчали» қоплағич шишача билан ёпиш керак. Препаратни микроскопнинг кичик объективи орқали, бинокуляр ёрдамида кузатилади ва гидра танасинннг умумий тасвири чизилади. 2. Гидранинг озиқланишини кузатиш учун соат ойнасидаги гидраларга дафния ёки циклоплар сув билан томизиладн. Бу қисқичбақасимонларни гидралар қандай қилиб ушлаш ва ютишини кузатинг. 3. Гидра танасининг бўйига ва кўндаланг кесмаси микропрепаратларини микроскопнинг кичик ва катта объективлари орқали кузатиб, эктодерма ва эндодерма ҳужайраларини фарқланг ва улар орасидаги таянч пластинка - мезоглеяни топинг. Буйига ва кудаланг кесмаларининг тасвирини чизинг. 4. Гидра тубан тузилган кўп ҳужайрали ҳайвон эканлигини кўриш учун танасини ташқил қилувчи ҳужайраларни ажратиш (мацерация қилиш) керак. Бунинг учун тирик гидрани буюм ойнасидаги сув томчисига ўтказиб, унга яшил метилнинг сирка кислотасидаги эритмаси ёки 30° ли спиртдан 1—2 томчи аралаштирилади. Бироз вақт ўтгандан кейин препаратга устки қоплағич ойнаси ёпилади ва микроскопда кузатилади. Бунда бир-биридан ажралган эктодерма, эндодерма ва отилувчи ҳужайраларни кўриш мумкин. Отилувчи ҳужайраларнинг расмини чизинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |