Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и


-расм. Жигар қурти (Фасcиола ҳепатиcа) нинг жинсий, овқат ҳазм қилиш ва айириш органлари



Download 10,27 Mb.
bet21/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

24-расм. Жигар қурти (Фасcиола ҳепатиcа) нинг жинсий, овқат ҳазм қилиш ва айириш органлари:

Д-жинсий системаси; А- овқат ҳазм қилиш системаси;


1-оғиз сўрғичи; 2-қорин сўрғичи; 3-шохланиб кетган ичак; 4-қўшилиш органи (сиррус); 5-тухумдон; 6-сариқдон; 7-сариқдон йўллари; 8-уруғдонлар; 9-уруғ йўллари 10-бачадон.
Б- айирув органлари; 1- айирув органининг шохобчалари; 2-асосий айириш канали; 3-унинг ташикчаси

3. Жигар қуртининг кўндаланг кесмаси микропрепаратларида унинг тери-мускул халтасининг тузилишини, тегументда жойлашган хитиндан иборат тукчаларни, мускулларининг тузилишини ва органларнинг кесмасини ўрганинг. 4. Овкат ҳазм қилиш, айирув, жинсий органлар ва нерв системаларини, шунингдек кўндаланг кесмасини алоҳида расмларини чизинг.




2 – иш.
Жигар қуртининг ривожланиши


Керакли жиҳозлар: мирацидий, редий ва церкарияларнинг бўялган тайёр микропрепаратлари (иложн бўлса тириклари), микроскоплар, жигар қуртининг тараққиёт боскичларини акс эттирувчи жадваллар.

Жигар қуртининг тухумлари қалин пўст билан ўралган бўлиб, 0,13—0,15 мм узунликда бўлади. У бошланғич ривожланиш даврини бачадонда ўтказади. Фасциола тухумлари унинг танасидан чиққандан кейин хўжайиннинг жигаридан ўт йўлларига ўтиб, ундан ичакка ўтади ва экскремент (нажас) билан бирга ташқи муҳитга чиқади. Бу вақт давомида унда личинка ривожланади. Бундай тухумлар сувга тушганда ва қулай шароит (ҳарорат, ёруғлик) бўлганда улардан личинка—мирацидийлар чиқади. Унинг усти киприкчалар билан қопланган. Ана шу киприкчалар ёрдамида мирацидий сувда эркин сузиб юради. Мирацидийнинг бош томонида «Х» шаклида иккита «кўзчаси» бор, улар ёруғликни сезиш учун хизмат қилади. Мирацидий танасининг кейинги қисмида эмбрион ҳужайралар деб аталувчи ёки уруғланмасдан ривожланиш хусусиятига эга бўлган партеногенетик тухумлар етишади. Мирацидий озиқланмайди, у эмбрион тараққиёти вақтида йиғилган гликоген ҳисобига яшайди. Сувда 30—40 соат давомида сузиб юргандан кейин у танасининг олдинги учида жойлашган хартумчаси ёрдамида моллюска танасини тешиб унга кириб олади. Бунда унинг хартумчаси асосида жойлашган махсус безлар ишлаб чиқарадиган суюқлик муҳим аҳамиятга эга, чунки у мирацидий кираётган жойда моллюска тана тўқимасининг парчаланишини таъминлайди. Одатда мирацидий жигар қуртининг оралиқ хўжайини бўладиган қорин оёқли, моллюска (Лимнеа трунcатула) нинг жигарида ёки жинсий безларида жойлашиб олади. Моллюсканинг танасида мирацидий киприкчаларини йўкотиб, ноаниқ шаклдаги ҳаракатсиз спороцистага айланади. Спороцистада партеногенетик тухум ҳужайралари майдаланиб ривожлана бошлайди ва эмбрион шарлари ҳосил бўлади. Буларнинг ҳар биттасидан редийлар етишади (25-расм).


Редилар ҳаракатчан, уларда оғиз, халтасимон ривожланмаган ичак, танасининг ўрта қисмида эса бир неча эмбрион ҳужайралар (шарлар) мавжуддир. Ана шу ҳужайраларнинг ҳисобидан унинг танасида навбатдаги личинка — церкариялар ривожлана бошлайди. Лекин редийларнинг танасида иккиламчи (бўғин) редийлари ҳам ривожланиши мумкин.
Церкариялар редийнинг ва оралиқ хўжайин моллюсканинг танасидан ташқарига чиқади. Уларда оғиз қорин сўрғичлари, икки шохчалик ичак анча ривожланган бўлади. Церкариялар танасининг кейинги қисмидаги дум ёрдамида сувда сузиб юради. Кейин улар сув ҳавзаси қирғоқларидаги ўтларга ўтириб олади, думи узилиб тушади ва усти қалин пўст билан ўралади. Бундай личинкалар адолескария деб аталади.




Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish