1.4. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро моделлари.
Ўтган ХХ аср, ижтимоий ҳаётнинг револицион асри сифатида тан олинган. Айна шу даврда, хўжалик субъектлари фаолиятида туб ўзгаришлар рўй берган. Энг авалло янги ва мураккаб фаолиятга эга бўлган хўжалик субъектлари (корпоратив, трансмиллий ва бошқалар) вужудга келди ва уларнинг хўжалик фаолиятини бошқариш тизимида янги усуллар (соҳибкорлар, инвестор ва кредиторлар) пайдо бўлди. Хўжалик субъектининг сони кескин ортиб, унинг таркибида жисмоний шахслар сони кўпайди. Бундан ташқари, молиявий бозорнинг кўлами ва таснифи ривожланиб бориб, халқаро бизнес вужудга келди. Шунингдек, хўжалик фаолиятига кенг кўламда энг юқори фан ва техника ютуқлари жорий қилиниб, уни бошқариш компьютер-дастурий ва техник воситалари ёрдамида амалга оширила бошланди.
Айни пайтда молиявий хатарлар (риск) даражаси ҳам ошиб борди. Молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар ундаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда қарор чиқаришлари лозим. Ҳар бир фойдаланувчининг ўз манфаати бор. Аксарият фойдаланувчиларнинг нияти албатта фойда олишдир. Улар тўғри қарор қабул қилишлари учун молиявий ҳисоботни тиниқ ва аниқ, тўлиқ ва ишончи бўлишини хохлайди. Агар ҳисоботларда зарур маълумотлар бўлмаса, улар бузилган ва хатога йўл қўйилган ёки нотўғри ишлов берилган ва тўғри маълумотлар нотўғри акс эттирилган бўлса, бу маълумотлардан фойдаланиб қарор чиқариш ҳам ўта хатарли ҳисобланади.
Шу сабабли, хўжалик субъектининг молиявий ҳисоботларнинг тўғри ва ишончли тузилишига бўлган талаб ҳам ўзгариб бориши табиийдир. Ана шундай янги талаблар айниқса ўтган асрнинг иккинчи ярмида кўплаб халқаро молиявий ташкилотларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Бугунги кунда, умумий жиҳатлари бўйича бир хил бўлган бир нечта халқаро моделлари шаклланиб улгурган. Албатта, ҳар бир мамлакат ўз иқтисодий сиёсатидан ва амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг турли моделларидан фойдаланиб келмоқда.
МҲХС моҳиятини тушуниш учун бухгалтерия ҳисобининг моделларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирда бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги моделлари мавжуд бўлиб, бу моделлар бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тизими ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди.
Демак кўриниб турибдики, ҳар бир модел ўзининг маълум бир хусусиятларига эга. Шунингдек, Бухгалтерия ҳисобининг моделлари таркибига ислом моделини ҳам қайд этиш жоиз. Расмда берилган изоҳларга кўра, субъект томонидан тузилаётган ҳисоботлар айниқса давлат органлари, инвесторлар, мулк эгалари учун аҳамиятлидир. Бухгалтерия ҳисобининг моделларини кўриб чиқишда ишлаб чиқариши ва саноати ривожланган Япония Германия, АҚШ, Ҳиндистон, Россия, Буюк Британия ва Франция мамлакатларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи халқаро стандартлар асосида яратилган ва улар МҲXС ривожланишига таъсир қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |