1.3. МҲХС таркиби ва уни қўллаш тартиби.
Таъкидлаш жоизки, хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ташкил қилиш хориж капитал бозорларидан қулай фойдаланиш, хорижий инвесторлар орасида ишончнинг ортиши, компаниялар учун харажатларининг камайишига ва хисоботларнинг тушунарлилигини таъминлаб беришга имкон яратади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини мамлакатлар ҳисоб тизимида қўлланиши жаҳон бозорига чиқиш билан биргаликда юқори салоҳиятли инвесторларни жалб қилишнинг омилларидан бири ҳисобланади. Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари субъектнинг молиявий барқарорлигини баҳолашда уларнинг нафақат фойдали бўлиши, балки бошқарув қарорлари қабул қилишда самарали ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган ҳисоботлар корпоратив бошқарувда айниқса чет эл капитали иштирок этувчи субъектларда муҳим элементлардан биридир. Молиявий Ҳисобот Халқаро Стандартининг асосий мақсади – дунёда барча мамлакатларнинг молиявий ҳисоботларининг энг яхши жиҳатларини инобатга олган ҳолда, уларни такомиллаштириб, ҳамма учун мақбул бўлган молиявий ҳисоботларнинг универсал стандартларини яратиш ва ҳаётга жорий қилиш йўлларини излаб топишдир.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда МҲХСнинг хўжалик юритувчи субъектларда жорий қилиниши хорижий инвесторларни жалб қилиш йўналишларини такомиллашишига, қулай ҳисоб тизимининг юзага келишига олиб келмоқда.
Бизнинг мамлакатимизда бу жараён Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонуни билан тартибга солинади. Қонунга мувофиқ йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳисоботларнинг умумий шаклларидан иборат бўлади2:
Бухгалтерия баланси - 1-шакл;
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-шакл;
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - 4-шакл;
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот- 5-шакл;
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби” тўғрисида Қонунининг 22-моддасига кўра, Молиявий ҳисобот - бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир.
МҲХСнинг 1-сонли стандартига кўра молиявий ҳисобот шакллари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:
Бухгалтерия баланси (balance sheet)
фойда ёки зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (income statement)
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот(changes in equity statement)
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (cash flow statement)
танланган тушунтириш изоҳлари (explanatory note)
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МХҲСлар)-бу Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича Кенгаши (МҲХСК) томонидан чиқарилган стандартлар ва шархлардир. Улар қуйидагиларни қамраб олади:
- Бухгалтери ҳисобининг халаро стндартлари;
- Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари.
Юқоридагилардан келиб чиқиб таъкидлаш жоизки, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бутун жаҳонда янада кенгроқ фойдаланилмоқда ва тан олинмоқда. Молиявий хисоботнинг халқаро стандартларининг яна афзаллик жиҳатларидан бири шундаки, маълумотларнинг шаффофлиги ва объективлиги бўлиб, инвестор ва банклар томонидан субъект фаолиятини ривожлантиришга сармоя киритиш масаласини ҳал этишга ёрдам беради.
Мамлакатимиз миллий ҳисобчилик тизимида Молиявий хисоботнинг халкаро стандартларининг қўлланилиши, хориж инвестицияларини тўғридан-тўғри жалб қилишга, бунинг натижасида ишлаб чиқаришни кенгайишига, модернизация қилинишига, янги иш ўринлари яратилишига, давлат бюджетига солиқларнинг тушумини кўпайишига, иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини таъминланишига катта ҳисса қўшади. Шунингдек корпоратив бошқарувда энг тўғри ва ишончли иқтисодий ечимни, энг мақбул қарорларни қабул қилиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |