С¤з боши ¤рнида


-расм. Бухгалтерия ҳисобининг моделлари



Download 2,81 Mb.
bet24/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

3-расм. Бухгалтерия ҳисобининг моделлари

Биз қуйида, бугунги кунда дунё мамлакатларида айрим жихатлари билан бир-биридан фарқ қилувчи бухгалтерия ҳисоби моделлари тўғрисида қисқача маълумот берамиз.


1. Британ-америка модели. Ушбу модел ўта ривожланган бозор муносабатлари ва маълумотлар таъминоти технологиясига таянади. Унинг асосий мақсади инвестор ва кредиторларни ишончли ва тушунарли маълумотлар билан таъминлашдан иборат. Бу - демократик модел ҳисобланади.





Британ-Америка модели

унинг афзаллиги шундан иборатки, бухгалтерия фаолияти қаътий ўрнатилган қонунчилик талаблари билан чегараланмаган, фақат бухгалтер учун “нима қилиш мумкин эмас” деган қоида амал қилади.

Шунинг учун бу мамлакатларда бухгалтерия ишларини юритиш тартиблари давлат ҳокимият органлари томонидан эмас, балки асосан жамоатчилик ташкилотлари томонидан белгиланади. Масалан, АҚШ да жуда кўп профессионал бухгалтерлик жамиятлар фаолият юритади. Айнан улар томонидан мамлакатда барча компаниялар учун қўлланилиши зарур бўлган “Бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган қоидалари” (GAAP) ишлаб чиқилган ва уни жорий қилиш бўйича доимий иш олиб боришади. Ушбу моделнинг ижобий томонларини дунёнинг барча мамлакатлари эътироф этишган ва ҳисоб юритишда унинг асосий қоидалари инобатга олинган. Шу боис, ушбу модел қоидалари МХҲС нинг асосий тамойилларини ташкил этади.


АҚШда бухгалтерия ишларини юритиш тартиблари давлат ҳокимият органлари томонидан эмас, балки асосан жамоатчилик ташкилотлари томонидан белгиланади. АҚШ да жуда кўп профессионал бухгалтерлик жамиятлар фаолият юритади. Айнан улар томонидан мамлакатда барча компаниялар учун қўлланилиши зарур бўлган “Бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган қоидалари” (GAAP) ишлаб чиқилган ва уни жорий қилиш бўйича доимий иш олиб боришади. Ушбу моделнинг ижобий томонларини дунёнинг барча мамлакатлари эътироф этишган ва ҳисоб юритишда унинг асосий қоидалари инобатга олинган. Шу боис, ушбу модел қоидалари МХҲС нинг асосий тамойилларини ташкил этади.
АҚШда стандартлари бошқа стандартларга нисбатан GAAP инвесторларнинг манфаатларини хурмат қилиш нуқтаи назардан энг жиддий стандартлардан ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари Қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва халқаро бухгалтерия стандартлари доирасида ишлаб чиқилган GAAPнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Икки томонлама тамойил тушинчаси (Dual-aspect concept). Бу тамойил компаниянинг маблағлари миқдори ҳар доим ўз мажбуриятлари ва капиталига тенгдир: Активлар = мажбуриятлар + Kaпитал мувозанат тенгламаси деб аталиб, бу тамойил ҳар доим энг муҳим сифатида қаралади.
Пул билан ҳисоблаш тамойили (Money-measurement concept). Бу эса бухгалтерия ҳисоботлари фақат пулни ифодалашга эга бўлган маълумотларни ўз ичига қамраб олади, натижада бухгалтерия ҳисоби компанияларнинг тутган мавқеи тўғрисида тўлиқ бўлмаган ҳисобот бўлиб, ҳар доим ҳам компаниянинг молиявий фаолияти тўғрисида энг муҳим бўлган маълумотларни қамраб олмайди.
Корхона автономия тамойили (Entity concept).. Бунда компаниянинг (GAAP, IAS)га асосланган ҳисобрақамлари унинг эгалари ёки ходимларининг ҳисобларидан ажратиб турилишини назарда тутади.
АҚШ бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўзида ғояларнинг энг асосий қисми бўлган фойдани ҳисоблаш имкониятига эътиборни қаратади. Америкалик бухгалтерлар фаолиятида икки ҳил фойда тушинчаси шаклланди: иқтисодий фойда ва бухгалтерия фойдаси. Ҳар икки фойда ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш муҳимлигига қаратилади.
Буюк Британия мамлакати бухгалтерия ҳисобининг ривожланиш хусусиятларини Британ-Америка (Нидерланд) модели билан бевосита боғлиқдир. Чунки, айнан Буюк Британия бухгалтерия ҳисоби Британ-Америка (Нидерланд), Англо-саксон, қолаверса АҚШ GAAP каби замонавий бухгалтерия ҳисоби моделларини шаклланишида катта манба бўлиб ҳисобланган.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Буюк Британияида бухгалтерия ҳисоби Ҳукумат ва қонунчиликдан мустақил равишда, бизнес манфаатларидан келиб чиққан ҳолда шаклланган. Маълумки, Буюк Британияда конституция амал қилмайди. Мамлакат ижтимоий ҳаёти парламентнинг қонунчилик ҳужжатларига ва Британия судининг қарорларига асосланган ҳолда тартибга солинади. Шу боис бўлса керак, бухгалтерия ҳисоби ҳам Ҳукумат томонидан батафсил тартибга солинмайди.
Ҳукумат унинг айрим умумий қоидаларини белгилаш билан кифояланади. Бу ҳолатни тўғри тушуниш учун, бухгалтерия ҳисобида операциялар мазмунининг шаклдан устуворлигини таъминлаш қоидасига изоҳ бериш мақсадга мувофиқдир. Бухгалтерия ҳисобида операциялар, агар уларнинг мазмуни тўғри деб қабул қилинган ҳолларда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга зид келган тақдирда ҳам, тан олинади.



Буюк Британия

бухгалтерия ҳисобини тартибга солишда бухгалтерлик касбий ташкилотларининг роли беқиёсдир. Миллий бухгалтерия стандартларини яратиш ташаббускори бўлиб 1969 йилда Англиядаги ва Уэлсдаги Маслаҳатчи бухгалтерлар институти - Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW) майдонга чиққан ва бир йилдан сўнг SSAP 1- Бухгалтерия операциялари стандартлари “Шўъба ташкилоти” ишлаб чиқилган.

Ҳозирги пайтда, мамлакатдаги олтита йирик маслаҳатчи бухгалтерлар уюшмаси Бухгалтерия ҳисобининг маслаҳат қўмитаси – ССАВга бирлаштирилган. Ҳатто, 1980 йилда ташкил топган ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича миллий стандартлар ўрнатувчи орган ҳисобланган Бухгалтерия стандартлар қўмитаси (АSВ) ҳам шу ташкилот таркибида фаолият юритади. Буюк Британиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши мамлакатда бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш бўйича қарор топган юқоридаги айрим тамойилларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.


Хусусан, Европа Иттифоқининг кўрсатмаларига мувофиқ мамлакат корхоналари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тартибга солиш қоидаларини қонунчилик ҳужжатларига киритиш чораларини кўрмоқда. Лекин мамлакатда фаолият юритаётган бухгалтерлик касбий ташкилотларининг нуфузи юқори бўлганлиги учун Европа Иттифоқининг 4-Директивасига Буюк Британия бухгалтериясининг тамал тоши ҳисобланган- “молиявий ҳисоботларни ишончли ва ҳаққоний - “true and fair view” тақдим қилиш қоидаси” киритилишига эришилган.
Шу билан бирга, Европанинг бошқа мамлакатларида бухгалтерия ҳисоби соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича йўналишлар Буюк Британияда ҳам пайдо бўлмоқда. Бугунги кунда россия мамлакатининг йирик фонд биржалари молиявий халқаро стандартлари асосида иш юритмоқдалар.
2. Континенталь моделдан асосан Европа мамлакатлари фойдаланади (Буюк Британия ва Голландиядан ташқари), Ушбу моделнинг хусусияти шундан иборатки, бухгалтерия ишлари Ҳукумат ва банк манфаатларига мослаштирилган ва қаътий қонунчилик талаблари асосида консерватив ҳисоб юритилади. Бухгалтериянинг ҳар бир тамойили солиқ, банк ва савдо қонунчилиги талаблари билан боғлаб қўйилган.



Континенталь модель

Бухгалтер учун “Сиз шунга мажбурсиз” тамойили амал қилади.

Масалан, Германияда “Савдо кодекси”, “Даромад айланмасидан солиққа тортиш, Даромад солиғи ва “Корпорацияни солиққа тортиш” каби қонунчиликлар асосида бухгалтерия ҳисоби тартибга солинади. Агар, Британо-америка (Голланд) моделида “Сиз бундай қилишингиз шарт эмас” деган қоида амал қилса, континентал моделда эса “Сиз шундай қилишингиз шарт” деган қаътий қоида ҳукмронлик қилади.


Немис бухгалтерия ҳисоби, нафақат Европа мамлакатларида қўлланилаётган Континентал моделни, балки дунёнинг бошқа мамлакатлар бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришда ҳам ҳақли равишда етакчи ўринни эгаллайди. Қонунчиликка мойил немис характери бухгалтерия ҳисобини аниқ ва қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга қатъий риоя қилган ҳолда юритиш қоидаларини яратди ва ундан жаҳоннинг кўпгина малакатлари ҳанузгача фойдаланилмоқда. Жумладан, у Россия орқали бизнинг ватанимизга кириб келган ва бугунги кунда амалга жорий этилган Миллий стандартларни ишлаб чиқишда тамал тоши бўлиб хизмат қилган.
Маълумки, иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраган Германия иқтисодиёти бир неча ўн йиллар давомида АҚШ назорати остида бошқарилди. Табиийки, бундай шароитда, албатта АҚШ ўз назорати остидаги мамлакат бухгалтерия ҳисобини ўзининг бухгалтерия моделига мослаштиришга ҳаракат қилган, акс ҳолда назорат кутилган самарали бермаслиги мумкин эди. Лекин немис менталитети мужассамлашган иқтисодиётда америкача бухгалтерия модели томир ота олмади. Ҳатто, бугунги кунда ҳам Германия Европа Иттифоқининг асосчиси ва энг фаол иштирокчиларидан бири бўлишига қарамасдан, иқтисодиётга молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш немис модели билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish