С¤з боши ¤рнида


МҲХС бўйича Қўмита (Фонд) мақсади ва вазифалари



Download 2,81 Mb.
bet20/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

1.2. МҲХС бўйича Қўмита (Фонд) мақсади ва вазифалари.


МХХС ҳақида хабардор бўлмаган бухгалтер деярли йўқ, аммо, кўпчилик учун бу тўрта ҳарфлар хали ўрганилмаган ва мураккаб, тушиниш қийин нарсага ўхшаб қолмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунё миқёсида кун сайин халқаро стандартларни эътироф этувчи мамлакатлар сони ошиб бормоқда. Молиявий Ҳисобот Халқаро Стандартлари дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро хамкорликни, жумладан иқтисодий муносабатларни ривожлантиришнинг айниқса инвестиция муҳитининг мухим воситаси сифатида хизмат қилмоқда. Молиявий ҳисоботлар бутун дунёда ташқи фойдаланувчилар учун кўпгина субъектлар томонидан тайёрланади ва такдим қилинади. Бундай молиявий ҳисоботлар турли давлатларда бир-бирига ўхшаш бўлиб туюлса ҳам, улар ўртасида турли ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар ҳамда ҳар хил давлатларда миллий талаблар ўрнатилганида молиявий ҳисоботнинг турли фойдаланувчиларининг талаблари ҳисобга олинганлиги сабабли юзага келиши мумкин бўлган фарқлар мавжуддир. Молиявий Ҳисоботлар Халқаро Стандартлари бутун жаҳонда молиявий ҳисобот стандартларининг яқинлашишида, келишувида ва янада яхшиланишида муҳим роль ўйнади.
Молиявий Ҳисоботлар Халқаро Стандартлари бутун жаҳонда янада кенгроқ фойдаланилмоқда ва тан олинмоқда. Ҳатто, баъзи мамлакатлар Молиявий Ҳисоботлар Халқаро Стандартлар (МҲХС)ни ўз стандартларидек ўзгаришларсиз ишлатишмоқда, баъзилари эса мамлакат хусусиятидан келиб чиқиб баъзи ўзгаришларни киритмоқдалар. БҲХСҚга илк бор 1973 йилнинг 29 июнида 10 та йирик мамлакатларнинг (Австралия, Канада, Франция, Герма­ния, Япония, Мексика, Нидерландия, Буюк Британия, Ирландия ва Америка Қўшма Штатлари) бухгалтер ва аудиторлар уюшмаси томонидан асос солинди.



1-расм. Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларидан фойдаланиш мақсади.
Мазкур Қўмита томонидан илк стандарт 1975 йилда 1-БҲХС (1975 й.) “Ҳисоб сиёсати ёритилиши” ва 2-БҲХС (1975 й.) “Товар-моддий захираларни тарихий қиймат бўйича ҳисоб тизими доирасида баҳоланиши ва тақдим этилиши”ларнинг якуний вариантлари чоп этилган. 1989 йилда Европа бухгалтерлар федерацияси (ЕБФ) бухгалтерия стандартларининг халқаро уйғунлашувини ва БҲХСҚ фаолиятида Европа мамлакатларининг янада фаол қатнашишини қўллаб-қувватлайди.
Европа бухгалтерлар федерацияси Кенгаши (IFAS) давлат сектори корхоналари учун давлат тижорат корхоналари томонидан молиявий ҳисоботларни тайёрлашда БҲХСдан фойдаланиш мажбуриятини юклайдиган кўрсатмаларни тасдиқлайди.
1994 йилга келиб БҲХСҚни назорат қилиш ва молиялаштириш масалалари билан шуғулланувчи Маслаҳат Кенгашига асос солинди. 1995 йилда Европа Комиссияси (ЕК) БҲХСҚ ва ҚҚКХТ (Қимматли қоғозлар бўйича комиссияларнинг халқаро ташкилоти) ўртасидаги асосий стандартларни ишлаб чиқишни якунлаш тўғрисидаги битимни қўллаб-қувватлайди ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларига БҲХСни қўллаш мажбуриятини юклайди.1996 йилда Қимматли қоғозлар ва АҚШ биржалари бўйича Комиссияси қимматли қоғозларни халқаро бозорларда жойлаштиришни амалга ошириш мақсадида молиявий ҳисоботни тайёрлашга доир стандартларни тезкор ишлаб чиқиш борасидаги БҲХСҚнинг ташаббусини қўллаб-қувватлайди.1998 йилда “Катта еттилик” мамлакатларининг Молия вазирлари ва Халқаро валюта фонди (ХВФ) “Халқаро молиявий архитектурани мустаҳкамлаш” мақсадида БҲХСни қўллаб-қувватлашга чорлайди.
2000 йилда ҚҚКХТ ўз аъзоларига трансмиллий компаниялар томонидан қимматли қоғозларни халқаро фонд бозорларига жойлаштирилишида БҲХСҚ стандартларидан фойдаланишга рухсат беришни тавсия этади. 2000 йилда БҲХСҚ аъзолари бўлган ташкилотлар БҲХСҚни қайта ташкил этишни ва унинг янги низомини тасдиқлайди. 2001 йилда МҲХСҚ таркиби ва қўмитанинг янги номи эълон қилинади. БҲХСҚ Фонди ташкил этилади.
2001 йил 1 апрелда МҲХСҚ БҲХСҚдан стандартларни чоп этиш ва қабул қилиш масъулиятини қабул қилиб олади. МҲХСҚ амалдаги БҲХС ва Шарҳлаш бўйича Доимий қўмитани (ШДҚ) тасдиқлайди. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики Қўмита фаолиятини йилдан-йилга такомиллаштириб ва ривожланиб келган.

  • 2002 йилда Европа Иттифоқи томонидан Европа Фонд биржасида муомалада бўлган компаниялар акциялари учун 2005 йилдан бошлаб МҲХСни қўллаш мажбуриятини ўрнатилиши белгиланди.

  • 2002 йилда МҲХСҚ ва Америка молиявий ҳисоби стандартлари бўйича Кенгаш - FASB ўртасида конвергенция (бирлаштириш) тўғрисида битим имзоланди. МҲХСҚ мажлислари Интернет орқали 2004 йилдан бошлаб узатилиб келинмоқда.

  • 2004 йилда МҲХСларнинг якуний вариантлари ва ШДҚнинг биринчи лойиҳаси чоп этилган.

  • 2005 йилда МҲХС ва Америка молиявий ҳисоби стандартлари ўртасидаги фарқларни тушунтириш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилиш тўғрисида SECнинг Ҳаракат режаси қабул қилинган.

  • 2008 йилда ҚҚКХТ молиявий ҳисоботларни тайёрлашда МҲХСҚ томонидан қабул қилинган стандартларга қатъий риоя қилиш тўғрисида кўрсатма берди.

  • 2008 йилда МҲХСҚ ва FASB 2014 йилда кўпгина мамлакатлар, шу жумладан АҚШ ҳам МҲХСни қабул қилишлари муносабати билан конвергенция бўйича қўшма лойиҳаларни тезлаштиришга қарор қилишди.

  • 2008 йилда Америка ижтимоий дипломли бухгалтерлар институти – AICPA, ўзининг “Ахлоқ кодекси”да МҲХСКни бухгалтерия стандартларини ўрнатувчи ташкилот сифатида тан олди.

  • 2009 – йилда МҲХСК давлатлар ва давлатлараро ташкилотлар вакилларидан иборат Кузатув кенгашини таъсис этди.

  • 2010 – йилда Васийлар иккинчи марта Низомни қайта кўриб чиқишди. Олдинги БҲХСҚ Фонди номи МҲХСҚ Фонди номига ўзгартирилди.


Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish