С¤з боши ¤рнида


халқаро МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ стандартларИГА КИРИШ



Download 2,81 Mb.
bet19/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

1 Мавзу:

халқаро МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ стандартларИГА КИРИШ




1.1.



Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини келиб чиқиш тарихи ва унинг ривожланиши



Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) – бу амалиётчи бухгалтерларнинг фаолиятини мураккаблаштирадиган баъзи бир қоидалар тўплами эмас, балки, мантиқан бухгалтерия ҳисоби тизимининг оддий тамойилларига асосланади, унинг мақсади молиявий ҳисоботларда корхона фаолияти тўғрисида ҳаққоний молиявий маълумотларни тақдим этишдан иборатдир.
Маълумки, молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари (бундан кейин-МҲХС) ҳар доим ҳам республикамиз ҳисоб ва ҳисоботида ислоҳотларни амалга оширишда асосий инструмент сифатида қараб келинган. Ахборотнинг фойдали тавсифига эришиш учун ёки бевосита МҲХС тамойилларини жорий қилинади ёки миллий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини қуришда асос сифатида қабул қилинади. Сир эмас мамлакатимизда иккинчи йўл танланган.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида ҳам банк-молия, реал сектор корхоналарни жадал ривожлантириш, диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш масалалари илгари сурилган1. Бу эса уларда ҳақидаги ишончли маълумотларни шакллантирувчи бухгалтерия ҳисоби тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириб боришни тақозо этади. Шунингдек, республикамиз иқтисодиёти тармоқлари, хусусан саноат ишлаб чиқаришнинг янада ривожланишига ҳамда инвестицияларни кенг жалб этиш, тармоқларда янги иш ўринлари яратиш асосида аҳолининг бандлик даражасини ошириш ҳамда уларда молиявий ҳисоб ва ҳисоботини хaлқaро стандартлар талаби бўйичa тaшкил этиш муҳим эканлигини кўрсатмоқда.
Миллий бухгалтерия ҳисобини МҲХСнинг принцип ва талабларига мос ҳолга келтириш бўйича ислоҳотларни давом қилдириш жараёнида амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киритишни талаб қилади.
Замонавий бухгалтерия ҳисоби молиявий ва бошқарув ҳисобига бўлинади. Бошқарув ҳисоби ички фойдаланиш учун мўлжалланган ички (бошқарув) ҳисоботларини шакллантириш имконини беради. Компания менежерлари бошқарув ҳисоботи ахборотларидан фойдаланиш орқали тезкор ва ташқи муҳитга мос бошқарув қарорлари қабул қилишлари осон бўлади: биринчи навбатда бизнеснинг қайси сегментини (соҳасини) ривожлантириш керак, қабул қилинган буюртмани қайси ускуналарда бажариш фойдалироқ, ишлаб чиқариш дастурини қандай режалаштириш лозим, нархни қандай белгилаш лозим ва бошқалар. Молиявий (бухгалтерия) ҳисоби тизимида тайёрланган ахборот негизида энг аввало бухгалтерия ахборотидан ташқи фойдаланувчилар учун мўлжалланган ташқи молиявий ҳисобот шаклланади.
Ҳисоб у юритилаётган муҳит билан боғлиқ: маданий анъаналар, иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар, шунингдек мамлакатнинг сиёсий уклади миллий ҳисоб принциплари шаклланишини олдиндан белгилаб беради. Шундай бўлсада, халқаро тажриба шундан далолат берадики, молиявий ҳисоботларнинг шаклланиш тартиби ва таркибига қизиқувчи фойдаланувчиларнинг талаблари кўпроқ таъсир кўрсатади. Тарихан турли мамлакатларда эркин капитал бозорларда фойдаланувчиларнинг турли гуруҳларининг ҳукмронлик қилиши бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимларида фарқларнинг вужудга келишини таъминлаб берди. Кўрсатилган фарқлар ривожланиши натижасида, кўпинча ҳудудий жиҳатдан таснифланадиган, бухгалтерия ҳисоби моделлари шаклланди.
Маълумки, бухгалтерия ҳисоби “бизнес тили” деб қабул қилинган. Чунки, иқтисодий субъектлар бир-бири билан иқтисодий алоқада бўлар эканлар улар ўз шерикларнинг молиявий ҳолатини яхши билишлари шарт. Молиявий ҳолатини ўрганиш учун эса унинг молиявий ҳужжатларини тушуниш керак бўлади. Ёки ҳамкорликдаги субъектлар бир-бирига зид келмайдиган бир хил тамойил ва қоидалар асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш зарур. Бир сўз билан айтганда, молиявий ҳисобот тиниқ ва аниқ ҳамда энг асосийси ишончли бўлиши лозим.
Бухгалтерия ҳисоби моделидаги фарқлар нафақат моделлар, балки айрим мамлакатлар ўртасида ҳам йўқ эмас. Масалан, Америка қўшма штатлари молиявий ҳисоботларида актив ва мажбурият бошланғич – тарихий қийматда акс эттирилади, Мексикада эса уларга баҳолар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилади. Америка қўшма штатларида номоддий активларнинг аморитизацияси даври 40 йилгача рухсат берилган, Германияда эса бу талаб 5 йил қилиб қаътий белгиланган.
Америка қўшма штатларида даромадларни ихтиёрий ҳисобга олишга йўл қўйилмайди, Японияда эса хўжалик субъектлари хатто фойдаларига ҳам ўзгартиришлар киритиш мумкин. Биз юқоридаги мамлакатлар бухгалтерияси ўртасидаги мавжуд бир нечта фарқлар кўрсатдик холос. Ана шундай фарқларни бартараф этиш ва барча мамлакатлар учун бир хил (стандарт) молиявий ҳисоботларни тузиш қоидаларини ишлаб чиқиш зарурияти юзага келган.
Шу муносабат билан 1973 йили 10 та йирик мамлакат АҚШ, Англия, Германия, Франция, Япония, Канада, Австралия, Ирландия, Голландия ва Мексика малакатларининг бухгалтер ва аудиторлар уюшмаси томонидан Молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган бухгалтерия тамойилларини бир шаклга келтириш мақсадида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (МҲХСҚ) тузилган. Бугунги кунда Қўмита 112 мамлакатнинг 153 та шундай уюшмани ўзига жамлаган. Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (МҲХСҚ) маълумотларига кўра, бухгалтерия ҳисоби "иқтисодий қарорларни кабул қилишда энг кенг доирадаги фойдаланувчиларга фойдали бўлган" молиявий маълумотлар билан таъминлаш каби хаётий муҳим вазифани бажаради.



МҲХС мақсади:

дунёда барча мамлакатларнинг молиявий ҳисоботларининг энг яхши жихатларини инобатга олган ҳолда, уларни такомиллаштириб ҳамма учун мақбул бўлган молиявий ҳисоботларнинг унверсал стандартларини яратиш ва ҳаётга жорий қилиш йўлларини излаб топишдир.

Шунингдек, қабул қилинган стандартларни доимий равишда бир-бири билан мослаштириш ҳамда уларни такомиллаштириб бориш бўйича умумий иш олиб боришдан иборатдир. МҲХС – бу бухгалтерия ҳисобининг халқаро эталонидир. Бугунги кунда 40 дан ортиқ шундай стандарт ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.


Бугунги кунда, бухгалтерия ҳисобининг ҳақаро стандарти сифатида иккита эталон - Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари - МҲХС (International Financial Reporting Standards - IFRS) ҳамда АҚШнинг Бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган қоидалари - БҲУҚ (Generally Accepted Accounting Principles - GAAP) тан олинган.
Жаҳон фонд бозорларида листингдан ўтиш учун тақдим қилинадиган молиявий ҳисобот айнан шу икки стандарт талаблари асосида тайёрланади ва тақдим қилинади. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, АҚШ фонд бозори листингига кириш учун GAAP (БҲУҚ) талаблари, қолган фонд биржалари учун эса МҲХС талаблари асосида молиявий ҳисобот тақдим қилинади.
АҚШнинг Бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган қоидаларида “стандарт” сўзи мавжуд эмас. Лекин GAAPни бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти сифатида қарашимиз мумкин. Кўпгина хорижий олимлар томонидан ҳам GAAP халқаро стандарт сифатида тан олинади.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти ҳисобланган GAAPни яратилишида Англо-саксон бухгалтерия ҳисоби қоидалари катта манба бўлиб хизмат қилган. Шу билан бирга, унинг назарий асосларини ишлаб чиқишда мамлакатнинг, нафақат бухгалтерия ҳисоби билан бевосита шуғулланувчи олимлари, балки барча иқтисодий йўналишда фаолият юритувчи машҳур олимлар ўз ҳиссаларини қўшишган. Ишонч билан айтиш мумкинки, GAAP АҚШ иқтисодиётининг эллик йиллик амалий тажрибасининг мевасидир.
Амалдаги GAAP Америка молиявий ҳисоби стандартлари бўйича Кенгаш - FASB томонидан ишлаб чиқилмоқда. Унда 7 эксперт фаолият юритади. Шу билан бирга, GAAPни ишлаб чиқишда ва қабул қилишда Америка қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссияси (SEC) катта таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ушбу жараёнларда Америка ижтимоий дипломли бухгалтерлар институти – AICPA, Америка бухгалтерлар ассоциацияси – ААА ва Давлат ташкилотлари ҳисоби учун стандартлар Бошқармаси – GASB ҳам фаол иштирок этишади.
GAAP жаҳоннинг бошқа мамлакатлари бухгалтерия ҳисоби стандартларига қанчалик сезиларли таъсир кўрсатмасин, у барча мамлакатларни қамраб ололмайди. У, асосан АҚШ фонд бозори листингига кирадиган мамлакатлар учун талаб ўрнатади. Табиийки, бундай шароитда, дунёнинг бошқа мамлакатлари учун бухгалтерия ҳисобининг янги халқаро стандартлари яратилиши зарурияти туғилади.
Ана шундай омиллар таъсири остида, ҳозирда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари қўмитаси (МҲХСҚ) деб номланган Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари қўмитасига (БҲХСҚ) асос солинди.



МҲХС



Бугунги кунда жаҳон мамлакатларида қўлланилаётган бухгалтерия ҳисобининг халқаро эталони ҳисобланади.

Халқаро капитал бозорининг ўзаро боғлиқлигини инобатга олган ҳолда Молиявий Барқарорлик Форуми (Financial Stability Forum) томонидан МҲХС глобал иқтисодиётнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўлган 12 глобал стандартнинг бири сифатида тан олинди. Шу сабабли, МҲХСни қабул қилаётган мамлакатлар кундан-кунга кўпайиб у 150 дан ортиқ касбий уюшмаларни қамраб олди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish