Бундан ташқари, ўтказилган ислоҳотлардан сўнг, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари қўмитасининг таркибига МҲХС Фонди ва МҲХС Кенгаши (кейинги матнда Кенгаш) киритилди.
МҲХС Фондининг ташкилий тузилмаси
|
Кузатув кенгаши, Фонди васийларидан иборат МҲХС (IFRS Foundation Trustees), Стандарт бўйича маслаҳат кенгаши (IFRS Advisory Council), МҲХС бўйича Кенгаш (IASB)Шарх бериш бўйича Қўмиталардан иборатдир.
|
Бухгалтерия ҳисоби тизимида ўтказилган ислоҳотлардан сўнг, стандартлар Кенгаш томонидан ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Бугунги кунга қадар Кенгаш томонидан бир нечта янги стандартлар (International Financial Reporting Standards - IFRS) ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинмоқда. Кенгаш 16 аъзога эга бўлиб, МҲХС Фондига ҳисобдор ҳисобланади.
МҲХС Фонди– хусусий секторнинг жамият манфаатлари мақсадида ишлайдиган, мустақил, нотижорат ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади:
МҲХСҚ томонидан стандартларни қабул қилиш бўйича қатъий тартибот тизими ишлаб чиқилган. МҲХСҚ стандартларни қабул қилиш ва ишлаб чиқишда қатъий ва ошкоралик тартиботларга риоя қилади. МҲХС Фонди фаолиятини бошқариш ва молиялаштирилишини таъминлаш учун жавобгар бўлган МҲХС (IFRS Foundation Trustees) Фонди васийлари (кейинги матнда Васийлар) томонидан амалга оширилади. Васийлар ошкора равишда давлат идораларининг мониторинги бўйича Кенгашига ҳисоб берадилар. Шунингдек, улар МҲХС Фондининг билан халқаро капитал бозорини тартибга солувчи органлар билан расмий ҳамкорлигини таъминлайди.
2-расм. МҲХС Фондининг асосий мақсади.
Бундан ташқари, Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини яратиш ўта муҳим ва мураккаб вазифа ҳисоблангани сабабли қуйидаги беш нуфузли халқаро ташкилот ҳам унинг фаолиятида фаол иштирок этишмоқда:
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (UNO), қошидаги халқаро ҳисоб ва ҳисобот стандартлари бўйича “Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи”.
Иқтисодий ҳамкорлик ривожланиш ташкилоти (OECD).
Европа Иттифоқи - European Union (EU).
Халқаро бухгалтерлар федерацияси - International Federation of Accountants (IFAC).
Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссия халқаро ташкилоти (IOSCO).
2012 йилдан бошлаб Васийлар жаҳоннинг барча мамлакатлари вакилларини қамраб олиш мақсадида Европа, Шимолий Америка, Осиё/Океания ва бошқа барча қолган дунё регионларига бўлинган ҳолда фаолият юритишмоқда. 2001 йилдаги Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари Қўмитасида ўтказилган ислоҳотлар натижасида БҲХСнинг номи МҲХСга ўзгартирилди. Шунга мос равишда Қўмитанинг номи ҳам ўзгарган. Бу эса, айрим иқтисодчи олимларимиз томонидан БҲХС ва МҲХСларни алоҳида стандартлар сифатида хато талқин қилинишига сабаб бўлмоқда.
БҲХС ва МҲХС ягона стандартлар бўлиб, бугунги кунда улар – қуйидагилардан иборат:
- Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
- Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
- МҲХСларни Шархлаш бўйича Қўмита (МҲХСШҚ) томонидан чиқарилган Шархлар;
- Шархлаш бўйича Доимий Қўмита (ШДҚ) томонидан чиқарилган Шархлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |