С¤з боши ¤рнида


-жадвал Германии бухгалтерия ҳисобига хос бўлган мезонлар ва талаблар



Download 2,81 Mb.
bet25/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

1-жадвал
Германии бухгалтерия ҳисобига хос бўлган мезонлар ва талаблар

Мезонлар

Талаблар

1. Тўлиқлик

Хўжалик операцияларини тўлиқ ва ёппасига қайд этиш

2. Операция мазмунининг тўғрилиги

Хўжалик операцияларини, уларнинг мазмунига мос равишда қайд этиш

3. Вақт бўйича чекловлар

Хўжалик операцияларини улар содир бўлган вақтда қайд этиш

4. Аниқлик, текшириш учун яққол тасаввур қилиш имкониятлари мавжудлиги

Бухгалтерия ҳисоби шундай аниқ ва тиниқ далиллар асосида юритиладики, у учинчи шахсларга қисқа фурсатларда яққол намоён бўлади

5. Шакл тўғрилиги

Операцияларнинг дастлабки қайд этилган мазмуни ўзгартирилмайди. Масалан, чизиш, бўяш ёки ўчириш.

6. Хронологик тартиб

Хўжалик операцияларини, улар содир этган вақт кетма-кетлигида қайд этилади.

Бугунги кунда Германияда “Тижорат (Савдо) кодекси”, “Даромад айланмасидан солиққа тортиш, Даромад солиғи ва “Корпорацияни солиққа тортиш” каби қонунчиликлар асосида бухгалтерия ҳисоби тартибга солинади. Асосий қонун ҳужжати бўлиб, албатта “Тижорат (Савдо) кодекси” хизмат қилади.


Бухгалтерия ҳисобини расман назорат қилувчи асосий субъект сифатида Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Германия аудиторлик палатаси (Wirtschaftsprüfer Kamer) хизмат қилади, 1931 йилдан бошлаб эса Маслаҳатчи аудиторлар институти (Institut der Wirtschaftsprüfer) кўнгилли ассоциацияси фаолият юритмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг асосий фойдаланувчилари сифатида ҳозир ҳам банклар сақланиб қолмоқда. Йирик банклар ўзларининг хусусий аудиторлик ташкилотларига эга бўлганлиги сабабли, мижозлар молиявий ҳисоботларининг сифат ва таркибига ҳал қилувчи таъсир кўрсатмоқда. 1937 йилда қабул қилинган “Акциядор корпорациялар тўғрисида”ги қонун 1985 йилда Европа Иттифоқининг кўрсатмаларига мувофиқ қайта ишланиб, Германиянинг ҳуқуқий тизимини тубдан ўзгартириб юборди, бу ўз ўрнида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувидан ўтказиш қоидаларини ҳам мос равишда такомиллаштириб боришга олиб келмоқда. Лекин қонунчиликда ўтказилаётган ислоҳотлар учун Олий солиқ суди масъуллигича қолмоқда.

Германия

Немис бухгалтерия ҳисоби қанчалик мустаҳкам бўлмасин, Германия Европа Иттифоқининг асосчиларидан бири бўлганлиги сабабли, унинг кўрсатмалари асосида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича ислоҳотлар ўтказилмоқда.



Францияда Миллий ҳисобварақлар режаси, Савдо кодекси, Солиқ қонунчилиги, Савдо-саноат корхоналари тўғрисида қонун, Миллий компаниялар тўғисидаги қонунлар орқали бухгалтерия ҳисоби тартибга солинади. Францияда бухгалтерия ҳисоби бўйича биринчи қонун 1673 йилда Людовик XIV асридаги министр Кольбер томонидан қабул қилинган, кейинчалик эса унинг ўрнини Наполеон кодекси эгаллаган. Ушбу Кодекс француз жаҳонгири томонидан забт этилган барча мамлакатлар бухгалтерия ҳисобини ривожланиш ҳолатига таъсир этган.



Япония



Ҳисоб ишлари тўғрисдаги тарихий маълумотлар 1520 йилда қайд этилган. Айнан шу йилларда Ҳисоб китобини юритиш тартиби жорий этилган. Японияда 1865 йили иккиёқлама ёзувга асосланган бухгалтерия ҳисоби хушхабар сифатида қабул қилинган, амалётга эса фақат 1872 йилда Япония Миллий банки ва Молия вазирлигининг “Банкларда бухгалтерия ҳисоби усуллари” (Ginko Boki Seiko) норматив ҳужжати эълон қилингандан сўнг, инқилобий равишда қўлланилган.

Японияда бугунги кунда бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари сифатида тижорат, солиқ ва биржа фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатлари амал қилиб турибди. Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Японияда бухгалтерия ҳисобининг ҳам Континентал, ҳам Британ-Америка моделлари тамойили қўлланилиб келинган. Масалан, 1872 йилда Англия варианти, 1890 йилда Германия қонунчилик ҳужжатлари, 1948-йилда Америкача биржа ҳуқуқи қабул қилинган. 1950 йилда қабул қилинган “Назорат нормалари ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги қонун асосида корхоналарда ички назорат ташкил қилинади, бу бевосита бахгалтерия ҳисобини ташкил қилиш масаларига тегишлидир.
Японияда бухгалтерия ҳисоби солиқ сиёсати талаблари остида ривожланар экан, аксарият олимлар уни Континентал моделга тааллуқли деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, ушбу мамлакатда корхона бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш мақсадида ижтимоий коллегия фаолият кўрсатади. У, бухгалтерия ҳисоби ва стандартлари тўғрисида норматив ҳужжатлар қабул қилган. Қўшимча равишда яна шуни айтиш мумкинки, дунёда фақат Японияда молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга икки марта тақдим қилинади.
3. Жанубий Америка модели - икки жихати билан фарқ қилади. Биринчидан, бухгалтерия Хукуматнинг иқтисодий сиёсати ва топшириқларини ижросини таъминлашга ҳамда инфляцияни ҳисобини тўғри юритишга йўналтирилган. Бу мамлакатларда айниқса иккинчи жихатнинг роли катта.



Жанубий-америка модели

Ушбу мамлакатларда, инфляция таъсирини инобатга олган ҳолда ҳисоб юритиш бухгалтериянинг асосий тамойили бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу ҳудудда жойлашган мамлакатларни иккинчи жаҳон урушидан сўнг инфляция тарк этмай келмоқда. Узоқ давом этиб келаётган сурункали инфляция бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига ҳам ўз ҳукмини ўтказмай қолмади.
4. Ислом модели – мусулмон давлатлари мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлган Қуръону-каримнинг талабларини инобатга олган ҳолда юритилади. “Ислом” динида фоизлар қароланганлиги сабабли, бухгалтерия фоиз даромадларини ҳисобга олмай, тўғридан тўғри ҳосил қилинган фойдани айрим талабларга мос равишда тақсимлаш тамойилига амал қилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish