С¤з боши ¤рнида


Стандартда маълумотларни тақдим қилиш ва очиб бериш



Download 2,81 Mb.
bet31/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

5.2.4. Стандартда маълумотларни тақдим қилиш ва очиб бериш


Мазкур МҲХС бошқа МҲХСлардаги маълумотларни тақдим қилиш ва очиб бериш бўйича талаблардан озод қилмайди. Тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари камида учта молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни, иккита фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни, иккита алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботни (агар тақдим қилинадиган бўлса), иккита пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни ва иккита капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тегишли изоҳларни, шу жумладан ҳамма тақдим қилинадиган ҳисоботларга қиёсий маълумотларни, ўз ичига олиши керак.
МҲХСларга мос келмайдиган қиёсий маълумотлар ва олдинги даврлар учун умумлаштирилган маълумотлар. Баъзи тадбиркорлик субъектлари улар МҲХСларга мувофиқ тўлиқ қиёсий маълумотларни тақдим қилишидан олдинги даврлар учун танланган умумлаштирилган маълумотларни тақдим этади. Мазкур МҲХС ушбу умумлаштирилган маълумотларнинг МҲХСларнинг тан олиш ва баҳолаш бўйича талабларига мос келишини талаб этмайди. Бундан ташқари, баъзи тадбиркорлик субъектлари олдинги БҲУТларга мос бўлган қиёсий маълумотларни ҳамда БҲХС 1да талаб қилинган қиёсий маълумотларни тақдим этади. Олдинги даврлар учун умумлаштирилган маълумотларни ёки олдинги БҲУТларга мос бўлган қиёсий маълумотларни қамраб олган ҳар қандай молиявий ҳисоботларда, тадбиркорлик субъекти:
- олдинги БҲУТларга мос бўлган маълумотларни МҲХСларга мувофиқ тайёрланмаган маълумотлар деб аниқ белгилаб қўйиши керак;
- МҲХСларга мос келтирадиган асосий тузатишларнинг хусусиятини очиб бериши керак.
Тадбиркорлик субъекти ушбу тузатишларнинг рақамлардаги ифодасини келтириши шарт эмас. Тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТлардан МҲХСларга ўтиш унинг ҳисоботида кўрсатилган молиявий ҳолати, фаолиятининг молиявий натижалари ва пул оқимларига қандай таъсир кўрсатганини тушунтириши керак. МҲХСларни олдинги даврда қўллаган тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши керак:
- МҲХСларни қўллашни нима сабабдан тўхтатганлигини;
- МҲХСларни нима сабабдан қайта қўллашни бошлаганини.
Тадбиркорлик субъекти МҲХС 1 қўлламасликка қарор қилганида, у, МҲХСларни уларни қўллашни ҳеч қачон тўхтатмаганидек, қўллашга қарор қилгани сабабларини тушунтириши керак. МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- қуйидаги саналарнинг иккаласи учун ҳам ҳисоботларда олдинги БҲУТларга мос равишда акс эттирилган капитал билан МҲХСлар талабларига мувофиқ бўлган капитал ўртасидаги солиштирмани:
МҲХСларга ўтиш санаси;
тадбиркорлик субъектининг олдинги БҲУТларга мос бўлган охирги йиллик молиявий ҳисоботи тақдим қилинган энг сўнгги даврнинг охири.
- тадбиркорлик субъектининг охирги йиллик молиявий ҳисоботлари қамраб олган энг сўнгги давр учун МҲХСларга мувофиқ бўлган жами умумлашган даромаднинг солиштирмаси. Бундай солиштирма айнан ўша давр учун олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган жами умумлашган даромаддан, ёки, тадбиркорлик субъекти бундай жами умумлашган даромадни олдин ҳисоботларда кўрсатмаган бўлса, олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган фойда ёки зарардан бошланиши керак.
- агар тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида қадрсизланишдан олинган зарар биринчи марта тан олинган ёки қайта тикланган бўлса, тадбиркорлик субъекти томонидан МҲХСларга ўтиш санасидан бошланадиган даврда ушбу қадрсизланишдан олинган зарар тан олинган ёки қайта тикланганида БҲХС 36 “Активларнинг қадрсизланиши” билан очиб берилиши талаб қилинган маълумотларни.
Агар тадбиркорлик субъекти олдинги БҲУТларга мувофиқ пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилган бўлса, у ушбу пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботга қилинган муҳим тузатишларни ҳам тушунтириб бериши керак. БҲХС 8 тадбиркорлик субъекти МҲХСларни қабул қилганидаги ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларга ёки у МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларни тақдим қилишигача бўлган ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларга нисбатан қўлланилмайди. Шу боис, БҲХС 8 нинг ҳисоб сиёсатларидаги ўзгаришларга бўлган талаблари тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларига нисбатан қўлланилмайди.
Агар МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлар қамраб олган давр мобайнида тадбиркорлик субъекти ўз ҳисоб сиёсатларини ўзгартирса ёки ушбу МҲХСда белгиланган истисно ҳолатлардан фойдаланишига ўзгартиришлар киритса, у МҲХС бўйича биринчи оралиқ молиявий ҳисоботи ва МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари ўртасидаги ўзгаришларни тушунтириб бериши керак.
Агар тадбиркорлик субъекти олдинги даврлар учун молиявий ҳисоботларни тақдим қилмаган бўлса, унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида ушбу факт очиб берилиши керак. Тадбиркорлик субъекти олдин тан олинган молиявий активни ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий актив сифатида белгилаши мумкин. Тадбиркорлик субъекти бундай белгиланган молиявий активларнинг белгилаш санасидаги ҳаққоний қийматини ҳамда олдинги молиявий ҳисоботлардаги таснифланиши ва баланс қийматини очиб бериши керак. Тадбиркорлик субъекти олдин тан олинган молиявий мажбуриятни ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий мажбурият сифатида белгилаши мумкин.
Тадбиркорлик субъекти бундай белгиланган молиявий мажбуриятларнинг белгилаш санасидаги ҳаққоний қийматини ҳамда олдинги молиявий ҳисоботлардаги таснифланиши ва баланс қийматини очиб бериши керак. Агар тадбиркорлик субъекти ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида асосий воситаларнинг, инвестицион мулкнинг ёки номоддий активнинг ҳаққоний қийматини уларнинг шартли таннархи сифатида қабул қилса (фойдаланса), ушбу тадбиркорлик субъекти МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботининг ҳар бир сатрида кўрсатилган модда бўйича қуйидагиларни ўзининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида очиб бериши керак:
- ушбу ҳаққоний қийматларининг умумий суммасини;
- олдинги БҲУТлар бўйича кўрсатилган баланс қийматларига тузатишларнинг умумий суммасини. Шуъба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти ва қўшма корхонага инвестициялар бўйича шартли таннархдан фойдаланиш.
Юқоридагига ўхшаш тарзда, агар тадбиркорлик субъекти унинг алоҳида молиявий ҳисоботларида кўрсатилган шуъба тадбиркорлик субъекти, қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхонага инвестиция бўйича МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида шартли таннархдан фойдаланса, ушбу тадбиркорлик субъекти МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қуйидагиларни очиб бериши лозим:
- олдинги БҲУТ бўйича баланс қиймати шартли таннарх сифатида олинган инвестицияларнинг умумий шартли таннархини;
- ҳаққоний қиймати шартли таннарх сифатида олинган инвестицияларнинг умумий шартли таннархини;
- олдинги БҲУТлар бўйича акс эттирилган баланс қийматларига тузатишларнинг умумий суммасини.
Агар тадбиркорлик субъекти активларини ва мажбуриятларини ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олишга ва кучли гиперинфляция туфайли ушбу ҳаққоний қийматларни ўзининг МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги бошланғич ҳисоботида шартли таннарх сифатида қабул қилса, ушбу тадбиркорлик субъектининг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботларида қуйидаги иккита хусусиятга эга бўлган функционал валютадан қай тарзда ва нима учун фойдаланган, ҳамда қай тарзда ва нима учун фойдаланишни тўхтатганлиги бўйича тушунтиришларни очиб бериши керак:
- ушбу валютада операцияларни амалга оширадиган ва қолдиқлари ифодаланган барча тадбиркорлик субъектлари учун ишончли умумий нархлар индекси очиқ бўлмаган;
- ушбу валюта ва нисбатан барқарор чет эл валютаси ўртасида айрибошлаш имконияти мавжуд бўлмаган.
Оралиқ молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъекти ўз оралиқ молиявий ҳисоботларини БҲХС 34 га мувофиқ унинг МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботлари қамраб олган даврнинг битта қисми учун тақдим қилганида, у БҲХС 34 талабларига қўшимча равишда қуйидаги талабларга риоя қилиши керак:
- бундай ҳар бир оралиқ молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак, агар тадбиркорлик субъекти оралиқ молиявий ҳисоботни олдинги молиявий йилнинг қиёсланадиган оралиқ даври учун тақдим қилган бўлса:
ушбу қиёсланадиган оралиқ давр охиридаги олдинги БҲУТларга мос бўлган капиталнинг ушбу санага МҲХСларга мос бўлган капитал билан солиштирмасини;
МҲХСларга мос бўлган жами умумлашган даромаднинг ушбу қиёсланадиган оралиқ давр учун (жорий ва йил бошидан) жами умумлашган даромад билан солиштирмасини. Бундай солиштирма айнан ўша давр учун олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган жами умумлашган даромаддан, ёки, тадбиркорлик субъекти бундай жами умумлашган даромадни олдин ҳисоботларда кўрсатмаган бўлса, олдинги БҲУТларга мувофиқ шаклланган фойда ёки зарардан бошланиши керак.
Агар тадбиркорлик субъекти ўз ўз ҳисоб сиёсатларини ўзгартирса ёки ушбу МҲХСда белгиланган истисно ҳолатлардан фойдаланишига ўзгартиришлар киритса, у бундай ҳар бир оралиқ молиявий ҳисоботидаги ўзгаришларни тушунтириб бериши ва солиштирмаларни янгилаши керак.
БҲХС 34 оралиқ молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар энг охирги йиллик молиявий ҳисоботларни ҳам олиши мумкин деган фаразга асосланган минимал маълумотларни очиб беришни талаб этади. Бироқ, БҲХС 34 тадбиркорлик субъектидан “жорий оралиқ даврни тушуниш учун муҳим бўлган ҳар қандай ҳодиса ёки операцияларни” ҳам очиб беришни талаб этади. Шу боис, МҲХСларни биринчи марта қўллайдиган тадбиркорлик субъекти ўзининг олдинги БҲУТларга мувофиқ бўлган энг охирги йиллик молиявий ҳисоботларида жорий оралиқ даврини тушуниш учун муҳим маълумотларни очиб бермаган бўлса, унинг оралиқ молиявий ҳисоботи бундай маълумотларни очиб бериши ёки уларни ўз ичига олган бошқа чоп этилган хужжатга ҳавола этиши керак.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish