ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Д. Мамасобиров
«ПУЛ, КРЕДИТ ВА БАНКЛАР» ФАНИ БЎЙИЧА КЕЙС - СТАД Тошкент-2014 Кейс «Жаҳон банки» Жахон бозорининг ташкилий тизими рахбар ташкилоти булиб Бошкарувчилар Кенгаши директорлар (ижрочи ташкилотлар) хисобланади.
1993 йилга кадар ЖБ аъзолари сони 176 тага етди, шунга карамай, Банк тизимининг унча катта булмаган иктисодиети ва ишлаб чикариши ривожланган мамлакатлар гурухи бошкаради.АКШ бунга бошчилик килади. 1993 йилнинг 30 июлидан бошлаб банк фаолиятини «еттилик» бошкаради, бу АКШ, Франция, Япония, Германия, Буюк Британия, Италия ва Канада давлатларидир.
ЖБ Бош органи Вашингтонда жойлашган ва АКШ узининг устиворлигини доим билдириб туради, лекин кейинги пайтларда Гарбий Европа ва Япония мамлакатларининг таъсири кучаймокда.
ЖБ президенти Америка мамлакатининг давлат рахбарлари ёки молия тизимининг бошкарувчиларидан сакланиб келган. 1968-81 йилларда АКШ мудофаа вазири Р.Макнамара, ундан кейин АКШ хусусий банклар президенти О.Клаузен булган. 1980 йил охирларидан АКШ Конгресининг аъзоси Б.Коннейбл рахбарлик килган, 1990 йиллардан буен яна бу лавозимни молия бизнеси вакили Л.Крестон эгаллади.
Ўз фаолиятини эса 1946 йил июлдан бошлаган. ҳозирги кунга келиб унинг ажратган қарзлари жами 594 млрд $ га етди. Унинг аъзолари сони 184 тани ташкил этади. Ҳодимлари сони 10000 дан ортиқ бо`либ дунёда 120 дан ортиқ офисига эга
Банк асосан икки турдаги ссудалар ажратади:
бири бу иқтисоий-ижтимоий ривожланишни рақбатлантириш мақсадида Инвестицион ссудалар;
иккинчиси сиёсат ва институционал ислоҳотларни молиялаштириш мақсадида Ривожланиш сиёсати қарзларидир.
Ўзбекистон Жаҳон банкига 1992 йил 21 сентябрда аъзо бўлди, унинг олдидаги мажбуриятлари бажариш учун 12,1 млн. АҚШ доллари миқдорда бадал тўлади.
Жаҳон банки 1993 йили Тошкентда ўз ваколатҳонасини очди ва унинг Ўзбекистондаги асосий йўналишлари қуйидагилардан иборатдир:
- Ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалгам оширишга молиявий жиҳатдан кўмак бериш;
- Бозор структурасининг шаклланишида техник ёрдам кўрсатиш;
- Мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Жаҳон банки гуруҳининг Бошқарувчилар кенгаши 06,12,11 да банкнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишининг янги стратегиясини қабул қилди. Ушбу стратегия Жаҳон банкининг 2012-2015 – йиллардаги Ўзбекистондаги фаолияти бўйича бош дастур бўлиб хизмат қилади.
Ушбу йиллар давомида банк Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар миқдорида молиявий пакетни тақдим қилиб, унинг ичига Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш ассотсиатсиясининг (Интернатионал Девелопмент Ассоcиатион) имтиёзли кредитлари ва Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг (Интернатионал Банк фор Реcонструcтион анд Девелопмент) қарзлари киради.
Янги стратегияни амалга оширишда 2008-2011 – йиллар давомида амалга оширилган олдинги стратегиянинг ижобий тажрибаларидан фойдаланилади, – дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Такуя Камата. Ўзбекистон улкан имкониятларга эга мамлакат. Мамлакат ёшлари яхши таълимга эга – бу бебаҳо ресурс”.
Муҳокама учун саволлар: Жаҳон банки кредитларни қандай мамлакатларга беради?
Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан алоқалари қандай ҳолатда?
Жаҳон банкининг авзалликлари ва камчиликлари.
Мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда Жаҳон банкининг ўрни қандай деб ўйлайсиз?