Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet52/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

2-савол. БМТ Низомининг қабул қилиниши билан давлатларда халқаро низоларни ҳал этиш воситаси сифатида ҳарбий кучга мурожаат қилиш ҳуқуқи йўқолди. Қуролли кучни қўллашда халқаро-ҳуқуқий “монополия” БМТ Хавфсизлик Кенгашига тегишли бўлиб, унинг зиммасига тинчлик ва хавфсизликни сақлаш борасида давлатлардан юқори бош халқаро масъулият юклатилган. Бироқ истисно тариқасида давлатларнинг коллектив ёки якка тартибда ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади (БМТ Низомининг 51-моддаси).
6-савол. Ҳуқуқнинг устунлиги унинг барча учун мажбурийлигида, конкретлигида, бажарилиши давлат ҳокимияти кучи таъминланганида ва меъёрий ҳужжатларда мустаҳкамланганлигидадир. Ҳуқуқнинг заифлиги – унинг вақти вақти билан янгиланишга муҳтожлиги, ҳар бир киши томонидан ҳам тушунишнинг қийинлиги, ҳамма вақт ҳам жамият маҳсули бўлавермасдан, баъзан ҳокимиятнинг тазйиқи бўлиши мумкинлиги ҳисобланади.
Ахлоқнинг устунлиги унинг жамият маҳсули эканлигида (қандай яшаш яхши эканлигини жамиятнинг ўзи ечади); мажбурлаш кучига асосан эмас, балки шахсий ишончга мувофиқ амал қилишида; доимо адолат, номус, виждон каби тушунчаларга асосланишидадир. Ахлоқнинг заифлиги эса – мазмуни кенглиги (эркин изоҳланиш имконияти кенг), бир жамоа учун муҳим бўлса ҳам, бошқасида қабул қилинмаслиги, бузилганда жазонинг йўқлигидадир.
7-савол. Чет элдаги ўз ҳуқуқлари бузилган ёки бузилиш хавфи остида қолган деб ҳисобловчи Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ёки консуллик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин. Масалан, фуқаро ҳибсга олинган тақдирда Ўзбекистон расмий ваколатхоналарининг ходимлари тегишли давлатнинг ваколатли идораларига (масалан, Ташқи ишлар вазирлигига) илтимоснома билан мурожаат қилишлари мумкин. Агар фуқаро жиноят содир этганликда айбланаётган бўлса, у Ўзбекистон ваколатхонасига ўз манфаатларини яхши ҳимоя қилиш учун унга малакали ҳимоячи тақдим қилишни сўраши мумкин.
8-савол. Давлатлар манфаатларини бошқариш табиат заҳираларидан (масалан, денгиз туби, чегара ҳудудидаги дарёлар ва сув ҳавзаларининг заҳиралари), ҳаво ва космик кенгликдан фойдаланишда, ҳудудий мунозараларни ҳал этишда, уюшган жиноятчиликка, терроризмга қарши курашда, хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик тадбирларини амалга оширишда, қуролли можаролар ва бошқаларда зарурдир.
10-савол. Йўқ, чунки куч ишлатишнинг тақиқланганлиги тамойили халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан бири бўлиб, унинг бузилиши халқаро жиноят ҳисобланади. ХИҲ эса ўз навбатида қуролли низолардаги воқеликни ҳисобга оладиган махсус ҳуқуқий воситадир. Ноқонуний равишда куч ишлатилиши ўз навбатида қуролли тўқнашувлар ҳуқуқига риоя қилинишидан қатъий назар ҳуқуқий жавобгарликка олиб келади.
13-савол. Женева конвенцияларининг қоидаларига “ҳар қандай ҳолатда” амал қилиш ҳақида баёнот берар эканлар, иштирокчи мамлакатлар бу ҳужжатларнинг алоҳида хусусиятга эга эканлигини тан оладилар. Конвенцияларни бажариш ўзаро боғлиқлик тамойилига асосланган эмас, яъни рақиб томоннинг Конвенцияни бузиши бошқа иштирокчи мамлакатларни бу Конвенцияга мувофиқ олган ўз мажбуриятларидан озод қилмайди. Конвенциялар меъёрларининг қўлланилиши можаро хусусиятига боғлиқ эмас: уруш “адолатли” ёки “адолатсиз”, босқинчилик ёки мудофаа уруши бўлишидан қатъи назар, Конвенциялар уруш қурбонларини (жабрдийдаларини) ҳимоя остига олишни таъминлаш учун қўлланилиши шарт.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish