- Мавзу: Океан ва денгиз туби ётқизиқлари
Режа: - 1. Океан туби грунтларининг келиб чиқиши бўйича ажратилиши.
- 2. Океан туби ётқизиқларининг таснифланиши.
- 3. Океан туби грунтлариниг турлари.
1.Океан туби грунтларининг келиб чиқиши бўйича ажратиш. - 1.Океан туби грунтларининг келиб чиқиши бўйича ажратиш.
- Қуруқликдаги дарёлар билан олиб келинган тоғ жинсларининг емирилиш маҳсулотлари, усимлик ва мавжудодлар қолдиқларидан тузилган. Океан туби ётқизиқлари денгиз грунтлари деб аталади. Денгиз тубидаги заррачалар ҳосил бўлган жойнинг ўзида сақланиб қолади ёки бошқа жойлардан дарё ва денгиз оқимлар билан олиб келинади. Денгиз ва океанлар тубида узлуксиз кимёвий, биологик ва кимёвий жараёнлар кузатилади, янги моддалар пайдо бўлади ёки парчаланади. Натижада, сув таркиби ўзгариши билан бир вақтда океан туби ётқизиқлари ҳам ҳосил бўлади.
- Денгиз туби ётқизиқлари ўзининг келиб чиқиши ва таркиби бўйича шартли равишда қўйидаги турларга бўлинади:
- минерал (минералоген);
- органик (биоген);
- хемоген (кимёвий реакциялар жараёнида ҳосил бўлган грунтлар).
- Океан туби ётқизиқлари материк ёки терраген ва сув тубидаги чуқур жойлардаги – п е л а г е н ётқизиқларга бўлинади
- Материкнинг саёз жойларидаги ва ёнбағирларидаги ётқизиқлар денгиз қирғоқларини тузган тоғ жинслари таркиби билан белгиланади. Бу ҳудудларда ҳосил бўлган океан туби ётқизиқлари 80-90 фоизи неорганик тоғ жинсларидан тузилган. Улар таркибидаги неорганик моддалар миқдори қирғоқдан океанга қараб камайиб боради. Одатда қаттиқ тоғ жинсларидан тузилган қирғоқлар бўйида тош, шағал, гравий, қумлар, ётади, қирғоқдан узоқлашган сари ётқизиқлар майдалашиб боради ва уларга гил заррачалари ҳам қўшилади. Гил заррачалари жуда майда бўлиб, диаметри 1/200 мм гача етади ва улар денгиз тубига аста секин чўкади.
2. Океан туби ётқизиқларининг таснифланиши. - 2. Океан туби ётқизиқларининг таснифланиши.
- Қирғоқ бўйида ва материк саёзликларидаги (шельф) океан туби ётқизиқлари ўзининг механик таркиби бўйича таснифланади. Замонавий изланишлар натижасида ётқизиқлардаги заррачалар ўлчови фақат 10- 20 м кенгликдагина океанга қараб кичиклашиб боради, қолган қисмида эса қирғоқгача бўлган масафо билан ўзаро боғланмаган. Демак, океан туби ётқизиқларидаги заррачалар ўлчови асосан сув массаларининг ҳаракатига, таркиби эса рельеф, гидрометеорологик ва гидробиологик, гидрокимёвий жараёнлар таъсирида ўзгаради.
- Шельф минтақаларининг сирти темир моддалар рангидаги йирик қум заррачалари, майда моллюскалар чиғаноқлари билан қопланган.
- Палеоген ётқизиқлар асосан гил, фито- ва зоопланктон склетининг калций карбонати ва кремний қолдиқларидан ёки қизил балчиқдан тузилади. Калций карбонат моддаси кремний моддасига нисбатан сувда яхши эрувчанлик қобилиятига эгадир, шунинг учун, оҳакли гилларни фақат 1800-3600 метр, кремний гилларини эса 360-400 метр чуқурликларда ҳам учратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |