Давлат улар учун нималар қилишга қодир
|
Давлат улар учун нималар қилишга қодир эмас
|
Сиз улар учун нималар қила оласиз
|
Сиз улар учун нималар қила олмайсиз
|
Болалар уйига, қариялар уйига жойлаштириш; нафақа тўлаб туриш ва ҳ.к.
|
Меҳрибонлик, самимийлик, қариндош ва фақат яқинлари бериши мумкин бўлган ҳис-туйғуларни намоён қилишга.
|
Ҳамдардлик билдириб, илиқ сўзлар айтиш; арзимас ёрдам кўрсатиш, масалан, уй ишларига қарашиш.
|
Улар ҳақида доимий ғамхўрлик қилиши, уларга моддий кўмак бериш.
|
“Маҳалладаги ҳашардан бутун ер юзидаги ҳашар сари” кичик бўлимига
Ушбу кичик бўлим устида ишлашда ўқитувчига ўрганилаётган бор материални 4-блокнинг номи, ғоялари ва асосий тушунчалари билан боғлаб кўришни тавсия қиламиз (ушбу қўлланманинг ... бетига қаранг). Кичик бўлим якунланаётганда, муҳтожларга ёрдам бериш борасидаги илғор миллий анъаналар Қизил Ярим ой (Хоч) Миллий жамиятлари фаолиятининг ҳам, ХҚХҚ ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари Халқаро Федерацияси фаолиятининг ҳам асоси эканлиги тўғрисида ўқувчилар тушунча ҳосил қилишларига кўмаклашиш керак.
ХҚХҚ, ҚИЗИЛ ХОЧ ВА ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТЛАРИ ХАЛҚАРО ФЕДЕРАЦИЯСИ, ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ МИЛЛИЙ ЖАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
ХҚХҚ, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари Халқаро Федерацияси ҳамда Қизил Ярим ой (Хоч) миллий жамиятларининг фаолияти еттита тамойилга асосланади. Уларнинг қисқача таърифини келтирамиз:
ИНСОНПАРВАРЛИК. Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракати уруш майдонларида ярадор бўлганларнинг барчасига, уларни бир-биридан фарқламай ва афзал кўрмай ёрдам кўрсатишга интилиш ниятида яратилган бўлиб, ҳар қандай вазиятда, хоҳ халқаро, хоҳ миллий даражада бўлсин, инсонни азоб-уқубатлардан халос этиш ёки унинг дардини енгиллатишга интилади. Бу кишилар ҳаётини ва саломатлигини муҳофаза қилувчи ҳамда инсон шахсиятига ҳурматни таъмин этувчи Ҳаракатдир.
БЕҒАРАЗЛИК. Бу Ҳаракат кишиларни ирқий, диний, синфий белгисига ёки сиёсий эътиқодига кўра ажратмайди. У одамларнинг азоб-уқубатларини енгиллаштириш учун, биринчи навбатда, бунга кўпроқ муҳтож бўлганларга ёрдамга интилади.
БЕТАРАФЛИК. Барчанинг ишончини қозониш учун Ҳаракат қуролли тўқнашувларда у ёки бу тарафга ён боса олмайди ва сиёсий, ирқий, диний ёки мафкуравий тусдаги баҳсларга аралаша олмайди.
МУСТАҚИЛЛИК. Ҳаракат мустақилдир. Миллий жамиятлар ўз ҳукуматларига уларнинг инсонпарварлик фаолиятида ёрдам қилгани ва мамлакати қонунига бўйсунгани ҳолда, ҳамма вақт, мустақилликни сақлаши лозим. Бу билан у Қизил Хоч тамойилларига мувофиқ ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлади.
ИХТИЁРИЙЛИК. Ўзининг ёрдам кўрсатишдаги ихтиёрий-кўнгилли фаолиятида Ҳаракат ундан манфаатдор бўлишга мутлақо интилмайди.
БИРЛИК. Мамлакатда фақат битта Қизил Хоч ёки Қизил Ярим ой миллий жамияти бўлиши мумкин. У барча учун очиқ бўлиб, ўзининг инсонпарварлик фаолиятини мамлакатнинг барча ҳудудларида олиб бориши керак.
УНИВЕРСАЛЛИК. Ҳаракат умумжаҳон хусусиятига эга. Барча миллий жамиятлар баравар ҳуқуққа эга ва бир-бирларига ёрдам кўрсатишлари керак.
ХУЛОСА
Ушбу машғулот материаллари ўқувчиларга индивиднинг илғор анъаналарда иштирок этиш орқали жамиятдаги ижтимоийлашуви жараёнини кўриб чиқишга ёрдам беради.
Жамиятнинг энг кам ҳимояланган табақаларининг аҳволини батафсил таҳлил қилиш уларнинг эҳтиёжларига эътиборни жалб қилиш ва уларга нисбатан тўғри фуқаролик муносабатини шакллантириш мақсадига қаратилгандир.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракати таркибий қисмлари фаолиятининг мазмунини билиш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларининг (2000 й.) бевосита талабидир.
Ўқитувчи матнлар устида ишлаш жараёнида ва дарснинг ўзида ўқувчиларни Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро ҳаракатига кирувчи барча таркибий қисмлар фаолиятининг асосида ҳар бир халқ маданиятида мавжуд бўлган жамоа бўлиб яшаш ва ўзаро ёрдам анъаналари ётганлиги ҳақидаги фикрга олиб келиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |