Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


-мавзу. Анъаналар ва ўзаро ёрдамнинг жамият ҳаётидаги ўрни



Download 1,09 Mb.
bet53/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

7-мавзу. Анъаналар ва ўзаро ёрдамнинг жамият ҳаётидаги ўрни
Ушбу дарсда ўқувчилар ўзаро ёрдам ва бирдамлик каби инсоний ўзаро муносабат тамойилларини ҳашар анъанасининг асослари орқали фикрлашлари ва англаб олишлари кўзда тутилади. Ундан ташқари, машғулот материалларига ХҚХҚ, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Жамиятлари Халқаро Федерацияси ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой Миллий жамиятининг фаолияти ҳақида маълумотлар киритилган. Бу ташкилотлар фаолиятининг асосини, худди ҳашардаги сингари, кескинлик вазиятига тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож кишиларга беғараз ёрдам кўрсатиш ташкил этади.
Ўқувчилар ўз ҳаётий тажрибаларидаги аниқ мисолларга таяниб, ёрдам кўрсатиш ҳақида мулоҳаза юритишлари ва шу билан бирдамлик ва ўзаро ёрдамнинг маъноси ва аҳамиятини тушуниб олишлари зарур. Шунингдек, ўқувчилар бирор-бир жамоа ёки одамлар гуруҳи ёрдамга муҳтож бўлган бегоналарга, ҳатти-ҳаракатларига улар салбий муносабатда бўлган кишига ёки улар нафратланадиган кишиларга ёрдам кўрсатишни рад қилганда, бу ҳол қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ҳам фикр юритиб кўришлари керак.


Шахснинг ўз тақдирини ўзи белгилаши” бўлимига
ИЖТИМОИЙЛАШУВ: ОДАТЛАР, АНЪАНАЛАР, МАРОСИМЛАР
Инсоннинг ижтимоий ҳаёти ҳамиша муаммоларга тўла: атрофдаги воқеликка қандай мослашиш керак? Оғир ёки бахтли тақдир меваларини қандай баҳам кўриш керак? Бошқа одамлар билан қандай муносабатга киришиш керак? ва бошқалар. Муваффақиятли ва муваффақиятсиз уринишлар давомида турли ижтимоий гуруҳлар ва умуман жамият аста-секин ўз аъзолари учун хулқ-атворнинг ҳам атроф-муҳитга, ҳам бир-бирига энг қулай тарзда муносабатга киришишга имкон берадиган самарали тўпламини шакллантиради. Ижтимоий гуруҳга кирувчи индивидлар, масалан, кун давомида бир, икки ёки ундан ортиқ марта овқатланишлари мумкин; бу овқатланиш турган ҳолда (тантанали зиёфатларда), ётган ҳолда (Рим империяси давридаги патрицийлар сингари) ёки ўзбекчасига ўтирган ҳолда амалга орилиши мумкин; 2-3 киши бир идишдан ёки ҳар бири алоҳида идишда, қўлда ёки санчқида овқат ейиши, винодан бошлаб балиқ билан тугатиши ёки аксинча қилиши мумкин.
Хатти-ҳаракатнинг ҳамма томонидан қабул қилинган минглаб намуналари мавжуд. Синов ва хатолар йўли билан, бошқа гуруҳлар ва атрофдаги воқелик таъсири остида ижтимоий жамоа хатти-ҳаракатнинг бир ёки бир неча унинг учун қулай вариантини танлаб олади, такрорлайди, мустаҳкамлайди ва кундалик ҳаётда ўз эҳтиёжларини қондириш учун қабул қилади. Муваффақиятли тажриба асосида хатти-ҳаракатнинг бундай вариантлари халқнинг турмуш тарзига, кундалик маданияти ёки одатларига айланади.
Бола уларни ўзига сингдиради ва улғаяр экан, уларнинг келиб чиқиши ҳақида ўйланмасдан, оддий ҳодиса сифатида қарай бошлайди. Масалан, саломлашиш учун у беихтиёр қўлини узатади. Ваҳоланки, бир пайтлар бу ҳаракат саломлашишдан кўра кенгроқ маънога эга бўлган, яъни қўлда қурол йўқлигини билдирган. Инсон муайян жамият ёки кишилар гуруҳининг одатларини қабул қилади ва ўзлаштиради, у бошқа гуруҳларнинг одат ва анъаналарига дуч келганда, уларни ғайритабиий, беҳуда ва нореал ҳаракат усуллари деб ҳисоблайди. Масалан, биз Германия оилаларида меҳмон кутишда кузатиладиган тежамкорлик ҳолатларини тушунмаймиз; уларни эса Ўрта Осиёда яшовчи аҳоли ва русларнинг исрофгарчилик билан қилинадиган меҳмондўстлиги ҳайрон қолдиради.
Муайян жамиятнинг барча аъзолари учун ягона ижтимоий тажрибадан ушбу жамиятнинг кўпчилик аъзолари учун умумий бўлган шахснинг феъл-атвор қиёфаси вужудга келади. Масалан, мусулмон маданияти шароитида шаклланган шахс христианлар мамлакатида тарбия кўрган шахсга нисбатан бошқача ҳислатларга эга бўлади.
Америкалик тадқиқотчи К.Дьюбойс мазкур жамият учун умумий хислатларга эга бўлган шахсни модал (статистиканинг объект параметрлари қаторида ёки тўпламида энг кўп учрайдиган катталикни билдирувчи “мода” атамасидан олинган) шахс деб атаган. Модал шахс деганда Дьюбойс жамиятнинг умумий маданиятига хос бўлган баъзи хусусиятлар энг кўп учрайдиган шахс типини тушунган. Шундай қилиб, ҳар бир жамиятда ҳамма томонидан қабул қилинган ўртача ҳислатларни ўзида мужассамлаштирган шахсларни топиш мумкин. “Ўртача” америкаликлар, англияликлар ёки “ҳақиқий” ўзбеклар ҳақида ёдга олинганда, модал шахслар ҳақида гапирилади. Модал шахсда жамият маданий тажриба давомида ўз аъзоларига сингдирадиган барча умуммаданий қадриятлар мужассамлашади. Бу қадриятлар ушбу жамиятнинг ҳар бир аъзосида у ёки бу даражада мавжуд бўлади. Бошқача айтганда, ҳар бир жамият ўз маданиятига мос бўлган бир ёки бир неча шахс типини ривожлантиради. Бундай шахс намуналари, одатда, болаликдан ўзлаштирилади. Жанубий Американинг текисликларида яшовчи ҳиндуларда катта ёшлилар учун шахснинг жамоа томонидан маъқул топиладиган типи кучли, ўзига ишонадиган, жанговар руҳдаги одам эди. Ундайларга қойил қолардилар, ҳаракатлари маъқулланарди, ўғил болалар эса ҳар доим бундай эркакларга ўхшашга интилардилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўқитувчи аудиторияга қўшимча шундай савол бериши мумкин: Қизлар ва йигитрлар нуқтаи назаридан оммавий қабул қилинган шахс типи қанақа бўлиши мумкин?
Бу бўлимга хулоса чиқараётиб, шахснинг ижтимоийлашуви жараёни асосан гуруҳ тажрибаси таъсири остида кечишини айтиб ўтиш керак. Бунда шахс у ҳақида бошқалар қандай фикрда эканликларини, унга қанақа баҳо беришларини идрок қилиш асосида ўзининг қиёфасини ("Мен" қандай эканлиги ҳақидаги образни) шакллантиради. Бундай "Мен"-қиёфасини шакллантирар экан, шахс ижтимоийлашади. Бироқ ижтимоийлашувда бирорта бир хил жараён ёки бирорта бир хил шахс мавжуд эмас, чунки улардан ҳар бирининг индивидуал тажрибаси ноёб ва такрорланмасдир.
Ижтимоийлашув бизнинг одатларимиз, истак ва удумларимизни шакллантириб, ижтимоий назорат ва жамиятда тартиб ўрнатишнинг асосий омилларидан бири бўлади. У бир тўхтамга келишдаги қийинчиликларни енгиллаштиради, қандай кийиниш, ўзини қандай тутиш, у ёки бу ҳаётий вазиятда қандай ҳаракат қилишни ўргатади. Бунда ижтимоийлашув давомида қабул қилинадиган ва ўзлаштириладиган ечимларга зид келадиган ҳар қандай ечим бизга ноўрин, нотаниш ва хавфли туюлади. Айнан шу йўл билан шахс ўз хулқ-атворини ички назорат қилишининг катта қисми амалга оширилади.
Ўқитувчи удумларнинг тарбиявий вазифаларига аудиториянинг эътиборини қаратиб, ушбу масала муҳокамасини бошқариб боради.
Ҳамма халқларда ватанпарварлик туйғуси қадимдан ўз ватанини босқинчилардан ҳимоя қилиш фаолиятида ифодаланиб келган. Ҳозир Ўзбекистонда ватанпарварлик ўзининг янги, юксак хислатларида намоён бўлмоқда. Тарихда илк бор фуқаролар ўз қўллари билан қурган мустақилликни ҳимоя қиладилар.


Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти” кичик бўлимига
“Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2004 йил 29 апрелда қабул қилинди. Унинг мақсади қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларини, фарқловчи белгиларни ҳамда “Қизил Ярим ой” ва “Қизил Хоч” номларини қўллаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.
Ушбу қонуннинг мавжудлиги ХИҲни қўллашнинг самарали бўлишига кўмаклашади (ўқув қўлланмасининг 160-161 бетларига қаранг).
Қонунда айтилганки, қизил хоч ва қизил ярим ой тимсоллари фақат инсонпарварлик мақсадларида қўлланилади ва улар қўлланишда бир хил аҳамиятга эга (5-модда).
Қонунга изоҳ сифатида қуйидаги маълумотларни таклиф қиламиз.
Қуйидагилар тимсолларни ноқонуний қўллаш ҳисобланади:
- қизил хоч ва қизил ярим ой тимсолларининг бунга ваколати бўлмаган муассасалар ва шахслар (тижорат фирмалари, ноҳукумат ташкилотлар, дорихоналар, хусусий шахслар, якка тартибдаги амалиёт билан шуғулланувчи шифокорлар ва ҳоказолар) томонидан қўлланилиши;
- тимсолларнинг бунга ҳуқуқи бўлганлар томонидан, бироқ Ҳаракатнинг Асосий тамойилларига зид мақсадларда қўлланилиши (масалан, хизматдан ташқари ҳолатда, чегараларни кесиб ўтишдаги расмиятчиликни камайтириш мақсадида).
Қизил хоч ёки қизил ярим ой тимсолларини уруш вақтида қуролли комбатантлар ёки ҳарбий жиҳозларни ҳимоя қилиш учун қўллаш (масалан, қуролли комбатантларни бортида тимсол бўлган ёки қизил хоч байроғи ўрнатилган тез ёрдам машиналари ёки вертолётларда ташиш, ҳарбий жиҳозлар ва ўқ-дори омборлари томига қизил хоч/қизил ярим ой тимсоли туширилган байроқлар ўрнатиш) жиддий суистеъмол қилиш ҳолати (мунофиқлик) бўлиб, ҳарбий жиноят саналади.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish