1-боб. Mpls технологиясига асосланган мультисервисли тармоқларнинг тузилиш тамойиллари



Download 16,74 Kb.
Sana13.07.2022
Hajmi16,74 Kb.
#787729
Bog'liq
Хулосалар


1-БОБ. MPLS ТЕХНОЛОГИЯСИГА АСОСЛАНГАН МУЛЬТИСЕРВИСЛИ ТАРМОҚЛАРНИНГ ТУЗИЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
1.1. Янги авлод тармоғи (NGN) таҳлили
MPLS иккинчи сатҳ коммутациясига боғлиқ бўлмаган технология бўлиб, учинчи сатҳда қўлланилади, лекин иккинчи сатҳда қандай хизматлар амалга ошса учинчи сатхда ҳам худди шу хизматларни амалга оширади ва унинг иши белгиларни алмашишга асосланган. У иккинчи сатҳга боғлиқ эмас, кадрларни узатишга эга бўлган тармоқлардаги каби, ячейкаларни узатишга эга бўлган тармоқларда ҳам қўлланилади. MPLS белгиларни трансляциялаш жадвалини тузиш учун IP маршрутизаторлари каби учинчи сатҳ функцияларидан фойдаланади. У иккинчи сатҳга мос келувчи хизматларни амалга оширади, бунда белгиларни коммутациялаш йўли сифатида виртуал алоқа линияларидан фойдаланилади. Йўл белгиланган манзилга асосланган ҳолда ёки хизмат синфига ва бошқа талабларга асосан танланади. Бу технология бир неча стандарт ва бошқарув протоколларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум бир муаммоларни ҳал этади. MPLSнинг маълумотлар оқими каналларни коммутациялашни, лекин у ячейкаларни эмас кадрларни коммутациялашни амалга оширади. MPLS қуйидагича афзалликларга эга:
- MPLS технологияси тармоқда мавжуд бўлган эски хизматлардан фойдаланган ҳолда трафикларни оптималлаштиради (Масалан, IP тармоқларини олсак, тармоқда унинг хизматлари қолади, фақатгина ҳар бир коммутациялаш манзили янгиланади);
- MPLS технологияси худди олдинги мавжуд бoлган хизматларни IP инфраструктурасига самарали ўтиш йўлини яратган ҳолда пакетларни узатади;
- MPLS мавжуд бўлган (DS3, SONET) эски ва яратилган янги инфроструктура (10/100/1000/10 G Ethernet)ни ва тармоқ (IP, AТМ, кадрларни ретрансляциялаш, Ethernet ва TDM) ни функционаллаштиради;
- MPLS трафикларни шакиллантириш имкониятига эга. Aниқ белгиланган маршрутлаштириш ва трафикни шакллантириш функцияси, ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлган чегарада жуда катта маълумотлар ҳажмини зичлаштиришга ёрдам беради.
MPLS хизмат сифатини кафолатланган ҳолда етказиб бериш имкониятига эга. Провайдерларга, видео ва овозли сигналларни жуда ҳам кичик кечикиш билан етказиши мумкин;
MPLS маршрутизаторларга қўйилган қайта ишлаш талабини соддалаштиради. Умуман, маршрутизаторлар белгиланган метка (белги)ларга асосланган ҳолда пакетларни узатади;
MPLS, IP тармоқларини ҳимоялаш учун, мос келувчи сатҳни хавфсизлигини таминлайди. Бир вақтни ўзида IP тармоғидаги умумий фойдаланувчиларни шифрлаш талабини камайтиради;
MPLS базаси асосидаги хусусий виртуал (VPN) тармоқлар фойдаланувчи базасидаги VPNга нисбатан яхши созланади. Чунки у лозим бўлган конфигурацияни ва талабгорлар тармоғини бошқаришни камайтирган ҳолда провойдерлар тармоғидан фойдаланади. MPLS технологияси ҳар қандай умумий фойдаланиш тармоғи орқали территориал тарқалган корхона бўлимларини ёки фойдаланувчиларини, марказлашган корпоратив тармоққа энг қулай ва самарали улаб бериш усулини амалга оширади. Бундай технологияларда виртуал шахсий тармоқ (VPN)ни қўллаш, ахборот алмашишнинг хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек алоқанинг шахсий ажратилган каналларига кетадиган харажатини қисқартиради. Фойдаланувчилар ўртасида узатиладиган барча маълумотлар, ахборот хавфсизлигининг замонавий стандартлари асосидаги ҳимоялаш режимида берилади. Шахсий ёки ижарага олинган каналлардан қурилган, умумий фойдаланувчилар тармоғи базаси асосида яратиладиган бундай тармоқ, шартнома асосида ажратилган корпоратив тармоқнинг энг яхши муқобили ҳисобланади ва улар қуйидагича афзалликларга эга:
- ижарага олинган виртуал каналларнинг нархини пастлиги;
- тармоқ топологиясининг ривожланганлиги (жуда катта географик кенгликка эга);
- ишончлиликнинг юқорилиги;
- локал ҳисоблаш тармоқларининг топологияларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, конфигурация ўзгаришининг енгиллиги;
- фойдаланувчиларнинг ҳодиса ва таъсирларини назорат қилиш имкони.
MPLS технологияси асосида яратиладиган бундай корпоратив тармоқлар, умумий тармоқ ресурсларига эга бўлган ягона ахборотли муҳитда регион бўлимларини марказий аппарат офиси билан бирлаштириш имконини беради ва маълумотларни узатиш, овоз, видеоконференция ва шунга ўхшаш телекоммуникация сервисларининг тўлиқ мажмуаси билан таъминлайди. Фойдаланувчи нуқтаи назаридан қараганда MPLSнинг асосий афзаллиги хизмат сифати (QoS) ҳисобланади, ундан кейинги энг асосийси эса ҳимоянинг соддалиги ва VPNга имконият процедурасидир. Бу афзаллик MPLS технологиясининг моделини таъминлайди. Шунинг учун ҳам MPLS технологияни тармоқ бўйлаб трафикларни узатишда уларни оптималлаштириш учун қўлланилади.
Замонавий тармоқлар ва алоқа хизмати, IP марказий технология сифатида қoллашга эга бўлган конвергенсия принципига ўтмоқда. MPLS меткаларни қўллашга эга бўлган протоколли коммутация (метка – бу белги) бўлиб, маршрутизаторлар учун локал қийматга эга. Унинг функцияси виртуал йўллар идентификатори (Virtual Path Identifier, VPI)га ёки виртуал уланишлар идентификатори (Virtual Circuit Identifier, VCI)га ўхшаш, технологияни очувчи калит каби қўлланилади. MPLS технологияси бир қанча янги хизматларни амалга оширувчи эски тармоқлардан янгисига ўтишни таъминловчи восита сифатида баҳоланади. MPLS технологияси белги бўйича коммутациялаш концепсиясига асосланган. Бунда ҳар бир пакетга, тармоқ бўйича пакетларни коммутациялаш ва маршрутлаштириш учун боғлиқ бўлмаган қўшимча белги қўшилади. Тармоқ бўйлаб пакетлар аралаштирилганда, унинг сарлавҳасини таҳлил қилиш амалга ошмайди. Бу ерда кейинги қадамни индекслаш ва янги белги учун киришдаги белгиланган белги қўлланилади. Эски метка (белги) янгиси билан аралаштирилади ва кейинги тугун учун манзил белгиланади. Метка (белги) жуда содда тузилишга эга бўлиб, пакет сарлавҳасининг қисқартирилган ахборот версиясидир. Шунинг учун ҳам қурилма метка (белги)ни ва узатиладиган трафикларни қайта ишлаш учун оптималлаштирилган бўлиши мумкин.
http://hozir.org/1-mpls-texnologiyasi-telekommunikastiya-bozorida-zamonaviy-tex.html
Download 16,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish