Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet31/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

Гуруҳларга бўлиб ишлаш. Педагогда қуйидагича асосли савол туғилиши мумкин: дарс вақти чекланган бўлса, қандай қилиб барча ўқувчиларга ўз фикрини билдириш имкониятини бериш мумкин? Фикримизча, агар дарсда иш маълум тарзда уюштирилса, буни амалга оширса бўлади. Кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш мунозара ўтказиш ва ўқувчиларни баҳсга жалб этишнинг энг самарали шаклларидан биридир. У ҳатто энг уятчан ва журъатсиз ўқувчиларга ҳам фаоллашиш имконини беради.
Гуруҳ 4-5 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим. Бундай таркибда ҳар бир иштирокчи қўйилган масалани ечишга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Шу тарзда гуруҳнинг иши рағбатлантирилади ва ҳар бир иштирокчи самарали ишлай олади.
Бироқ бу фаолият ўқитувчидан ҳам, ўқувчилардан ҳам муайян амалий кўникмаларни талаб қилади.
Гуруҳлар ишини шартли равишда тўрт босқичга бўлиш мумкин:
- гуруҳларга бўлиш (уларнинг таркибини мунтазам ўзгартиринг, 3 кишидан кўп бўлмаган гуруҳлардан бошланг), аудиторияда тегишли тарзда муҳит яратиш;
- иш олиб бориш (яъни баҳслашиш) қоидаларини (бу қоидалар олдиндан коллектив равишда қабул қилиниши ва кўринарли жойга илиб қўйилиши мумкин), топшириқни (қандай бажариш, қанча вақт сарфлаш, ким вақтни кузатиб боради, ҳатто гуруҳлар учун ёзма йўриқномалар тайёрлаш, лекин уларни оғзаки эълон қилиш мақсадга мувофиқ) ва ундан сўнгги амалларни (масалан, натижалар истаган ҳар қандай ўқувчи томонидан бутун аудиторияда муҳокама қилинади ёки гуруҳ вакили гуруҳнинг умумий фикрини барчага хабар қилади) тушунтириш;
- ҳар бир гуруҳда баҳсни олиб борувчи, котиб, маърузачи белгиланади (жуда қисқа вақт ичида);
- ҳар бир гуруҳда муаммони муҳокама қилиш;
- гуруҳда қабул қилинган ечимни тақдим қилиш;
- умумий аудиторияда гуруҳларнинг ишига якун чиқариш.
Баҳс-мунозара – бирор-бир баҳсли масала ёки муаммони оммавий муҳокама қилиш. Ўқувчилар билан биргаликда мунозара олиб бориш қоидаларини ишлаб чиқиш мумкин. Бунга асос сифатида қуйидагиларни таклиф қиламиз:
- баҳсга киришишдан аввал ўз нуқтаи назарингизни аниқ шакллантириб олинг;
- ўз нуқтаи назарингизни қўллаб-қувватловчи далилларни тайёрланг;
- содда тилда, лекин мантиқли ва изчил гапиришга ҳаракат қилинг;
- ўз фикрларингизни фактларга асосланиб тузинг, ўзингиз аниқ билмаган нарсани гапирманг;
- сиз фикрига қўшилмаган кишининг фикрларини нотўғри талқин қилманг;
- айтиб ўтилган ғояларни такрорлашга фақат шахсий нуқтаи назарни исботлаш мақсадида йўл қўйилади;
- овозингизни баланд кўтарманг. Энг яхши далил – аниқ ва текширилган фактлар, ишонтиришнинг энг яхши воситаси – қатъий мантиқдир;
- гуруҳдошингизни хафа қилмасликка, камситмасликка ҳаракат қилинг. Баҳсдошингизга ҳурмат кўрсатишингиз – сиз нафақат баҳсда кучли эканингизни, балки яхши тарби кўрганлигингизнинг ҳам далили;
- унча фаол бўлмаган ва уятчан ўртоқларингизни ҳам мунозарага жалб этишга интилинг – ҳар бир кишининг фикри ҳал қилувчи аҳамиятга эга!

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish