II ҚИСМ. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР Амалий қисм материаллари ёрдамида ҳал қилинадиган асосий вазифа муаллифлар фикрича қуйидагилардан иборат: машғулотларда мунозара иштирокчилари ҳар қандай вазиятда ҳуқуқ тамойиллари ва меъёрларига риоя қилиниши зарурлиги, ёрдам ва ҳимояга муҳтож кишиларга нисбатан ҳамдардлик ва бирдамликнинг аҳамияти тўғрисидаги фикрга келишлари кўзда тутилади. Ундан ташқари, муаллифларнинг фикрича, қўлланмада кўтарилаётган муаммолар ўқувчиларга инсоннинг танг вазиятларда ёки шафқатсизлик вазиятларида ҳар хил тарздаги ҳатти-ҳаракатлар, жумладан, ҳам инсонийлик ва ҳамдардлик, ҳам инсон қадр-қимматини ҳурмат қилмаслик тўғрисида мулоҳаза юритишларига ёрдам беради. Демак, амалий машғулотларда олиб бориладиган ҳамма иш инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун мавжуд бўлган, тинчлик даврида ҳам, қуролли тўқнашувдек фавқулодда вазиятда ҳам – ҳар қандай ҳолатда ҳам риоя қилиниши зарур бўлган қоидалар ва қонунлар мавжудлиги тўғрисида ёшларга тушунча беришга қаратилган бўлиши лозим.
Шу сабабли ўқувчиларда ўз ижтимоий кўникмалари ва маҳоратларини такомиллаштириш имконияти бор. Бу кўникма ва маҳоратлар қуйидагилардир: хатти-ҳаракатнинг турли усулларига, жумладан стереотипларга (намуна, қолипга) танқидий баҳо бериш; ўз ҳатти-ҳаракатларининг эҳтимолий оқибатларини таҳлил қилиш; ҳар бир кишини тинглай олиш ва бир-бирининг фикрини эшита билиш ва шу асосда имкониятларни баҳолаш; жамоада самарали ҳамкорлик.
Машғулотларда фаолиятнинг таклиф қилинаётган алгоритмидан (турли хил масалаларни ҳал этишда қай тарзда ва қандай кетма-кетликда натижага эришишни аниқ кўрсатиб берувчи усул) фойдаланиш тавсия этилади: - вазифа қўйиш – назарий материалнинг зарур минимуми билан таништириш – муаммоларни муҳокама қилиш –ҳар бир иштирокчининг муаммоларни ўз ижтимоий тажрибаси орқали баҳолаши. Амалий қисм концепцияси ( Е иловага қаранг) ва ўқув қўлланмасининг иккинчи қисмида баён қилинган мавзулар материаллари билан диққат қилиб танишиб чиқишни маслаҳат берамиз. Бу муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ахборот олишга, билим орттиришга мўлжалланган ва амалий материалларнинг ўзаро нисбати тўғрисида тўлиқроқ тасаввур олишга имкон беради. Бунинг натижасида педагог мавзуни ўрганишга ажратилган вақтни янада аниқроқ бошқариши ва унинг муҳокамасини чўзиб юбормаслиги мумкин. Биринчи навбатда педагогнинг ўзи дарснинг вазифаларини ва ундаги материалларнинг ғоясини тушуниб олиши муҳокама мақсадидан четга чиқишга йўл қўймайди. Бу амалий машғулот бўйича иш олиб боришда жуда муҳим жиҳатдир. Афсуски, олиб борилган кузатишлар муаллифларга энг аввало гуруҳга аниқ бўлмаган йўл-йўриқ кўрсатадиган (ёки умуман йўл-йўриқ кўрсатмайдиган) педагог кўпинча муҳокамани бошқа томонларга буриб кетади, фан дастури кўрсатмаларига риоя қилмайди, кўпроқ билим орттиришга хизмат қиладиган материаллар билан ишлайди (бундай материаллар ўқувчилар уйда танишишлари учун мўлжалланган), деб таъкидлашга асос бермоқда. Биринчи навбатда аҳамиятли мазмунга эга бўлган ва зарур информацион ва амалий материаллар билан ишлаш ўқитувчига саволларнинг бир қисмини бутун аудитория билан умумий муҳокама қилиш вақтини қисқартириш имконини беради.
Дарс вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида эътиборингизни қуйидаги жадвалга қаратмоқчимиз (“Болалар – жамият келажаги” мавзуси мисолида):