Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


-мавзу. Давримизнинг оламшумул муаммолари ва Ўзбекистоннинг келажаги



Download 1,09 Mb.
bet27/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

14-мавзу. Давримизнинг оламшумул муаммолари ва Ўзбекистоннинг келажаги.
Оламшумул (ёки “глобал”, лот. “globus” – “ер шари”) муаммолар деганда, сўз бутун сайёрамизга оид бўлган, умуминсоний аҳамиятга эга ва жуда кўп одамларнинг ҳаётий манфаатларига дахл қиладиган муаммолар ҳақида кетади.
Давримизнинг оламшумул муаммолари – бу ечими ҳамма томонидан англаб етилишини ҳамда барча халқлар ва давлатлар кучининг бирлаштирилишини талаб қиладиган энг кескин дунёвий муаммолар мажмуидир. Бу муаммолар инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичи учун қандайдир янги нарса бўлмасдан, балки “инсон-жамият-табиат” тизимида аввал мавжуд бўлган зиддиятларнинг бугунги кун шароитида мисли кўрилмаган даражада кескинлашиб ва чуқурлашиб кетишидир.
Оламшумул муаммоларнинг кескинлашуви ортида бир-бири билан боғлиқ иккита жараён туради:
- жамиятдаги фан-техника тараққиёти;
- ижтимоий тараққиёт.
Глобал муаммоларни учта асосий гуруҳга бирлаштириш мумкин. Бу гуруҳларнинг ҳар бири асосий ижтимоий ҳамжамиятлар ўртасидаги, инсон ва табиат ҳамда инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқади.
Биринчи гуруҳга халқаро муносабатларни қайта қуриш билан боғлиқ глобал муаммолар киради: жаҳон ракета-ядро урушининг олдини олиш муаммоси, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик тамойиллари асосида янги халқаро тартиб ўрнатиш муаммоси, терроризм муаммоси ва ҳоказо.
Иккинчи гуруҳ – жамият ва табиат муносабатларини уйғунлаштириш, уларни оқилона (оптимал) ташкил этиш ва инсонийлаштириш билан боғлиқ муаммолар. Уларга экологик, демографик, энергетик, озиқ-овқат, коинотдан ва дунё океани заҳираларидан фойдаланиш каби муаммолар киради.
Учинчи гуруҳни жамият ва шахс муносабатларини демократлаштириш билан боғлиқ муаммолар ташкил этади. Бундай муаммолар қаторига эксплуатацияни, қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизликнинг бошқа турларини йўқотиш муаммолари, соғлиқни сақлаш ва таълим муаммолари кабилар киради.
Таъкидлаш зарурки, оламшумул муаммолардан биронтасини мустақил муаммо сифатида, бошқалари билан ўзаро боғланмаган ҳолда ҳал қилиш мумкин эмас. Масалан, бир қатор ижтимоий-маданий муаммоларни ҳал этмасдан ва қуролланиш пойгасини тўхтатмасдан туриб, экологик инқироздан чиқиш ва, ўз навбатида, унинг оқибатида оғирлашаётган демографик, энергетик ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш мумкин эмас.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish