Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet32/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

Далил келтириш – бирор бир фикр, концепция, назариянинг ҳақиқат эканлигини тасдиқлаш учун келтириладиган бошқа фикр, мулоҳаза ёки мулоҳазалар йиғиндиси.
ФСИ услуби. Ўқувчиларнинг муҳокама қилиш маҳоратини ўстириш усули. Бунда муҳими ҳар бир ўқувчи ўзининг шахсий фикрини ёки ғоясини билдиришидир. Муҳокама кетма-кетлиги қуйидагича бўлиши лозим:
фикр – ўқувчилар ўз фикрларини, нуқтаи назарларини баён қиладилар;
сабаб – ўқувчи нима учун бошқача эмас, айнан шундай ўйлаётганлигининг сабаблари кўрсатилади;
изоҳ – мисол билан келтирилган сабаб изоҳланади.
Тадқиқот (масалан, ўхшашликлар ва фарқларни топиш; кетма-кетликни белгилаш; мослик, устунлик ёки камчиликларни топиш; оқибатларни аниқлаш; умумлаштириш) ўқувчиларнинг ечимни ишлаб чиқишлари жараёни, у оғзаки ёки ёзма тарзда бўлиши ҳам, шунингдек, “ақлий ҳужум” услуби билан амалга оширилиши ҳам мумкин. Бундай ёндашишда (қўлланма матни, қўшимча адабиётлар, маълумотномалар ва ОАВ хабарларига оид) фактлар ва статистик материалларни таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади.
Эҳтиёжларни баҳолаш – бирор ҳолат ёки бошқа фактик материал асосида аввало муайян гуруҳларнинг эҳтиёжлари аниқланади, сўнг эса муаммони ҳал этиш учун маълум ҳаракатлар рўйхати кўрсатилади. Бу топшириқнинг биринчи варианти – 1-мавзудаги қочоқлар учун лагер қуришни режалаштириш (65-бетга қаранг), иккинчи варианти – қуйидаги мазмундаги жадвалларни тўлдириш: бирор ҳаракатни амалга оширишда фуқаро нима қила олиши мумкин, давлат нима қила олиши мумкин, фуқаро ёки давлат нима қила олмайди (90-бетга қаранг); бирон нарса-ҳодисанинг ҳозирги замондаги шахс ёки давлат учун, Амир Темур давридаги давлат ёки шахслар учун устунликлари нимада (68-бетга қаранг).
Аҳамиятига қараб тартибга солиш – бунда бир қатор мулоҳазаларни кўриб чиқиш ва уларнинг ҳар бирини бошқасига нисбатан муҳимлиги ёки қимматлилиги жиҳатидан таққослаш талаб этилади. Бундай топшириқни бажариш шахсий фикрга асосланган бўлиб, кўп баҳсларга сабаб бўлади. Бу хилдаги топшириқлар ўқувчиларнинг бирор муаммони амалда қандай тушунишларини аниқлаш учун жуда фойдали. Масалан, бир гуруҳ таниқли арбобларнинг битта муаммо бўйича билдирган фикрларини шу тарзда табақалаштириб кўриш мумкин.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish