Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма


Кластерларга бўлиш услуби



Download 1,09 Mb.
bet34/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

Кластерларга бўлиш услуби. Кластерларга бўлиш – бу ўқувчиларга бирор-бир мавзу юзасидан эркин ва очиқ фикр юритишга ёрдам берувчи педагогик стратегиядир. Бу усул ғоялар ўртасидаги алоқалар ҳақида мулоҳаза юритишни рағбатлантиришга имкон берадиган таркибий қисмларнигина ажратиб олишни талаб қилади. Бу тафаккурнинг ўзига хос шакли бўлиб, миямиз қандай ишлаши билан яқиндан боғлиқ.
Кластерларга бўлиш даъват босқичида ҳам, мулоҳаза юритиш босқичида ҳам ишлатилади. У жуда содда ва осон эсда қолади:

  1. Асосий сўзни ёки гапни катта қоғоз варағининг ўртасига ёки партага ёзинг.

  2. Шу сўз билан боғлиқ бўлган ва миянгизга келган сўз ёки гапларни ёзаверинг.

  3. Сизда пайдо бўлган ғояларни ёзишингиз баробарида ушбу ғоялар ўртасидаги сизнинг фикрингизча мавжуд бўлган боғлиқликларни ҳам аниқлаб боринг.

  4. Фикрингизга қанча ғоя келса, шунча ёзинг ва бу ишни ажратилган вақт ёки миянгизга ғоялар келмай қолгунига қадар давом эттиринг.

Кластер усулини қўллашнинг бир неча асосий қоидалари мавжуд:

  1. Хаёлингизга келган ҳамма нарсани ёзиб боринг. Бу фикрларнинг сифати ҳақида ўйламанг, уларни фақат ёзиб қўяверинг.

  2. Орфография ва ёзишни қийинлаштирадиган бошқа жиҳатларга эътибор берманг.

  3. Ажратилган вақт тугагунча ёзишни тўхтатманг. Агар бирдан ғоялар хаёлингизга келмай қолса, унда ғоялар пайдо бўлгунича қоғозга чизиб туринг.

  4. Иложи борича кўпроқ алоқаларни белгилашга ҳаракат қилинг. Ғоялар сонини, уларнинг йўналиши ва улар ўртасидаги алоқаларни чекламанг.

  5. Сиз илк бор кластерлар усулини қўллаётган бўлсангиз, гуруҳдаги барчага таниш бўлган мавзуни танланг. Намуна сифатида “Ватан”, “Боғдорчилик” каби мавзулардан фойдаланиш мумкин.

Венн диаграммаси. Венн диаграммаси икки ва ундан ортиқ ўзаро кесишадиган доиралардан иборат. Бу усул ўзига хос қайтарилмас ва умумий хусусиятларга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ ҳодисаларни бир-бирига таққослаш ёки уларни таҳлил қилишга имкон беради. Мавжуд доираларнинг ҳар бири таҳлил қилинадиган ёки таққосланадиган маълум муаммо ёки ҳодисани билдиради. Қуйида келтирилаётган 1-чизмада икки доирадан иборат бўлган Венн диаграммаси келтирилган. "Инсонийлик ва шафқатсизлик – ўзаро муносабатларнинг икки томони" мавзуси мисолида 1-доира (А)га ўқувчилар Умархоннинг давлат бошқарувига оид ўзига хос бошқарув хусусиятлари ва шу кабиларни ёзишлари, 2-доирага (Б) эса Амир Насруллонинг давлат бошқаришига, ҳукмронлик усулларига оид ўзига хосликларни ёзишлари мумкин. Иккала доиранинг кесишган қисмига эса (АБ) ушбу икки ҳукмдор учун умумий жиҳатлар ёзилади.
Учта ёки ундан ортиқ муаммони таҳлил қилишда ёки таққослашда эса уларга мос равишда уч ва ундан ортиқ доирадан иборат диаграммадан фойдаланилади. Бу усул ўқувчиларга ўз билимларини намоён қилишга, ҳодисаларни маълум белгилар бўйича таҳлил қилиш ва таснифлашларига, турли муаммо ва фикрларни ўзаро таққослашларига имкон беради.







Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish