Шахс ва жамият ўқитувчи учун услубий қўлланма



Download 1,09 Mb.
bet37/85
Sana22.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#87289
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85
Bog'liq
Шахс ва жамият

1-мавзу. Бошпана қидириб


ҚЎШИМЧА ИЗОҲЛАР
Кишилар ўз уйларини кўпинча ижтимоий ва иқтисодий сабабларга кўра ташлаб кетадилар: яъни иш қидириб, таълим олиш учун, турмуш қургани боис, даволаниш учун ва ҳоказо. Ушбу дарсда ҳозирги замон жамиятининг кишиларга оғир азоб-уқубатлар олиб келадиган қуролли можароларнинг оқибатидек ҳодисаси таҳлил қилинади. Ҳозирги даврда бу ҳодиса нафақат уруш оловида қолган мамлакатларга, балки ҳар қандай тинч ҳаёт кечираётган давлатга ҳам тегишлидир.
Маълумки, айнан қуролли можаролар аҳолининг бундай низо юз бераётган давлат чегараларидан ташқарига ҳам, шу давлат ҳудудининг ичида ҳам оммавий равишда кўчишларига олиб келади.
Бундай фуқаро шахслар қуролли можаро қурбонлари бўлиб, улар "Уруш пайтида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Женева конвенцияси (1949) ва Женева конвенцияларига Қўшимча протоколлар (1977) меъёрларининг ҳимояси остига олинган. Кишилар таъқибдан хавфсираб (масалан, этник танглик вақтида, демократик эркинлик мавжуд бўлмаган шароитларда ва б.), бошқа мамлакатлардан бошпана қидирган ҳолатларда, уларнинг манфаатлари "Қочоқларнинг мақоми тўғрисида"ги Конвенция (1951) қоидалари билан ҳимоя қилинади.
Кўпсонли қочоқларнинг келиши аввал тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган жойлар ва минтақаларда танглик ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Ҳатто турмуш кечириш учун озиқ-овқат, тураржой, тиббий ёрдам ва гигиена талабларига бўлган одатий эҳтиёж моддий таъминот, маҳсулотлар, озиқ-овқат сотиб олиш, уларни тенг ва мутаносиб тақсимлаш билан боғлиқ кўплаб муаммоларга олиб келади. Қочоқлар муаммоси умумбашарий кўламдаги таҳдид кўринишига эга бўлиб бормоқда. Бу масалани юмшатиш учун барча давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари талаб қилинади. Ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган одамлар миқдори бугунги кунда бир неча ўнлаб миллионларга етаётганлиги сабабли, қочоқларга ёрдам бериш муаммосини ҳал этишга ҳар бир кишининг қатнашиши зарурияти пайдо бўлмоқда.
Баъзи мамлакатлар ўз миллий заҳиралари қочоқларга амалда ёрдам кўрсатиш учун талаб даражасида эмаслиги сабабли, Қочоқлар ҳақидаги конвенцияга қўшилиш имкониятига эга эмас. Ундан ташқари, қочоқлар оқими турли хил жангарилар, террорчилар ва жиноий унсурларнинг кириб келиши, миллий хавфсизлик асосларига путур етиши, миллий бюджетда сезиларли етишмовчилик пайдо бўлиши каби салбий ҳолатларни юзага келтириши мумкин.
Масалага шундай ёндашиш Ўзбекистон Республикаси учун ҳам хосдир. Бироқ бизнинг мамлакатимиз ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан изчил борар экан, қочоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг халқаро аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, “МДҲ мамлакатларининг қочоқлар ва мажбурий кўчирилганларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги” минтақавий Битимга аъзо бўлди. Ушбу Битимда қуролли, миллатлараро можаро юзага келган ҳолларда бошпанага муҳтож бўлувчи шахслар юзасидан томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги қайд этилган. Қўлланмада таъкидланганидек, давлатимиз БМТ Қочоқлар иши бўйича Олий Комиссари Бошқармаси томонидан қочоқларга берилган мақомни тан олади.



Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish