Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet18/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

ПРОТАГОР
Ҳаёти. Протагор милоддан аввалги V асрнинг 80-йилларида туғилган. Протагорни Демокрит билан танишиши, ундан билимлар ўрганганлиги, Эрон сеҳргарлари билан алоқаси ҳақида турли ривоятлар мавжуд. Бу софист бой оилада туғилган, яхши таълим олган. Кейинчалик нутқ санъати, эристика-нутқ ва тортишиш санъатининг ўқитувчиси бўлган. У биринчилар қаторида фалсафадан дарс ўтгани учун пул олган. Юқорида айтганимиздек, Протагор қонуншунос бўлиб, Перикл топшириғига мувофиқ конституция ишлаб чиққган.

асарлари. Унинг қаламига ўнлаб асарлар мансуб. Асарлари «Моҳият хақида», «Фанлар хақида», «Давлат ҳақида», «Худолар ҳақида», «Мунозара ёки тортишув санъати», «Ҳақиқат ёки қайд қилиб бўлмас нутқ» кабилардир. Уларнинг биронтаси бизга етиб келмаган, фақат айрим парчалар сақланиб қолган.


ТАЪЛИМОТИ. Онтологияда Протагор «барча ҳодисаларнинг сабаби материяда бўлади» деб ўйлади. Материянинг асосий хусусияти, софист фикрича, унинг объективлиги ёки материяда қандайдир қонуний асос борлигида эмас, балки унинг ўзгарувчанлиги ҳамда оқувчанлигидадир. Агар Гераклит оқиб турган дарёга икки марта кириб бўлмайди, деган бўлса, Протагор бу принципни материянинг мутлоқ ўзгарувчанлигига татбиқ этиб. Нафақат олам, балки оламни биладиган жонли жисм ҳам ўзгаради, деб фикрлайди. Демак, субъектив ҳам, объектив ҳам узлуксиз ўзгаришда. Бу тарзда у софизмнинг биринчи релятивистик тамойлига асослаган.
Иккинчи асослаш қуйидаги тарзда ифодаланади. Унга кўра, ҳеч нарса ўзидан ўзи мавжуд эмас, балки бир-бирига муносабатдагина мавжуд ва пайдо бўлади. Релявитизмнинг бу ғоясини кейинчалик Афлотун шарҳлаб; «Бир нарса ўз-ўзидан ҳеч нарса эмас, аммо ҳамма нарса нима биландир боғлиқда пайдо бўлади.»-деб ёзган. Релятивизмни учинчи жиҳатдан асослаш қуйидаги тарзда ифодаланади. Унингча, ҳамма нарса даб-дурустдан, ўз-ўзидан ўзгармайди, балки барча мавжудотлар доимо ўзига қарама-қарши томонга ўтади. Шунинг учун, ҳар қандай нарса ўзининг қарама-қарши томонига эга бўлади. Кўриниб турибдики, Протагор давридаги файласуфлар гарчи стихияли диалектик фикрларни илгари сурган бўлсада, лекин унинг туб моҳиятини тушунолмаган.
Протагор юқоридаги реалитизмнинг онтологик приципларидан дадил гносеологик хулосалар чиқарди. Агар ҳамма нарса алмашса ва ўзининг қарама-қарши томонига ўтса дейди софист,унда ҳар бир нарсада икки қарама-қарши фикр бўлиши керак. Файласуфларнинг фикрича, бу тезис кўп жиҳатдан ҳозиргача тўғри. Кундалик нутқимизда биз «бир томондан» ва «иккинчи томондан» деган сўзларни ишлатамиз. Аммо хулосамиз тўғри бўлиш учун, аввало, бу икки томондан қайси бири етакчи эканлигини аниқлаб олишимиз керак Акс ҳолда релятивизм ва агностицизм позицияларига тушиб қоламиз. Протагор айнан шу йўналишда борган. Ҳар бир нарсада ва ҳар бир жараёнда икки қарама- қарши томонлар ва йўналишлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосага келиб, ҳамма нарса ва жараёнларда икки қарама-қарши фикр мумкинлиги ҳақидаги ишончга эга бўлиб, софист «ҳамма нарса ҳақиқат»-деган фавқулодда хулосага келган.
Протагорнинг бу фикри Демокрит, Афлотун ва Арасту томонидан танқид қилинган. Аммо мутафаккирнинг фалсафий қарашларини ўрганиш шуни кўрсатдики, «ҳамма нарса ҳақиқат» тезиси унинг асосий тезиси эмас . Чунки нарса ҳақидаги фикрда қарама-қарши томонлар бор. Унинг «инсон ҳамма нарсанинг мезони, ўлчови» деган асосий тезисни ташкил қилади. Одам икки қарама қарши фикрлардан бирини танлаб олиши мумкин. Бу ерда одам эркин. Инсон ҳамма нарсанинг ўлчови деган фикрга кўра, унинг мезонини манфаат ташкил этади дейди Протагор. Шу ерда унинг гносеологик релятивизмдан этикадаги релятивизмга ўтиш кузатилади. Пратогор тарих фалсафаси ва дин соҳаларида ҳам кўп фикрлар баён этган.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish