Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet15/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ.
- «Нарсаларнинг тўрт ўзаги» - ўзаро тенг ва бир хил даражада қадимийдир;
-Ернинг атрофида икки ярим шар мавжуд, улар доира бўлиб ҳаракат қилади;
-Фикр- бу юракни ювиб чиқадиган қондир;
-Яхлитликни ҳатто ақл билан ҳам қамраб олиб бўлмайди;
-Тафаккур ҳам сезгидир ёки сезгига ўхшаган нарсадир;
-Ерни ер орқали сезамиз, сувни сув орқали кўрамиз;
-Ўхшаш нарсалар ўхшашлари орқали билиб олинади.


Анаксагор
ҲАЁТИ. Анаксагор фаолияти ва қарашлари асосида ҳақиқий маънода Юнонистон тупроғида юзага келган фалсафа тўғрисида фикр юритиш имконига эга бўламиз. Гап шундаки, Анаксагорга қадар биз асосан ё Юнон шарқида, ёки Кичик Осиёда, ёхуд Жанубий Италия ва Сицилия оролидаги Юнон шаҳарларида юзага келган фалсафий таълимотлар ҳақида тўхтаб ўтдик.
Анаксагор (мил.ав. 500-428) эса аслида Шарқда – Кичик Осиёнинг Клазомен шаҳрида туғилган бўлса-да, ўзининг етуклик йилларини Афинада ўтказган юнон файласуфидир. Кичик Осиё ва Милет каби савдо марказларида юзага келган фалсафий анъаналарни Афинага олиб келган улкан мутафаккирдир. У яшаган замон (Перикл асри) юнон демократиясининг олтин даври ҳисобланган. Афинада маданият соҳасидаги ютуқларнинг қарийб икки аср давомида мустаҳкамланиб бориши Эсхил, Софокл, Фидий, Анаксагор каби буюк мутафаккирларнинг ўлмас номи билан боғлангандир.
Бадавлат отасидан Анаксагорга катта бойлик мерос қолади. Бироқ Анаксагор ёшлигидан бошлаб, амалий ишларга эҳтиёж сезмагани, айни вақтда илмий изланишларга берилгани сабабли қариндошларининг бирига бу бойликни ҳадя қилиб беради, ўзи эса шароит тақозоси билан Клазоменни ташлаб, саёҳатга чиқади. Ўша давр юнон маданиятининг йирик марказлари бўлган Милет, Эфес ва бошқа шаҳарлар форслар томонидан истило қилинганидан кейин мутаффакир Афинага келиб, кейинги ҳаётий фаолиятини шаҳар билан узвий боғлайди.
Анаксагор Афина фуқароси бўлмагани боис шаҳарнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга эмасди. Шундай бўлишига қарамай, ўша даврдаги демократик партиянинг доҳийси, кейинчалик Афина республикаси бошлиғи Перикл билан дўстона муносабати шаҳарнинг маънавий табақалари орасида унинг муносиб ўрин олишига сабаб бўлади. Периклнинг ўзи ҳам ундан кўплаб маслаҳатлар олиб турган. Айни вақтда Периклнинг рафиқаси ўша даврдаги энг билимдон ва ақлли кишиларни жалб этган тўгарак тузади, улар орасида машҳур санъаткор Эврипид, ҳайкалтарош Фидийлар қатори Анаксагор ҳам бор эди.
Табақалар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар туфайли Периклнинг давлат раҳбари сифатидаги обрўсига борган сари путур ета бошлайди. Иш шу даражага борадики, рақиблари нафақат унга, балки дўстларига ҳам турлича тазйиқлар ўтказишга эришадилар. Табиийки, бундан Анаксагор ҳам мустасно эмасди.
Тез орада осмон ёритгичлари ҳақида ўша даврда кенг тарқалган диний тасаввурларга қарши эътироз билдиргани учун Анаксагор даҳрий деб эълон қилинади ва оқибатда у Афинадан яширинча кетишга мажбур бўлади. Умрининг сўнгги йилларини файласуф денгиз бўйидаги Лампсака шаҳрида ўтказади. У бу ерда шаҳар аҳолисининг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлади. Унинг ўлимидан сўнг ҳар йили унинг хотирасига болалар байрамларини ўтказиш анъанага айланади.
Анаксагор ўзига хос дунёқарашга, айни вақтда камёб қобилиятга эга ижодкор шахс сифатида танилган. У Қуёш, Ой ва Осмонни ўз ўлкам деб атайди ва уларни мушоҳада қилиш учун туғилганлигини фахр билан тилга олади1. Анаксагор ўзининг ақлий қобилияти ва фалсафий мушоҳадалари билан Перикл, Эврипид, Метродор, Архелай, Демокрит, Суқрот каби мутафаккирлар дунёқарашига чуқур таъсир кўрсатган.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish