Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet14/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Асарлари. Эмпедокл ўзининг ижтимоий-фалсафий ва табиий қарашларини шеърий тил орқали баён этади. Унинг «Табиат тўғрисида» номли поэмаси бўлиб, ўз ичига 2000 мисрани олган, ҳозиргача ундан фақат 300 сатргина сақланиб қолган. «Покланиш» номли иккинчи поэмаси 3000 шеърдан иборат бўлган, ундан 100 та шеъргина етиб келган, холос. Бундан ташқари Эмпедоклга «Табиблик сўзи», «Аполлонга мурожаат», «Ксерксни кечиб ўтиш», «Форс урушлари» каби асарлар нисбат берилади.
Эмпедокл поэмаларида турлича қарашлар ифодаланган бу ҳолатни одатда бу асарлар мутафаккир ҳаётининг турли даврларига тегишли эканлиги билан изоҳлайдилар.
Эмпедокл элейликлар каби борлиқнинг абадий мавжудлиги, улардаги нарсаларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва йўқолиши жараёнлари сароб эканлигини эътироф этади. Бироқ, Эмпедокл борлиқнинг ҳақиқий элементлари миқдори масаласида элейликлардан бошқача фикрлайди. Элейликлар ҳақиқий борлиқни ягона деб ҳисоблаганлар, кўпликка ҳеч қандай ўрин қолдирмаганлар. Эмпедокл Элей дунёқарашига дахлдор бўлган бундай монистик қарашни қўллаб-қувватламайди, аксинча, у бундай бирламчи асоснинг бирдан тўрт унсур—олов, ҳаво, сув, тупроқ эканлигини эътироф этади ва уларни «нарсаларнинг тўрт ўзаги» деб номлайди. Олов, ҳаво, сув ва тупроқ «ўзаро тенг ва бир хил даражада қадимийдир» деб ҳисоблайди. Эмпедокл назарида биринчи ибтидони ташкил этадиган бу «ўзак»лар бир-бирига айланмайди. Улар файласуф асарларида образли тарзда шундай тасвирланади: «бўронли денгиз», «қора, совуқ суюқлик» (сув), «ноёб қаттиқ олам» (тупроқ), «иссиқ ва шўълакор Қуёш» (олов), «ўлмас фалак», «чексиз осмон» (ҳаво). Коинотда мавжуд нарсалар ушбу ўзакларнинг турли даражадаги қўшилишидан ҳосил бўлади.
Бироқ ҳодисаларни, дейди Эмпедокл, тўрт ўзакни эътироф этишнинг ўзи билан изоҳлаб бўлмайди. Нарсаларнинг пайдо бўлиши ёки барча моддий олам ҳодисаларининг ривожланишини тушуниш учун юқоридаги тўрт ўзакдан ташқари бир-бирига қарама-қарши бўлган кучларнинг ҳаракатини ҳам билиш зарур. Элементлар ёки «ўзак»лар мана шу кучлар оралиғида ҳаракатга келади. И.М.Мўминов ёзганидек, элементлар ҳамда улардан ҳосил бўлган нарсалар ҳаракатининг сабабини «душманлик» ва «дўстлик», ишқ-муҳаббат ва рашк, рақиблик сингари қарама-қарши кучлардан иборат деб тушунтиришга ҳаракат қилади. Эмпедокл ўз мушоҳада, кузатишларини якунлаб, чиндан ҳам қарама-қарши кучлар тортиш, қўшилиш, муҳаббат, ишқ, дўстлик туфайли содир бўлса, итариш, ажралиш, ажратиш, рақиблик, ёмон кўриш, нифоқлик душманлик орқасида вужудга келади деган ақидани исботлашга интилади1.
Кўринадики, Эмпедокл барча элементларни ҳаракатга келтирувчи икки куч – Дўстлик ва Душманлик тўғрисидаги тамойилни ишлаб чиқади. Коинотдаги барча жараёнларни ушбу бир-бирига қарама-қарши кучларнинг кураши орқали тушуниб етиш мумкин. Бу асослар моддий эмас, балки психик кучлардир. Эмпедокл уларни Филия (бошқача номи гармония, шодлик ва космик куч — Афродита), ва Нейкос (Душманлик, ғазаб, нафрат) деб атайди. Дўстлик ягоналик ва эзгуликнинг космик сабабчиси бўлса, Душманлик — кўплик ва ёвузликнинг сабабидир.
Филия (Дўстлик) билан Нейкос (Душманлик) ўртасидаги курашда гоҳ униси, гоҳ буниси устунлик қилиши мумкин. Эмпедокл шоир бўлгани туфайли бу кучларни илмий тушунчалар ёрдамида эмас, балки Дўстлик ва Душманлик образлари орқали ифодалайди. Олтин давр деб аталган бир замонлар Дўстлик кучлари ғалаба қилганини баён этар экан, файласуф келишув ва гармония ҳукмрон бўлган даврдагина ижобий кучлар ғолиб келишини таъкидлайди.
Эмпедокл ҳам Гераклит каби олам ривожланишини даврийлик тамойили асосида шарҳлайди. Ҳар бир давр тўрт босқични ўз бошидан кечиради.
Биринчи босқичда, Дўстлик ҳукмрон бўлади ва барча элементлар бирлашиб кетади ҳамда яхлитликни ҳосил қилади. Дўстлик ҳамма асосни бирлаштириб, марказни ишғол қилади, ҳаракат эса сокинликка айланади.
Иккинчи босқичда, Душманлик турли йўллар билан марказга интила бошлайди. У яхлитликнинг ичига кириб, Дўстлик томонидан бирлаштирилган элементларни бир-биридан ажратиб ташлайди. Сўнгра уларнинг ҳар бирини ўзи кабилар билан бирлаштиради: сувнинг сув билан, оловнинг олов билан, тупроқнинг тупроқ билан қўшилиши содир бўлади.
Учинчи босқичда, Душманлик тўла ғолиб келади ва марказга жойлашиб олиб, Дўстликни қувиб чиқаради. Бу босқичда, олам алоҳида-алоҳида намоён бўладиган тўрт элементдан иборат бўлади;
Тўртинчи босқичда, Дўстлик марказни ишғол қилган Душманлик таркибига кириб боради, уни сиқиб чиқаради, ҳамма элементлар қайтадан бирлаштиради. Олам иккинчи ва тўртинчи босқичларда, яъни Дўстлик марказни эгаллаган ва Душманликни қувиб чиқариб, ғолиблик қила бошлаган пайтда пайдо бўлгандир1.
Эмпедокл тилга олган тўрт элемент орасида олов алоҳида ўрин тутади. Эмпедокл ҳамма нарсанинг негизини Дўстлик ва Душманлик билан боғлаб тушунтирар экан, ҳамма нарса оловдан ҳосил бўлганлигини эътироф этади. Эмпедокл олов ҳақида сўз юритганда, уни икки ракурсда таҳлил этади. Биринчидан, у оловни алоҳида реаллик сифатида эътироф этса, иккинчидан, уни оловга қарама-қарши бўлган элементлар (тупроқ, ҳаво, сув) билан боғлаб тушунтиради. Арастунинг эътироф этишича, гарчанд Эмпедокл тўрт элементни оламнинг асоси сифатида эътироф этган бўлса ҳам, асосан икки элементдан-олов ва оловга зид бўлган уч элемент- тупроқ, сув ва ҳаводир фойдаланади. 2
Эмпедокл бу тушунчалар асосида табиатдаги барча ҳодисаларининг келиб чиқишини тушунтиришга ҳаракат қилади. Унинг таъкидлашича, Ернинг атрофида икки яримшар мавжуд. Булар доира бўйлаб ҳаракат қиладилар. Яримшарлардан бири бутунлай оловдан ташкил топган бўлса, иккинчиси ҳаво ва оловнинг аралашмасидан иборатдир. Иккинчи яримшар ўзининг айланиши билан тун ҳодисаларини вужудга келтиради.
Олам шар шаклида эмас, У тухумга ўхшаб кетади. Осмон эса кристалга ўхшаш музли материядан ташкил топган. Бу фикр кейинчалик коинот шаффоф марказга интилувчан биллур сферадан иборатдир, деган тасаввурларнинг юзага келишига олиб келган.
Эмпедокл нафақат астроном, физик, балки айни вақтда етук биолог ҳам эди. Унинг органик тузилмалар ўзгаришига доир фаразлари айниқса эътиборни тортади. Бизга маълум бўлган организмлар қадимдан ерда мавжуд бўлмаган, балки кейинчалик, шарт-шароитларнинг ўзгариши туфайли юзага келган. Эмпедокл Анаксимандрнинг янги организмлар денгиз тубидан қуруқликка ўтиш туфайли пайдо бўлган деган фикрни ривожлантиради. Унинг фикрича, даставвал ҳайвонлар ва ўсимликлар алоҳида-алоҳида, айрим қисмларнинг қўшилувини ифодалаган. Ҳайвонларнинг иккинчи авлодини Эмпедокл мифлардаги фантастик образларга ўхшатади: бу мавжудотлар ўзигача мавжуд бўлган қисмлардан ташкил топади, бироқ вақтинча яхлитликдан йироқ бўлади. Учинчи авлод эса, қисмлардан иборат яхлит танадан ташкил топади. Ниҳоят, тўртинчи авлоддаги мавжудотлар бевосита тупроқдан ва сувдан пайдо бўлади, шунингдек, ўша турнинг онаси томонидан вужудга келтирилади. Ҳайвонларнинг турлари у ёки бу мижознинг устунлигига қараб бўлинади; шунга кўра, бирлари сувда, бошқалари ҳавода, учинчилари ерда яшайдилар.
Эмпедоклнинг билиш ҳақидаги қарашлари ҳам элейликларга яқиндир. У сезгиларнинг ривож топмаганлигини қайд этади ва ҳақиқат масаласида фақат ақлга (ақлнинг бир қисми- инсоний, иккинчиси қисми — илоҳий) ишонади. «Нарсалар ўзига ўхшаш нарсалар орқали билиб олинади», - деб таъкидлайди мутаффакир.
Эмпедокл қонда тафаккурнинг моддий ташувчиси мавжуд, чунки тўрт унсур қонда тенг тарзда аралашгандир, дейди. У айтади: «айланаётган қондан юрак дармон олади; ундан тафаккуримиз истайдиган нарсани топамиз: фикр — бу юракни айланиб чиқаётган қондир».
Эмпедокл кундалик — маиший онг ва дунёқарашни бир-биридан фарқлашга интилади. Дунёқарашнинг предмети — кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиб бўлмайдиган яхлитликдир, бу яхлитликни «ҳатто ақл ҳам қамраб ололмайди». Инсон унинг кичик бир парчасини, яъни ўзининг қисқа умри давомида дуч келган нарсаларни қалби орқали била олади, холос.
Эмпедокл тафаккур билан сезгиларни бир-биридан ажратмайди, балки уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатишга интилади. Тафаккур ҳам сезгидир ёки сезгига ўхшаган нарсадир, дейди. Улар чекланган имкониятга эгалиги боис инсон билимлари ҳам нисбий характерда бўлади.
Табиийки, Эмпедокл фалсафаси зиддиятлар ва янглишишлардан холи эмас. Бизгача файласуф меросининг жуда кам қисми етиб келгани Унинг таълимоти хусусида кенгроқ хулоса чиқаришга халал беради. Бироқ шунга қарамасдан, қатъий таъкидлаш мумкинки, Эмпедокл фалсафий тафаккур хазинасига бебаҳо ҳисса қўшди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish